♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси

bet47/129
Sana12.11.2023
Hajmi
#1767594
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening-1

98


О йбе гим м е н и н г
хусусида ran кетди — эслай олмайман. Ю рак зарби, тўлқи- 
ни, ҳаяжон, тотли ҳиссиёт бутун борлиғимизни, руҳимиз- 
ни қамраб олган.
— Зарифа, менинг дардимни, севинчимни, орзуларим- 
ни — барини биласан. Тўрт йил бўлади — юрагим сен 
билан. Таътил кунлари хам хотимага етяпти. Кетадиган 
вақт яқин. Сендан бир оғиз сўз эшитиб, кўнглимни тинчи- 
тиб кетсам...
М ен нима хам дер эдим? С укут саклайман, холос.
— Нега индамайсан? — Ж аҳли ч и кади унинг. — Яхши, 
тўрт йил кутган бўлсам, тағин бир кун кутай. Ойингдан 
сўра. О йинг розилигини айтса, бас, мен бахт канотида 
учаман.
М ен ун и н г юзига карашга уяламан. У кўлларимни ўпар 
экан, илик табассум ила:
— Мендан хафа бўлма, кўрдингми, факат кўлларингни 
ўпиш билан каноагланаман, — деб сўз котади.
Кўзларим ҳамон ерда.
— Нега кўзларингни яширасан? М енга кара, кўзларинг- 
дан ўйларингни, сирларингни ўки б билгим бор.
Мендан хамон садо йўк-
— Севги — бую к эзгулик! — деди у астагина.
Бу сўзлар ун и н г ўзигами ё менга карата айтилганмиди, 
билмадим.
Ойбек токчадан «Турк адабиёти тарихи»ни олиб, ёстикка 
ёнбошлади. Тавфик Ф икрат, Яхё Камол шеърларини ўкир- 
кан, назаримда, нихоят, мен хам у чертаётган танбур садо- 
ларига ҳамоҳанг ва хамжўр бўла бошлаган эдим.
О йбекни ж ўнатиб, айвонга кайтар эканман, Зулфия 
ёнимга келиб ўтирди.
— Предложение килдими? — сўради у.
— Ҳа, — дедим секин.
— Не жавоб <илдинг?.. Х ўп, деявер. Ойбекдан яхши- 
сини топармидинг?
— Индамадим.
Билмайдики, мен ундан бошкасини асло ўйламайман. 
Бошка бирор кимса кўзимга хам кўринмайди, хаёлимни хам 
ўзига тортмайди.
— Ойим билан ўзим гаплашиб кўйганман. Ташвишлан- 
ма, ойим рози, — деди яна Зулфия.
Ҳамиша сўз кел ганда «мен эрга чикмайман», дер эдим.
99


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
Ойим бу сўзларимга ишонар ва ташвишланар экан. Зулфия 
пойлаб юриб, эшитганини, фаҳмлаганини ойимга битта хам 
қўймай етказиб тургани учун у рўй бераётган вокеалардан 
мамнун юрган экан.
Айвонда чой ичиб ўтирган ойим пиёласини дастурхон 
устига қўйди. М еҳр балқиган юз и да и л и к табассум, қувонч 
ва бахт табассуми пайдо бўлди.
— М ен хам, бувинг хам рози, — деди у жойнамоз 
устида тасбеҳ ўгириб ўтирган бувимга ишора килиб. — Бу 
шоир йигит кўзимизга иссик кўринади. Парвардигорим бах- 
тингни берсин, акли расо йигитга ўхшайди, — ойимнинг 
сўзига кўшилади бувим ҳам, тасбеҳ ўгириш ни бир лахза 
тўхтатиб.
— Дадамдан сўраймизми? — дегим келди менинг. Л е ­
кин бу фикр ҳаммамизнинг кўнглим изни какш атиб турга­
нини яхши билар эдик. Ш у н и н г учун ҳам хўрсиниб, ўзим- 
ни қоронғи уйга отдим. Алам билан шодлик, армон билан 
бахт уйқаш холда юрагимдан тошиб кетган эди.
Эртаси, пешин эндигина оғган эди, О йбек кириб келди. 
Биз уйда, ки ч и к стол ёнидаги и кки ўриндикда карама- 
карши ўтирибмиз...
— Зарифа, гапир! Қулоғим сенда..., — деди у. — Нега 
индамайсан? Билмайсанми, сукунатдан кўркаман. Хохла, 
жаҳаннам каърига от, хохла, оппоқ м омик булутлар устига 
олиб чик! Сўйла!
Не дердим? М ен ундай шоирона сўзлашни билмайман. 
Бошимни куй и солиб, жим ўтирибман. У менинг уялганим- 
ни сезиб турар эди. Тирсакларини столга кўйиб, кўллари- 
ни менга узатар экан:
— О йинг нима деди? Розими? — сўради.
— Ҳа, — жавоб бердим секингина.
Ойбек сапчиб ўрнидан турди-да, мени кучоклаб олди. 
Ёш чакалокни эҳтиёт килиб ўпгандек янокларимдан бир- 
и кки бўса олди, кўксига босди.
— Зарифамга етишдим!.. Энди кўнглим тинч!..
Энди мен хам ун и н г ё ни к харакатларига карш илик кил- 
майман.
— Ленинградда бир йил юрдим. Л еки н сени бир да кика 
хам унутолмадим...
У меҳр ва мухаббат чакнаган кўзларини мендан узмай, 
у зо к сўйлади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling