Шаҳриер сафаров прагмалингвистика


Download 4.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/94
Sana10.11.2023
Hajmi4.78 Mb.
#1762180
TuriМонография
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   94
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)

Иге («ҳаита ўцимоц»), соп!ге 1от («ҳаммага царши»), 1а \че 
китате («иисои ҳаёти»), л /7ўаИ Ъеаи 1етрш, пот яог1гот
232
www.ziyouz.com kutubxonasi


(«агарда ҳаво яхши бўлса, айланишга чиҳамиз») ва ҳоказо» 
(Соссюр 2004: 121). Аслида, нутқий фаолиятнинг ўзи 
моҳиятан синтагматик қатордан иборат, чунки «биз 
алоҳида белгилар воситасида эмас, балки белгилар 
бирикмалари воситасида сўзлаймиз. Шунинг учун ҳам 
лисонда барча моҳият фарқлар билан боглиқ бўлиб 
қолмасдан, балки бирикувларга ҳам келиб тақалади» 
(Соссюр 2004: 125). Демак, мулоқот матни таркибидаги 
нутқий актларнинг лисоний-коммуникатив моҳиятини 
тўлиқ 
тавсифлаш 
талаби 
уларнинг 
синтагматик 
қаторларини ҳам аниқлаш эҳтиёжини тугдиради.
Айнан шу эҳтиёжни қондириш учун бўлса керакки, 
прагмалингвистикада «нутқий акт» тушунчасини бошқача 
талқин қилиш ва ҳатто уни бошқа атамалар билан 
алмаштириш нияти ҳам йўқ эмас. Бинобарин, У. Эдмонсон 
(Ейтопзоп 
1981) коммуникатив фаолиятнинг кичик 
бирлигини «интеракция акти» деб аташни таклиф қилади, 
чунки бу атама мулоқотнинг ҳамкорликда кечаётган 
фаолият эканлигини ўзида акс эттиради (т1егас1 - «ўзаро 
муносабат, икки томонлама ҳаракат»), Т. ван Дейк 
«коммуникатив акт» тушунчасини маъқул кўради ва ушбу 
тушунча сўзловчининг нутқий ҳаракати, тингловчининг 
қабул қилиш ҳаракати ва коммуникатив вазият каби 
таркибий қисмлардан иборат бўлишини қайд этади (Эук Т. 
уап 1981). И.П.Сусов ҳам мулоқот тизимининг энг кичик 
бирлиги сифатида нутқий ҳаракатлар алмашинувидан 
иборат бўлган «оддий интеракция»ни, яъни «икки қисмли, 
диалог тузилишидаги бирликни» танлашни маъқул кўради 
(Сусов 1984: 8) ҳамда ушбу турдаги «микродиалог» ёки 
диалогик бирликни ушбу тизимнинг энг катта бирлиги - 
макродиалог таркибида ўрганиш тавсиясини беради (Уша 
асар, 9-6). Бундай талқинда нутқий акт кичик ва катта 
(микро ва макро) бирликларни таркиб топтирувчи 
элементлар сифатида қаралади.
233
www.ziyouz.com kutubxonasi


Мулоқот фаолияти кўп босқичли жараён эканлигини 
қайта-қайта таъкидлашга мажбурман. Ушбу фаолиятнинг 
юзага келишида когнитив, лисоний, нутқий, ижтимоий 
ҳаракатларнинг бир хилда иштирок этишини эътироф этиш 
лозим. Шу сабабли бўлса керакки, айрим тилшунослар 
мулоқот фаолияти таркибида турли хусусиятга эга бўлган 
бирликларни фарқлашни таклиф қилишмоқда. Тверь 
психолингвистларидан 
И.Э. 
Клюкановнинг 
нутқий 
ҳаракатни нутқий фаолият бирлиги сифатида ажратиб, 
нутқий ҳаракатлар алмашинувидан иборат бўлган микро ва 
макродиалогларни 
эса 
мулоқот 
бирлиги 
сифатида 
фарқлайди. Унинг фикрича, нутқий акт нутқий бирликнинг 
«қотиб қолган» прагма-семантик муқобилидир (Клюканов 
1988: 46). Дўстим И.Э.Клюканов мулоқот тизимида
психолингвистик 
ва 
прагмалингвистик 
бирликларни 
(нутқий ҳаракат ва интеракция-диалог) кескин фарклаш 
борасидаги уринишларининг самараси унинг ўзини ҳам 
тўлиқ 
қаноатлантирмади 
(бу 
муаммони 
биз 
учрашувларимизда бир неча бор муҳокама қилганмиз). 
Менимча, мулоқот жараёнини босқичларга ажратишлар 
уни бир-биридан тўлигича фарқлашга олиб келмаслиги 
керак, акс ҳолда тизимнинг бузилиши ва уни бўлакларнинг 
оддий бирикуви кўринишида тасаввур қилиш хавфи 
тугилади. 
«Мажбурий 
редукция» 
усули 
методолог 
жиҳатдан ҳар доим ҳам ўзини оқлай олмайди. Яхшиси, 
мулоқот фаолиятини умумий (синтетик) жараён сифатида 
қараб, унинг тизимида мавжуд бўлган бирликларни микро 
ва макро кўринишларда фарқлаш (яъни уларнинг қайси 
бири иккинчиси таркибида иштирок этишига нисбатан) 
маъқулдир.
Нутқий 
мулоқот 
тизимининг 
катта 
ҳажмдаги 
макробирликларини ажратиш оддий вазифадек туюлади. 
Амалда эса бу вазифа ижросида учрайдиган муаммолар 
янада мукаммалрокдир. Макробирликни ажратишнинг
234
www.ziyouz.com kutubxonasi


қийинлиги унинг иерархик (погонали) тузилишда бўлиши 
ва 
иерархияни 
ташкил 
этувчи 
бўлакларнинг
муносабатлари 
структуравий, 
семантик, 
когнитив 
хусусиятларга эга бўлишидадир.
Мулоқот тизими макробирлигининг шаклланиши 
мазмуний ва мундарижавий яхлитлик асосида кечади. Бу 
яхлитлик 
когнитив-лисоний 
ҳодиса 
бўлиб, 
унга 
прагмалингвистлар трсшсакция ({гапзасйоп -келишилган 
иш, 
фаолият) 
атамасини 
беришган. 
Бирмингем 
университетининг 
ходимлари 
Ж.Синклэр 
ва 
М. 
Култҳардлар тарнсакцияни мулоқот тизимининг энг юқори 
бирлиги сифатида ажратаётиб, ушбу бирлик таркибида 
тизимнинг энг кичик бирликлари бирикишини назарда 
тутишган (81пс1а1г, Соиййагй 1975). Демак, трансакция 
макродиалогнинг айнан ўзидир. Аммо мулоқот тизими 
бирлигининг бу йўсинда фарқланиши ушбу тизим 
таҳлилига «сўз бирикмаси ва гапдан юқори босқичдаги 
лисон» (ЗйдЬЬз 1983) тақлидидаги ёндашувдан бошқа нарса 
эмас. Бу ҳолда тадқиқотчи эътиборини асосан матн 
қисмларида ва огзаки нутқ жараёнида юзага келадиган 
лисоний бирликларнинг формал муносабатлари 
жалб 
қилиши табиийдир. Мулоқот бирлиги таҳлилида формал ва 
функционал белгиларнинг ўзаро муносабатини ҳамда шу 
муносабат 
заминида 
ҳосил 
бўладиган 
мазмун 
кўрсаткичларини инобатга олмасликнинг иложи йўқ.
Мулоқот - мақсадли фаолият ва бу фаолият 
доирасида бажариладиган ҳар бир ҳаракат ҳам ўз мақсади, 
интенциясига эга. Нутқий актларнинг интенциясига хос 
хусусиятлар ҳақида олдинги боблардан 
батафсил 
гапирилди. Ҳозир эса нутқий интенциянинг айри ҳолда 
фаоллашмаслигини эслатмоқчиман. Мулоқот матнида 
нутқий 
ҳаракатларнинг 
интенцияси 
ва 
мазмуни 
синтагматик қатордаги бошқа бирликлар таъсирида 
маълум силжишларга, ўзгаришларга учраши мумкин.
235
www.ziyouz.com kutubxonasi


Демак, матнда коммуникатив ва интеракция - ҳамкорлик 
мақсадлари ўзаро бирикадилар.
Мулоқот 
интенцияси 
узатилаётган 
ахборотнинг 
негизини ташкил қилади. Шу сабабли мулоқот жараёнида 
сўзловчи тингловчига етказиш истагида бўлган ахборотни 
қандай узатиши ва умуман ушбу ахборотни мулоқот 
матнига киритиш йўллари масаласига қизиқиш кучли 
(8регЬег, \Уе180п 1995; Лузина 1994). Мулоқот мақсадини 
бу йўналишда ўрганишда асосий эътибор мулоқотнинг 
когнитив жараён сифатида кечишига қаратилади. Эътибор 
беринг: мулоқотга киришаётган шахснинг асосий мақсади 
ахборотни узатиш эмас, балки тингловчини ушбу мацсадии 

Download 4.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling