♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

19


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
ҳисоб, жуғрофия, тарих дарслари ўқитилар, бутун дарслик- 
лар татар тилида, Козон ва Оренбургдан келтирилар эди. 
Агар камбағалларнинг ўғил-қизлари пулсиз ўқитилсалар, 
бекларнинг болалари муаллимга ҳ а қ тўлар, бунинг бадалига 
дадам муаллимни маош билан таъминлар эди.
Дом л а баланд бўйли, жуда аклли, вазифасини бутун 
юраги, виждони ила адо этадиган, қиёфаси ёқимли, вазмин 
одам эди. Биз .унинг хотинини Обистой деб атардик. Обис­
той ойим билан Ханифа опамни уйга кириб ўқитган. Хани­
фа опа ўқиш -ёзишни яхши ўрганган, ойим эса факат ўкиш - 
ни. Обистой ўз уйининг юмушларидан бўшаганида, синфга 
ўтиб, бизга ҳам сабок ўргатиб турган. Туркистондан ч и к ­
кан барча зиёлилар шу мактабда таҳсил кўрганлар. И нки- 
лобдан сўнг эса мактаб яширин-хуфя вазиятдан тамомила 
эркин ҳолатга ўтди ва бурчакдаги синфни тарк этиб, таш­
каридаги баланд, кенг, катор деразали, кўркам хоналарга 
жойлашиб олди. (Ш у кеча-кундузда ҳам мактаб ҳануз ўша 
бинода ўз фаолиятини давом эттирмокда.)
М ен хар куни эрталаб и кки -уч ки зн и н г мактабга бошла- 
шиб келганини кўрганимда, юрагим арзикиб кетади. Бир 
куни, 1915 йилнинг кузи, ойимга: «Мени хам мактабга 
беринглар», деб ялиндим. Ш унда мен эндигина олти ёшга 
тўлган эдим. «Дадангдан сўра!» — жавоб килди ойим. М ен 
шу захоти ташкарига, конторага, дадамнинг олдига югурдим. 
Дадам кулди: «Кичкинасан, жабр бўлмасмикан?.. Ҳа, майли, 
бора кол», деди кейин. Ш у воке ада н сўн г бувим кўлимдан 
етаклади. М актабга чикдик. М ен ўкиш ни бошладим.
Мактабда аввал уялиброк, тортиниб ўтирдим. Ў киш ни 
тез ўрганиб олди м. Халфа дастлаб китоб ўкитади, сўнг: 
«Қани энди сўйлаб бер», дейди. М ен ўрнимдан тураман-да, 
овозсиз, лабларимни кимирлатиб, сўзлаган бўламан. Аммо 
тез кунда мактаб шароитига ўрганиб, кириш иб кетдим. 
Энди халфа кўлимга китоб тутказиб, ўртага чикаради: «Ўки, 
шогирдлар ёзсин!» — буюради у.
Танаффус пайтларида ташкари ховли ни тўлдириб, ўйинга 
бериламиз...
* * *
Кичкина аммам — Қурсия тўти хам бизнинг маҳаллада 
яшайди. У н и н г Шарофат деган катта кизи — менинг тенг-
20


О й б е ги м м е н и н г
дошим, ўртоғим. Биз ҳамиша у билан бирга ўйнаймиз. 
Кўча тўпикдан ошадиган билқ-билқ тупроқ. Чангитиб, со- 
атлаб отабоши ўйнаймиз. Томларда югуриб, варрак учира- 
миз. М ен қўш ни ўғил болалардан ортда қолмасликка тири- 
шиб, рангли қоғозлардан кураб, мумкин бўлганича катта 
қилиб варрак ясайман.
Катта қўйларнинг, қўчқорл арнинг ошиғи, табиийки, йи­
рик бўлади. «Қумри ўғил туғса», деб бувим боякиш ош иқ 
йиққани-йиққан. Е>ир куни қарасам, халта тўла ош иқ. Мен 
бувимга ялиниб юриб, бу халтадаги юзга яқин ош иқни 
қўлга туширдим. С ўнг кўк-қи зи л килиб бўядим; энг яхши- 
ларини ғиштга ишқалаб тарашладим; пи чоқ билан урина- 
урина ўйиб, қўрғош ин куйдим. Ш у тарзда о ш и қ ўйнашни 
бошладим. «Ўзиям Саидносирнинг нақ ўзгинаси! Қил и кла­
ри ҳам, ўйинлари ҳам, ўғил болаларники! Ш у қизгина ўғил 
бўлса бўлмасмиди!» деб бувим ўксиниб қўяди.
Ҳовлимизда тарвақайлаб ўсган и кки туп о қ тут бор. 
Жуда йирик, жуда ширин тут. У пишган пайтда кичкина 
кўрпачалар, майда идиш-товоклар олиб чиқамиз. Шохлар- 
нинг тўқнаш ган айриларига ж ой килиб, дарахт устида со- 
атлаб ўйнаймиз.
* * *
Бувим хар куни саҳарлаб хамир ачитади. Сигирларни 
соғиб, пода га чикариб юборади. Чамбараклардаги каймок- 
ларни сузиб, айвон четига шоҳкосаларни териб кўяди. Очил- 
ган атир гуллардан узиб, биттадан ҳаммамизнинг ёстиғи- 
мизга териб чикади. С ўн г пишириб, ка ти к увитади. Ш у н ­
дай килиб, бувим эрталабки зарур ишларни саранжом килиб 
бўлгач, қудукдан сув торта бошлайди. Челаклаб сув тор- 
тиб, ёнидаги арикчага куя беради, сув милтиллаб экинлар- 
га сузилиб о кади. Ш у тарзда ҳовлимиз бутун ёз бўйи 
муттасил кў м -кў к бўлиб, турли-туман кўкатлар билан тов- 
ланиб туради. Бувим ҳатто Кўкто й деган овози гулдирок. 
эшакдек катта итимиз муздаккина салкин жойда ётсин, деб 
махсус чим ҳам экиб кўйган.
Энди ўйлаб, ҳайрон коламан. Экинларни ўстириш ва ёз 
ичи кў м -кўк бўлиб туриш и учун канча челак сув керак, 
ахир! Бувим нинг соатлаб чукур кудукдан сув тортиши бу 
кандай меҳнат ва кандай токатни талаб этганикин?!

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling