♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

I I


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
Дадам акаларидан бўлакланиб, аравасини мустақил торта 
бошлагач, бир кичкина газлама дўкон очган. Ш у н и н г учун 
хам, у деҳқончиликда мутлако иштирок этмаган. Бу ишни 
факат бувим идора килган. Ҳатто махалла катталари —
беш-олти киши йиғилиб, бувимнинг олдига келар ва «Қа- 
чон буғдой сепиш мумкин?», «Қовунга сув берайликми 
ёки вакт борми?» деб сўрар эдилар. Ковун пишишидан 
олдин унга сув бериш — ниҳоят калтис иш. Қовун-тарвуз 
бемаҳал суғорилса, сасиб-окиб кетади. Д е ҳқо нчил и кни нг 
бундай нозик масалаларини яхши билган бувим бутун ма- 
халланинг зироат ишларини идора килар эди. Ш ундай со- 
ҳиби тадбир эди, бувим.
Маҳалламиз бир авлоддан ташкил топган бўлиб, Қора- 
ч и к дарёсидан сув ичарди. У Сирдарёга куйилади. Еримиз 
Корачикнинг нариги соҳилидан — Т уркистоннинг шимо- 
лий кисмидан бошланарди. Ер кучли бўлса керак, корачик- 
ликлар энг бой дехконлар хисобланар эди. Ер хар бир 
хўж аликка бутунлай ажратилмас, оиланинг канча ҳўкизи 
бўлса, шунга мувофик ер бериларди ва хар баҳор чек 
солиниб, ер таксимланар эди. Бу йил бировга ёмонрок ер 
тушса, янаги йил яхшироғи тўғри келиши мумкин. Бу йил 
бизнинг еримиз Саиднаби корига ёндошган бўлса, янаги 
йил Акбар акага кўш ни бўлишимиз мумкин.
Бизда доимо кўш ҳўки з бўлар эди. Деҳкончиликдан 
олган ҳосилимиз бутун оиламиз ҳаётига етарди.
Бувим бизларни бўш колдирмас, ўкишдан кайтиб, ов- 
катланганимиздан сўнг ғўза суғортирар ёки чиғирикдан 
пахта чикартирар, айникса узун киш кечалари ўртага бир 
коп буғдой тўкиб, тозалатар, хуллас, иш топар, бирорта- 
мизни ишсиз колдирмас, ўзи хам бир он тинч ўтирмас эди.
Ойим етти ки з туккан : Зулфия (1905), мен (1908), Ша- 
рифа (1911), Ўғилой (1914), Равза (1918), М уборак (1924). 
Ўғилой и кки хафта яшаган, холос. Равза эса саккиз ойли- 
гида вафот этган. У оппок, кош-кўзлари қоп-кора, семиз 
киз эди. Бирданига оғриди. И кки кун ка тти к йиғлади. Д а ­
дам кўп дўхтирлар олиб келди, аммо фойдаси бўлмади.
Орадан кўп йиллар ўтгач, ойим бизга айтиб берди: Ёз 
кунларининг бирида ойим билан дадам ҳовлида, ёғоч кара- 
ватда пашшахонада ётар эканлар. О йим нинг ёнидаги бе- 
шикда эса Равза. Куни билан ишдан ҳориб, силласи кури-
12


О йбе гим м е н и н г
ган ойим Равза канча йиғламасин, бошини кўтаргиси кел- 
май, у й ку аралаш бешикни хадеб тебрата берган. Чакалок- 
нинг боши эса ёстикдан оғиб, беш икнинг хар тебранишида 
йўргакка урилган 
Бечора ки з канчалик кучли йиғласа, 
ойим шунчалик куч билан тебратган. Ойим бу даҳшатли 
хакикатни уялганидан хам, қўркканидан ҳам ҳеч кимга 
айтмаган. Ойим ки зн и н г нобуд бўлганига ўзини домонгир 
билиб, ич-ичидан куйган ва кейинги кизига тағин Равза 
исмини берган.
Ойим ҳар гал ҳомиладор бўлганида, барчамиз — бутун 
кариндош-уруғлар ўғил тилар эдик. Ҳаммадан кў п р о к бу­
вим кайғирар, беш вакт намоздан сўнг, жойнамозда узок 
ўтириб, дуо килар, тангрига ёлборар эди. Ойим, албатта, 
уйда туғар эди. У замонлар барча хотинлар уйда туғар 
эдилар. Туғрукхоналар ва шифохоналар хусусида тасаввур 
хам йўк. Дўхтирлг.р эса камдан-кам. Бизларнинг туғилиши- 
мизда ёрдам берган доя гавдали, семиз, савлатли, мехри- 
бон, ширинсўз аёл эди. Биз уни жуда севамиз. Келганида 
суюниб, истикболига югурамиз. Ойимда тў л ғо к бошланиши 
билан бувим дархол одам юбориб, дояни етказиб келтирар, 
аммо ўзи хам ойимнинг бошидан кетмас эди. Тағин киз 
туғилмаса эди, деб кўркар, ўғил туғилармикан, деган орзу- 
да бетокат юрар эди. Аммо канчалик орзу килмайлик, ўғил 
туғилмади. Биз уйда беш ки з бўлиб ўса бошладик. Л екин 
биз беш эмас, олти ки з эдик. Зулфиядан катта Ханифа 
исмли яна бир опамиз хам бор эди.
Бу шундай бўлган: Катта амакимиз Абдуғафур савдо 
билан Кар кара га борганида, бир татар кизга уйланиб кел­
ган. Азиза исмли бу ки з амакимнинг и кки н чи ва жуда 
сую кли хотини бўлган. Ундан Ханифа туғилган. У уч яшар 
бўлганида, Азиза вафот этган. Амаким ка тти к кайғирган. 
Дафн килиб келгач, кўкси н и ерга ташлаб, и кки хафта бо­
шини кўтармаган. С ўнг ўзи хам вафот этган. У Ханифани 
биринчи хотинига — ўгай онага колдиришни истамай, уни 
бувимга — ўгай онасига топширган. Бувим Ханифани ни- 
хоятда яхши кўради. Ойим, дадам, бизлар Ханифа опамни 
жуда севамиз. Ш у сабабдан бизлар беш эмас, олти киз 
эдик.
Ҳар йили эртг баҳор бутун махалла хотинлари бола- 
чакалари билан араваларда зиёратга борарди. Бу бизга ба-

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling