Шаҳриер сафаров прагмалингвистика
Download 4.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)
Лисоний
Ҳудудий лисоний Ҳудудий контекстуал шакл чегара семантика чегара маъно Семантика Прагматика Бу шакл «семантика бирламчи, прагматика иккиламчи» гоясининг эътирофидан бошқа нарса эмас. Наҳотки семантика ва прагматика ҳудудлари ўртасида катта гов бўлса?! Аслида, лисоний бирликлар мазмунига 111 www.ziyouz.com kutubxonasi оид бу икки ҳудудни бир-бирига яқин, бири иккинчисини тўлдириб, бойитиб турувчи соҳалар сифатида талқин қилган маъқулроқ. Зеро, умумий маъно доим матнда конкретлашади, сўзловчи (ёзувчи)нинг кўзлаган мақсадига мос мазмунни ифодалайди, ушбу мазмун, ўз навбатида, тингловчи (ўқувчи)нинг идроки жараёнида янги маъно бўлаклари билан бойитилади. Натижа ягона - лисоний мулоқот иштирокчилари учун ўзаро англаш, коммуникатив ҳамфшрлшка эришиш шароити яратилади. Семантикани «лугавий маъно», прагматикани эса «қомусий маъно» сифатида чегаралаб ташласак ёки бошқа бир талқинда семантика - мантиқий маъно, прагматика - номантиқий мазмун деб таърифланса, улар ўртасидаги муносабатни аниқлаш қийинлашади. Зеро, коммуникатив бирликлар мазмуни барча маъновий элементларнинг уйгунлашуви, ягона бир мазмун, мулоқот мақсадининг ифодаланишини талаб қилади. Инглиз файласуфи Майкл Даммет 1975 йилда эълон қилган «Маъно назарияси нимадан иборат?» (\УЬа1 18 а ТЬеогу оГ Меашп§?) номли мақоласида сўз ва иборалар (гаплар)нинг маъносини англаш, бу бирликларнинг лисондаги ролини билмоқдир, деб ёзган эди. Демак, маъно назарияси тилнинг қандай фаолият кўрсатиши ҳақидаги билимдан иборат бўлиши лозим. Бундай назария айни пайтнинг ўзида билиш ва идрок этиш назарияси ҳам бўлади, чунки унинг воситасида ҳар бир шахс ўз она тилидаги лисоний бирликлар мазмунини идрок этиш учун олдиндан қандай тур ва ҳажмдаги билим заҳирасига эга бўлиши лозимлигини изоҳлаш мумкин. Рей Жакендофф маъно тадқиқини «тубсиз хум»га ўхшатган бўлса, немис психологи Фридрих Георг Юнгер бундай тадқиқни маъно элементларининг «денгиздаги қумдек чексиз» эканлигини ва уларнинг илмий тадқиқи «мантиқий - руҳий жиҳатдан ҳис қилиш, тавсифлаш, 112 www.ziyouz.com kutubxonasi тушунтиришдан» иборат бўлишини қайд этади (Юнгер 2005: 162). Ҳақиқатдан ҳам лисоний бирликлар мазмуний таркиб жиҳатидан пиёздек кўп қобиқли тузилишга эга, ҳар бир қобиқ умумий маънога янги мазмун олиб келади ва ушбу бирликнинг лисоний мулоқот матнларида қўлланишига туртки беради. Маълумки, семасиологияда кўп йиллар давомида номиналистик гоя ҳукмронлик қилиб келди. Бу гоя тарафдорларининг (Г.Фреге, Б.Рассел ва бошқалар)талқинида барча лисоний белгилар (сўз ва гап) фақатгина ном (атама, ёрлиқ) тавсифини олишади, уларнинг контекстуал (мулоқот матнидаги) қўлланиши эса назардан четда қолди. Номиналистларнинг бу хатосини тўгрилашга аҳд қилганлардан бири Австрияда тугилиб ўсган ва кейинчалик Кембрижда ижод қилган файласуф Людвиг Витгенштейн (1889-1951) эди. XX асрнинг «носистематик файласуфи» номини олган Л.Витгенштейн лисоний фалсафа тараққиётига катта улуш қўшган олимдир. Файласуфнинг фаолиятдаги тил, амалиётдаги тил ҳақида билдирган фикрлари лисоннинг жамиятда тутган ўрнини тўлиқроқ ва батафсилроқ англашга замин яратди. Унинг лисоний фаолият ҳақидаги гоялари прагмалингвистиканниг муҳим қисми - нутқий акт назариясининг шаклланишида гоявий таянч ролини ўйнади. Лисоний фалсафа оқимининг асосчиларидан бўлган Л.Витгенштейн учун асосий таҳлил объекти гапдир. Гап ҳодисасининг моҳиятини англаш олимнинг ягона вазифасига айланади. «Гаплар умумлашмаси, мажмуаси лисондир» деган шиорни кўтарган муаллиф айни пайтнинг ўзида бундай мажмуа бизга ҳеч қачон ва ҳеч қаерда яққол кўринмаслигини таъкидлайди, чунки бу мажмуа олдиндан берилган бўлса, лисоннинг ўзи ҳам мавжуд бўлмасди ва бирор бир гап ҳам нутқий кўринишни ола олмасди. Шу 113 www.ziyouz.com kutubxonasi сабабли бўлса керакки, гапнинг формал мантиқ нуқтаи назаридан ўрганилиши унинг табиатини тавсифлаш учун етарли эмас. Мантиқшунос гапнинг майин ёки қатъиятли, қўпол, фармойишона, талабли, ўтинчнамо, насиҳатомуз, қаҳрли ёки илтифотли бўлиши мумкинлигини эътиборга олмайди. Уни гапнинг асл табиати, қачон ва қаерда юзага келганлиги, тарихий муҳити қизиқгирмайди. Мантиқий таҳлил учун ягона бир тузилишдаги гапнинг севги изҳори, об-ҳаво ҳақидаги хабар ёки санъат асари бўлиши бефарқдир. Мантиқшунос ҳам худди грамматист каби гапни умумий матндан ажратиб олиб, лисоний фаолиятдан ташқарида тадқиқ қилади. Л.Витгенштейнни бундай «иҳотали», тургун ёндашув қониқтирмайди. Олим лисоний фаолиятни ўйин фаолиятининг тури сифатида талқин қилишни маъқул кўради. Аммо лисоний фаолият ўйини оддий ўйинчоқли ўйиндан тубдан фарқ қилади. Лисоний фаолият ўйинининг ўзига хос амаллари бор ва бу амаллар нутқий мулоқот жараёнида унинг турли кўринишларида ҳосил бўлгуси услубларда намоён бўлади. Домино, шахмат каби ўйинлардаги ҳолат тамоман бошқачадир. Шахмат ёки домино тошларидан фойдаланиш мантиқий боглиқликни талаб қилмайди, ўйин қоидалари қатъийдир. Уйинчилар уларни ўзгартира олмайдилар, унда ўйин тўхтайди. Шунингдек, ушбу қоидаларга риоя қилиш мантиқий муносабатлар натижаси бўлмасдан, балки ҳисоб амалларини бажариш билан боглиқцир. Кимки ушбу ҳисоб амалларини моҳирона бажарса ва белгиланган қоидаларга амал қилса, ўша ўйинда голиб чиқади. Бунинг исботини шахматни кўрмасдан (сиртдан) ва компьютер ёрдамида ўйнаш мумкинлигида кўрамиз. Л.Витгенштейн тавсифидаги лисоний фаолият ўйини, унинг ўзи «Фалсафий тадқиқотлар» асарида ёзганидек (\У1й§еп81е1п 1953), домино ёки шахмат ўйинларини эслатмайди. Бу ўйинни муаллифнинг таъбирича, инглиз тилидаги ри 2 г 1 е 114 www.ziyouz.com kutubxonasi «бошқотирма, топишмоқ» сўзи билан аташ маъқулдир. Бу бошқотирмада, масалан,турли рангга бўялган сурат қисмларга бўлакланиб ташланади ва сўнг ушбу бўлаклардан сурат қайта терилади. Уйин суратнинг йиртиб ташланиши эмас, аксинча, унинг қайта терилишидир. Бу вазифани бажариш қоидалари ўта содда бўлса ҳам унинг ижроси ўйинчидан сабр-тоқат ва ақлий энергия сарфини талаб қилади. Лисоний фаолият ҳам худди шундай ҳодисадир, гап тузиш қанчалик оддий амалдек туюлса-да, унинг турли мулоқот шароитларида фаоллашувини таъминлаш мушкул вазифадир, чунки ҳар қандай «лисоний истеъмолни» муҳитга, аниқ шароитга мослаштирмасак, ҳаракат зое кетади. Мулоқотда англашилмовчилик юзага келади, нутқий бирликлар мазмун-маъноси ноаниқ бўлиб қолади. Бу эса, айниқса, бевосита нутқий актлар ижросида яққол кўринади. Зеро, бу турдаги нутқий актлар воситасида мулоқот интенцияси (мақсади)ни ифодалаш лисоний ўйин фаолиятининг ҳақиқий намунасидир. Лисоний ҳодисаларни мулоқот матни, муҳити билан боглаб ўрганиш методологик жиҳатдан муҳимдир. Кўпчилик тадқиқотчилар тил тизимини қатъий тартибли тузилма сифатида тасаввур қилишга ҳаракат қиладилар, Балки бундай регламентлилик грамматика учун (айниқса, синтаксис ё морфология учун) кўпроқ хосдир, лекин тилнинг умумий табиати қатъий қоидалар билан чекланиб қолмайди. Тил ва лисоний фаолиятда ноаниқлик, кўпмаънолилик, муҳит (матн) билан боглиқ ҳамда идиоматизм ҳолатлари тез-тез учраб туради. Айнан шу хусусиятлар лисоннинг табиатига оиддир. Шу сабабли ҳар қандай лисоний бирлик мазмунини мулоқот контекстида юзага келадиган семантик ва прагматик маъно муносабатлари ҳосиласи сифатида эътироф этиш маъқулдир. Мулоқот матни эса ўз тамойиллари ва қоидалар тўпламига эга. Download 4.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling