♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси

bet97/129
Sana12.11.2023
Hajmi
#1767594
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening-1

188


О йбе гим м е н и н г
«Ойбек жуда зур ишларди. Чарчаш нима эканини бил- 
масди. Агар мен сизга «Ҳамза» достонини у бир ҳафта, 
бир ярим хафта ичида ёзиб тугатди», десам, балки бовар 
қилмассиз. Бу менинг куз олдимда бўлган воқеадир. Со- 
ю знинг хозирги ижод боги да, арғувон остида, хозиргидан 
ки ч и кр о к бўлган а ри қ бўйида чордана куриб, атрофидаги 
бирор нарсага парво килмай, шу достонни ёзди. Қизи- 
шиб ёзиб турган пайтларида, балки мисралар куйилиб ке- 
лаётган пайтларида кенжа ўғли (олти-етти яшар вақти 
бўлса керак) Суюн югуриб келиб, елкасига миниб олар, 
О йбек хай-хайлаб ун и н г орқасидан қувиб, боғнинг ичка- 
рироғига олиб бориб кўйиб келарди-да, яна ёзишда давом 
этарди».
Ойбек 1948 йилда «Ҳамза» достонини шу тарзда тез ва 
илхом билан ёзди. «Кизлар» хам, «Ҳамза» хам ю ксак махо- 
рат билан ёзилган жуда п и ш и қ асарлардан бўлди.
М енга, айниқса, «Ҳамза» достони нихоят салмокли 
бўлиб кўринади ва мен уни О йбек шеъриятининг энг ю к­
сак чўққиларидан бири, деб биламан.
Биз ўша йиллари ёзда Дўрмондаги боғда болалар ила 
бирга турдик. Сентябрда ўқиш бошланганлиги сабабли улар- 
ни шаҳарда колдирдик-да, яна О йбек икковимиз бокка чи­
ки б кетдик.
Хар куни эрталаб шофёр мени боғдан институтга олиб 
кетади. М аш ина ўзим изники; хусусий бензинни ўзимиз со- 
тиб оламиз, шофёр маошини хам ўзимиз тўлаймиз. Ш у ­
н и н г учун мен машинада бемалол юравераман. Ойбек хам 
Ёзувчилар ую ш масининг машинасидан фойдаланмайди; уни 
котибига, Ж уманиёз Ш ариповга бериб кўйган.
М ен саҳарлаб кастрюлга бир неча ё ғл и к ковурға тах- 
лаб, устига юмш ок гўш т тераман. Устига кўпгина пиёз, 
озгина сабзи, бир-икки япрок карам, булғор калампири 
(баъзан бир ховуч думбул ловия) ва талайгина помидор 
тўғраб, кат-кат жойлайман-да, туз, муруч сепиб, копкоғи- 
ни махкам ёпаман. С ўнг кастрюлни электр плита устига 
кўяман-да, ишга келаман. Туни билан ишлаган Ойбек соат 
11 ларда турганида, таом ҳил-ҳил пишган бўлади. У нонуш- 
та килиб, ишга жўнайди. У ишни битиргач, академиядаги 
ва уюшмадаги ишларини тугатиб, йўлдан мени олади. Кеч- 
га я кин бокка бирга кайтамиз. М ен тезгина кечки таомни
189


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
тайёрлайман. (И к к и киш илик о в кат бир зумда тайёр бўла- 
ди). С ўнг ижод соатлари бошланади.
Мен соат 1 ларда ётаман. Ойбек тонг кўкаргунга кадар 
ишлаб ўтиради.
— Зарифа, — деди у бир куни менга хаёлчан боқиб.—
Бир вақтлар достон ёзишдан аввал яхши чиқармикан, дея 
ташвишланар, романни эплай оларманми, деб уни бошла- 
гани кўрқар эдим. Мана энди истаган нарсамни — шеър- 
ми, достонми, романми, илмий асарми барини ёза оламан. 
Ҳаммасига қудратим, махоратим етади. Бошимда гала-гала 
мавзулар. Л екин, афсуски, энди вақтим й ўқ, вақт етказа 
олмайман, — деди-да, оғир сўлиш олди ва яна хаёлга тол- 
ди.
У н и н г қанчадан-қанча вақти бекорга кетганини ўйла- 
сам, жуда ачинаман. Ахир, у 1943 йилдан 1950 йилга 
кадар академияда, 1946 йилдан яна шу 1950 йилга кадар 
уюшмада хизмат этди. У н и н г лавозимига интилганлар, кун- 
лаганлар, бахиллик, душманлик килганлар ёзувчилар ора- 
сида оз эмас эди. Агар у бир дарё кирғоғидами, тоғлар 
орасидами истикомат килиб, тинчгина ижод ила машғул 
бўлса эди, неча-неча катта романлар, достонлар яратган, 
соғлиғи хам шикает олмаган бўларди.
Ойбек ёзар экан, атрофида нима кечмасин, ёнида ким 
бўлмасин, ҳаммасини унутар эди. Биз 1938 йилга кадар 
9 йил давомида бир хонада, 1940 йилга кадар и кки хонада 
яшадик. Болаларнинг айни у ш о к вакти. Кечалари улар 
йиғлайдими, мен уларнинг йўргакларини алмаштириб, эми- 
зиб, ғивирлайманми ёки улар кундузлари эмаклаб, ўйнаб, 
шовкин-сурон кўтарадими, у буларни эшитмас, парво кил- 
мас, «Ишимга халакит беряпсиз», деб ранжимас эди. У 
ёзувни узмай, фикр, илхом дарёсидан четга чикмай, давом 
этаверарди. Бола эмаклаб бориб, оёғига тирмашаркан, кўта- 
риб тиззасига оларди, кўксига босиб, ўпиб-ўпиб, яна ерга 
кўярди. С ўнг тағин ёзишда давом этарди, хаёллар оғушига 
кириб кетарди.
Ойбек ёзар экан, баъзан ўрнидан туриб, уй н и н г у бур- 
чидан, бу бурчига тез-тез юрарди, узиб олган коғоз парча- 
сини чайнарди, асар кахрамонлари билан сўзлашарди. Баъ­
зан товушини баланд кўйиб, кўлларини харакатга солиб, 
хаяжон ила гапириб кўярди.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling