Шаҳриер сафаров прагмалингвистика


Download 4.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/94
Sana10.11.2023
Hajmi4.78 Mb.
#1762180
TuriМонография
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   94
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)

келяптими?»; Ном> тсе о/уои (о соте «Келгаиииг цаичалик 
яхиш бўлди!»; 1х>пу Цуе (Ие гериЪИс! «Яшасин республика!»; 
,1оИп \\ч11 йо И «Жои буии бажаради» каби содда 
(элементар) нутқий бирликлари билан чегараланган. 
Ҳолбуки, ҳақиқий мулоқот тизимида ҳосил бўладиган 
нутқий тузилмалар таркиб ва мазмун жиҳатидан мураккаб 
структурага эга бўлиши мумкинлиги барчамизга маълум 
воқеликдир. Бундан ташқари, ягона бир пропозиция 
мазмуни ва структурасига эга бўлган гап турли шароитда 
турли иллокутив мақсадни ифодалаши мумкинлигини ҳам 
унутмаслик лозим. Масалан, «Сенинг ноҳац экаилигиигии 
айтсам майлими?» гапи воситасида савол (ижозат сўраш) 
ва тасдиқ яъни суҳбатдошнинг ноҳақлиги ҳақида хабар 
бериш 
мақсадлари 
ифода 
топади. 
Бундай 
полиинтенционаллик (кўп лшцсадлилик) ифодаланадиган 
нутқий ҳаракатлар (Поспелова 1988: 149) формал талқини
108
www.ziyouz.com kutubxonasi


учун қўшимча формаллаштириш амалларига мурожаат 
қилиш эҳтиёжи тугилиш муқаррардир.
Шундай қилиб, Даниэл Вандервекиннинг нутқий акт 
назарияси 
ва 
формал 
семантикани 
умумлаштириш 
борасидаги ҳаракатлари (яна қаранг: Уапйегуекеп 1990) 
прагматика ва семантика соҳалари муносабатини ёритиш 
борасидаги уринишлардан биригина бўлиб қолади.
Семантика ва прагматика муносабати масаласи 
долзарблигича қолмоқда. Бу масала ечимини излашда 
тадқиқотчилар «бир қиргоқдан иккинчисига сузишни» 
давом 
эттирмоқдалар. 
Бир 
қиргоқдагилар 
лисоний 
иборалар контекстдан ташқарида ҳеч қандай маънога эга 
эмас деган гоя тарафдоридирлар. Лекин ибора бирор 
нарсани ифодаламаса ёки маълум бир маънога эга бўлмаса, 
у қандай қилиб матнда қўлланади ва матн мазмуни билан 
мувофиқлашади? Ҳар қандай лисоний ибора маъносини 
фақатгина матнга таянган ҳолда аниқлаш лозимлиги 
ҳақидаги фикр унчалик даражада ҳақиқатга яқин эмас. 
Бошқа 
гуруҳдаги 
тадқиқотчилар 
нутқий 
ибора 
мазмунининг ўзига хос «ижтимоий қурилма» эканлигини 
ва унинг мулоқотдошлар ўртасидаги ўзаро «келишув» 
маҳсули сифатида талқин қилишни маъқул кўришади. 
Ҳақиқатда ҳам лисоний мулоқот ижтимоий ҳамкорликнинг 
бир туридир ва нутқий тузилмалар мазмуни шу ҳамкорлик 
жараёнида 
шакл 
топади. 
Аммо 
Ҳ.Дурфа 
ва 
М. 
Лаҳтинмакилар ўйлаганларидек, ўзаро мулоқот қандайдир 
бир «гавдасиз», аниқ бир шаклга эга бўлмаган маъно билан 
тугайди деган фикрга (БигГа, 
Ьа Ь1еепта'' й
1996) 
қўшилишнинг иложи йўқ. Эътирозим асосли деб ўйлайман. 
Биринчидан, лисоний мулоқот натижасида сўзловчи ва 
тингловчи онгида янги фикр, тушунча пайдо бўлиши, 
бошқача айтганда, мсштиҳии-маъно кўчими юзага келиши 
муқаррар. Иккинчидан эса, ушбу мазмуний ҳосилалар
109
www.ziyouz.com kutubxonasi


юзага келиши учун олдиндан «хомашё»га эга бўлиш ва 
ушбу «хомашё»ни «қайта ишлаш» лозим.
Ҳар қандай лисоний бирликнинг ижтимоий-маданий 
мазмунининг шаклланиши, албатта, 
мантиқий-ментал 
жараённи босиб ўтади. Шунингдек, маънонинг концептуал 
қисмини инкор этиб бўлмайди. Концепт эса дастлабки 
ўринда 
шахснинг 
лисоний-мантиқий 
фаолияти 
самарасидир 
(Сафаров 
2006: 
21-25). 
Концептуал
билимнинг муҳимлиги лисоний белгилар маъносини идрок 
этишда намоён бўлади. Оддий тил соҳиби сифатида мен 
қайрагочни ёгочи қаттиқ, майда баргли дарахт сифатида 
биламан, 
лекин 
бу 
дарахтнинг 
икки 
турини
(«садақайрагоч» ва «тўпқайрагоч»)ни фарқлаш учун 
махсус билимга эга бўлишим ёки соҳа билимдонига, 
лугатларга мурожаат қилишим лозим бўлади. Бу ўзига хос 
«лисонии меҳнат таҳсимоти»дир ва ана шу тақсимотни 
амалга ошириш учун лисоний семантикага оид билимнинг 
ўзи етарли эмас. Бу фаолият самарадор бўлиши учун 
лисоний маъно ва қомусий билимга таянувчи мазмун билан 
бойитилади.
Ушбуни эътироф этиш билан биз беихтиёр лисоний 
семантикани нолисоний контекст билан боглиқ маъно 
қобиқларидан қай йўсинда ажратиш мумкин, деган саволга 
жавоб излашга мажбур бўламиз. АҚШ файласуфлари ва 
психологлари жамиятинниг президенти Рей Жакендофф 
лисоний (лингвистик) семантика алоҳида соҳа сифатида 
мавжудлигини қуйидагиларга асосланиб исботлаш зарур
деб ҳисоблайди (Ғаскепбой^ООА 282):
а) лисоний бирликларнинг «лугавий» ва «қомусий» 
маъноларини 
фарқлаш 
керак 
ва 
фақат 
булардан 
биринчисигина лингвистик семантика қамровидадир;
б) мазмуний структуралардан бўлган аргументация 
(асослаш, изоҳлаш) таркиби, аспект, иллокутив куч, сон 
категорияси 
кабилар 
грамматик 
кўрсаткичларга эга
110
www.ziyouz.com kutubxonasi


эканликлари сабабли лисоний семантикага доирдирлар. 
Ранг, ҳажм кабиларни ифодаловчи маъно бўлаклари 
грамматик шаклга эга эмаслиги сабабли семантика 
доирасига кирмайди, улар умумий билим доирасига 
оиддир;
с) мантиқий чегараланганлик, аналитик таркибга эга 
бўлиш, мазмундаги ҳаққонийлик шарти кабилар ҳам 
лисоний семантикага оиддирлар;
д) ҳар бир тил ўз грамматик ва лугавий тизимига эга 
бўлганлиги сабабли лисоний семантика ҳам тиллараро 
фарққа эга.
Лисоний семантиканинг бу ҳолатда тавсифланиши 
лисоний маънонинг алоҳида бир ҳудуд, матн билан ҳеч 
қандай алоқада бўлмаган ҳодиса сифатида талқин 
қилинишига олиб келиши турган гап. Гўё лисоний 
семантика олдиндан мавжуд, тургун ҳодиса-ю, матнда 
юзага келадиган мазмун эса қандайдир семантикадан 
ташқаридаги маъновий структурадир. Натижада маъно 
структурасини икки ҳудуд ўртасида тақсимлаш ҳаракати 
бошланади ва маънонинг лисоний бўлаклари семантика, 
нолисоний 
бўлаклари 
эса 
прагматика 
ҳудудига 
киритилади. 
Бундай 
ҳудудий 
тақсимот 
қуйидаги 
кўринишга эга бўлади:

Download 4.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling