♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси

bet99/129
Sana12.11.2023
Hajmi
#1767594
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening-1

192


О йбе гим м е н и н г
эмишлар. О йбекнинг рафиқаси бўлиш мақоми мендан ш ун­
дай катта йиғин вг маъракаларга ясаниб боришни, юқори 
дид соҳибаси эканлигимни намойиш этишни тақозо килар 
эди.
О йбекнинг ўзи ҳам ясанганимни яхши кўрарди. Бир 
куни университетда бир илмий анжуман бўладиган бўлди- 
да, у академиядан, мен уйдан боришга келишдик. Ёз кун- 
лари эди... М ен чиройлик тикилган гулли о к крепдешин 
кўйл ак кийдим. Кўйлак ёқасиз бўлгани учун томоғим кенг 
очилган эди, ш унинг учун хам бир қават зумрад-ёқут шода- 
сини таққанман. Бундан о рти қ кийиниб бўладими?.. Аммо 
мажлис давом этар экан, Ойбек бир ка ради, и кки каради, 
менга. Кейин ранжиган оҳангда «Яхширок ясаниб келсанг 
бўлмасмиди?» — деди.
Ойбек Н авоийнинг 500 йиллигига бағишланган юбилей 
кечасида и кки соатча ўзбек тилида маъруза килди, танаф- 
фусдан сўн г яна шунча русча ўқиди. Ойбек ҳакидаги хуж - 
жатли фильмда ун и н г минбардан туриб маъруза килаётга- 
ни жиндайгина кўрсатилган, холос.
Тантанали йиғилишдан кейин катта концерт берилди.
Юбилейга кўпгмна мехмонлар келган эдилар. Биз улар 
шарафига катта зиёфат ясадик. С ўнг ҳукум ат боғларидаги 
меҳмонхоналарга жэйлашган ёзувчилар олдига чикиб, уларга 
иззат-икром кўрсатиб турдик. Эсимда, бир окшом Ойбек 
ила М ухто р оға Авезов хузурида бўлдик.
Ўша кунлари пойтахтнинг марказий кўчасида Навоий 
ҳазратларининг ҳайкали очилди. М ай ойи, баҳорнинг куёш- 
ли кунларидан бири эди. Ҳаммаёк гулга тўла. Барча мех­
монлар тўпланиш ган. О йбек шу куни «Ҳайкал олдида» 
деган янги ёзган шеърини ўкиди. Бу ун и н г — бутун умри- 
ни Навоийга бағишлаган алломанинг навбатдаги шеърий 
туҳфаси эди.
* * *
1949 йил Ойбек «Олтин водийдан шабадалар» романи- 
ни ёзиш учун Кисловодскдаги «Ўзбекистон» санаторийсига 
жўнади. Аммо Ойбекка, ижодий таътил пайтида ҳам тинч- 
лик бермадилар. Уни курортдан чакириб, Белоруссиянинг 
30 йиллигига бағкшланган тантаналарда катнашиш учун 
М и н с кка олиб кетдилар. Ойбек шу делегация ўз фаолияти-
7 —
1157
/93


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
ни тугатгандан кейингина яна Кисловодскка қайтиб бориб, 
ишлади. У роман устида жуда қа тти қ ўтириб, кеча-кундуз 
ёзди. Ойбек ишлаганда, хаёли бутунлай роман ичига кириб 
кетарди. У қаҳрамонлари ила бирга яшаб, ўзини улар му- 
ҳитида тасаввур этар, теварак-атрофидаги киш иларнинг ҳор- 
д и қ олаётганлари, табиатнинг шифобахш масканидан баҳ- 
раманд бўлаётганларига парво килмас, ун и н г учун ижод 
айни пайтда ҳам меҳнат, ҳам фароғат эди.
Ойбек ила бир вактда шу санаторийда истироҳат қил- 
ган кишилар менга бир воқеани кулгидан котиб-қотиб ҳикоя 
килиб берган эдилар. Ойбек бир куни кўйлак, галстук, 
пиджагини кийибди-да, ишлаб ҳориганиданми ё хаёл би- 
ланми, шим кийиш ни унутиб, папирос чекиш учун балкон- 
га чиқибди. Санаторийдаги аёл ходималар уни бу ҳакда 
огоҳлантиришга уялиб, бир эркак киш ига ялинибдилар: 
«Шоирга бориб айтинг, шим кийиш ни унутган чоғи».
М ен юқорида ёзган эдим: биз тўйимиздан сўнг, 1930 
йили Сочида истироҳатда бўлганмиз. Орадан ўн саккиз 
йил ўтгандан кейингина Ойбек Кисловодскка борди, шунда 
хам дам олиш эмас, ишламоқ учун борди.
О йбекнинг Кисловодскдан ёзган хатларидан иккитаси 
сакланиб колган. Булардан бири кизим из Гулрангга, ик- 
кинчиси кенжа ўғлимиз Суюнбекка аталган.
Биринчи хат:
« М е ни нг с у ю к л и қ и з а л о г и м Г у л р а н г !
Сен ёзган чиройли х а т л а р н и олиб, ў қ и б -ў қ и б с у ю н - 
дим . М е н сени ж у д а со г и н д и м , ҳ а м м а в а қ т к ў з олд и м - 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling