♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси
|
saidnosirova z oybegim mening-1
19
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а ҳисоб, жуғрофия, тарих дарслари ўқитилар, бутун дарслик- лар татар тилида, Козон ва Оренбургдан келтирилар эди. Агар камбағалларнинг ўғил-қизлари пулсиз ўқитилсалар, бекларнинг болалари муаллимга ҳ а қ тўлар, бунинг бадалига дадам муаллимни маош билан таъминлар эди. Дом л а баланд бўйли, жуда аклли, вазифасини бутун юраги, виждони ила адо этадиган, қиёфаси ёқимли, вазмин одам эди. Биз .унинг хотинини Обистой деб атардик. Обис той ойим билан Ханифа опамни уйга кириб ўқитган. Хани фа опа ўқиш -ёзишни яхши ўрганган, ойим эса факат ўкиш - ни. Обистой ўз уйининг юмушларидан бўшаганида, синфга ўтиб, бизга ҳам сабок ўргатиб турган. Туркистондан ч и к кан барча зиёлилар шу мактабда таҳсил кўрганлар. И нки- лобдан сўнг эса мактаб яширин-хуфя вазиятдан тамомила эркин ҳолатга ўтди ва бурчакдаги синфни тарк этиб, таш каридаги баланд, кенг, катор деразали, кўркам хоналарга жойлашиб олди. (Ш у кеча-кундузда ҳам мактаб ҳануз ўша бинода ўз фаолиятини давом эттирмокда.) М ен хар куни эрталаб и кки -уч ки зн и н г мактабга бошла- шиб келганини кўрганимда, юрагим арзикиб кетади. Бир куни, 1915 йилнинг кузи, ойимга: «Мени хам мактабга беринглар», деб ялиндим. Ш унда мен эндигина олти ёшга тўлган эдим. «Дадангдан сўра!» — жавоб килди ойим. М ен шу захоти ташкарига, конторага, дадамнинг олдига югурдим. Дадам кулди: «Кичкинасан, жабр бўлмасмикан?.. Ҳа, майли, бора кол», деди кейин. Ш у воке ада н сўн г бувим кўлимдан етаклади. М актабга чикдик. М ен ўкиш ни бошладим. Мактабда аввал уялиброк, тортиниб ўтирдим. Ў киш ни тез ўрганиб олди м. Халфа дастлаб китоб ўкитади, сўнг: «Қани энди сўйлаб бер», дейди. М ен ўрнимдан тураман-да, овозсиз, лабларимни кимирлатиб, сўзлаган бўламан. Аммо тез кунда мактаб шароитига ўрганиб, кириш иб кетдим. Энди халфа кўлимга китоб тутказиб, ўртага чикаради: «Ўки, шогирдлар ёзсин!» — буюради у. Танаффус пайтларида ташкари ховли ни тўлдириб, ўйинга бериламиз... * * * Кичкина аммам — Қурсия тўти хам бизнинг маҳаллада яшайди. У н и н г Шарофат деган катта кизи — менинг тенг- 20 О й б е ги м м е н и н г дошим, ўртоғим. Биз ҳамиша у билан бирга ўйнаймиз. Кўча тўпикдан ошадиган билқ-билқ тупроқ. Чангитиб, со- атлаб отабоши ўйнаймиз. Томларда югуриб, варрак учира- миз. М ен қўш ни ўғил болалардан ортда қолмасликка тири- шиб, рангли қоғозлардан кураб, мумкин бўлганича катта қилиб варрак ясайман. Катта қўйларнинг, қўчқорл арнинг ошиғи, табиийки, йи рик бўлади. «Қумри ўғил туғса», деб бувим боякиш ош иқ йиққани-йиққан. Е>ир куни қарасам, халта тўла ош иқ. Мен бувимга ялиниб юриб, бу халтадаги юзга яқин ош иқни қўлга туширдим. С ўнг кўк-қи зи л килиб бўядим; энг яхши- ларини ғиштга ишқалаб тарашладим; пи чоқ билан урина- урина ўйиб, қўрғош ин куйдим. Ш у тарзда о ш и қ ўйнашни бошладим. «Ўзиям Саидносирнинг нақ ўзгинаси! Қил и кла ри ҳам, ўйинлари ҳам, ўғил болаларники! Ш у қизгина ўғил бўлса бўлмасмиди!» деб бувим ўксиниб қўяди. Ҳовлимизда тарвақайлаб ўсган и кки туп о қ тут бор. Жуда йирик, жуда ширин тут. У пишган пайтда кичкина кўрпачалар, майда идиш-товоклар олиб чиқамиз. Шохлар- нинг тўқнаш ган айриларига ж ой килиб, дарахт устида со- атлаб ўйнаймиз. * * * Бувим хар куни саҳарлаб хамир ачитади. Сигирларни соғиб, пода га чикариб юборади. Чамбараклардаги каймок- ларни сузиб, айвон четига шоҳкосаларни териб кўяди. Очил- ган атир гуллардан узиб, биттадан ҳаммамизнинг ёстиғи- мизга териб чикади. С ўн г пишириб, ка ти к увитади. Ш у н дай килиб, бувим эрталабки зарур ишларни саранжом килиб бўлгач, қудукдан сув торта бошлайди. Челаклаб сув тор- тиб, ёнидаги арикчага куя беради, сув милтиллаб экинлар- га сузилиб о кади. Ш у тарзда ҳовлимиз бутун ёз бўйи муттасил кў м -кў к бўлиб, турли-туман кўкатлар билан тов- ланиб туради. Бувим ҳатто Кўкто й деган овози гулдирок. эшакдек катта итимиз муздаккина салкин жойда ётсин, деб махсус чим ҳам экиб кўйган. Энди ўйлаб, ҳайрон коламан. Экинларни ўстириш ва ёз ичи кў м -кўк бўлиб туриш и учун канча челак сув керак, ахир! Бувим нинг соатлаб чукур кудукдан сув тортиши бу кандай меҳнат ва кандай токатни талаб этганикин?! Download Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling