♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси

bet4/129
Sana12.11.2023
Hajmi
#1767594
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening-1

9


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
Зеби бувим: «Бугун Кумрой келади, У таидир сомсани 
яхши кўради», деб жума куни тонг сахардан келинлари 
билан биргалашиб, патир ва тандир сомсалар тайёрлар эди.
Боғлари жуда катта, ўртада нуқул атиргуллардан, рай- 
хонлардан иборат гулзор... О қ наматлардан курилган, ги- 
ламлар ила безатилган, саккиз қанотли янги ўтов... Қафас- 
ларда булбуллар, саъвалар... Боғда қуш чаларнинг қафасда 
сақланиши менга мислсиз бир шафқатсизлик бўлиб тую- 
лар эди.
Билмадим, негадир боғда қора нордон олхўри (қора 
шўрак) кўп бўларди. Биз дарҳол шунга ёпишардик. Боғ- 
нинг орқаси кабристон бўлгани учунми ку ю қ, сердарахт 
бу боғ бизга ғоят вахимали кўринарди. Биз боғ этакларига 
боришдан жуда қўрқар эдик. Э нг тупкарида — боғнинг 
қабристон деворига туташган этагида бобом ўзига хамда 
бувимга и кки сағана қурдириб қўйгани учун бу ж ой боққа 
вахимали бир соя ташлаб тургандай туюлар эди.
Бобомни эс-эс хотирлайман. Биз хар жума аравадан 
тушиб, катта дарвозадан кирар эканмиз, бобомни оппоқ 
сурф кўйлак-иштонда, о к дўппида ҳовли ўртасида махсус 
ўрнатилган ёғоч устунга суянган ва ўриндиқнинг и кки то- 
монига оёқларини ташлаб ўтирган ҳолда кўрардик. Биз —
уч қи з — ойимдан аввал бобомга ташланар эдик. Бобом: 
«Келинг, келинг, Зилфиой», деб опамдан бошлаб уччала- 
мизни бирма-бир тиззасига олар, и кки ёноғимиздан ўпиб, 
орқамизни коқар, кейин сачвонини юзидан олиб, саломда 
турган ойим билан кўришар эди.
Ичкарига югурамиз. Бувим ҳам қучоқлаб, ўпиб қарши 
олади. Бўйи етган и кки холам, келинлар — барчаси хур- 
санд.
Бизнинг Туркистонда келинлар қайинопа ва қайинси- 
нгилларнинг исмини айтолмайди: «Бувимнинг келинлари 
Зулфияни «Пошша қиз», мени «Мулло қиз», Шарифани 
«Кичкина қиз», дер эдилар. Тоғаларим бари дўкондор, сав­
дога р, олифта, мағрур, чаласавод, холаларим эса тамом са­
водсиз бўлган. Ойимни тўйдан сўн г дадам бир татар муал- 
лимини уйга чақириб, ўқитган. Ойим татарча босма китоб- 
ларни равон ўқир эди. И кки аммам — эски мактабда яхши 
саводлари чиққан — ўқиш -ёзишни мукаммал билар ва хий- 
лагина тақводор эдилар.
10


О йбе гим м е н и н г
Маҳалламиз бошдан-оёк кариндошлардан иборат бўлиб, 
у ер да отам томонидан қариндош бўлган авлод истиқомат 
қилар эди. Бу авлод «раис тўпи» дейилар ва барининг 
исми «Саид» билан бошланар эди. Боболаримнинг энг 
улуғи — Саидаҳмац Т уркистоннинг раиси бўлган. Кўзлари 
к ў к бўлганидан «К ўккўз раис» деб атаганлар, уни. У хами- 
ша қўлида дарра олиб юрар экан. У бир куни кўчада икки 
киш ини тўхтатиб, биридан: «Намозгарни ўкидингми?» деб 
сўраган. «Таксир, ўкидим», жавоб берган кўлларини кўксига 
кўй и б у кИши.
— Неча ракат?
— Таксир, ўн ракат, — жавоб берган кўрка-писа.
К ў к к ў з раис дарра билан дўппослаб кетган, уни.
Ш ериги оркада и кки кўлини ёйиб, олти бармоғи ила
ишорат килар, калтак еган киши эса: «К ўккўз раис ўн 
ракатга кўнмайди-ю олти ракатга кўнармиди?» дер экан.
Дадам бу вокеани кула-кула айтиб берган эди.
Одамлар шундай содда бўлган.
Ташкари ҳовлимизда бир рус оиласи яшар эди. Дадам 
ундан хусусий даре олган ва русча ўкиш -ёзишни ўрганган. 
Яхши эсимда бор: ун и н г қўлидан газета ва китоблар туш- 
мас эди. Я кин да одамлардан эшитишимга кўра, дадам хатто 
М ар ксни нг «Капитал»ини мутолаа килган ва ўрганган экан. 
Умуман, уйимизда жуда кўп китоблар, журналлар ва газе- 
талар бўларди. Қрим, Козон, Оренбург ва Бокуда нашр 
этилган газета ва журналларни мунтазам равишда олиб 
турардик. Кутубхонамизда П уш кин , Лермонтов, Толстой 
асарларининг энг янги нашрлари бўлар эди.
Дадам Саидносир Абдулхай ўғли М ирж ал илов ўрта 
бўйли, корачадан келган, кўзлари йирик киш и эди. У 1884 
йилда туғилган. М ен уни тахминан 1913— 1914 йиллардан 
эсласам керак. Шунда мен тўрт ёшларда эди м. Дадам жуда 
аклли, юраги тоза, одамларга меҳрибон бўлган. У эски 
мактабда пи ш и к маълумот олган, ўкиш -ёзишни яхши бил­
ган, зеҳни ўткир, жуда саводли бўлган. У н и н г гап-гаштак, 
мусаллас, бўза ё чоғир ичиш, карта ё кимор ўйнашга ўхшаш 
х у н у к одатларга майли бўлмаган.
М е н и н г кўнглимда отам, онам ва бувимга нисбатан чу- 
кур мехр бор. Л е ки н бу хол менинг улар хаки да иложеиз- 
муболағасиз, холисона фикр юритишимга зинхор халал бер- 
майди.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling