Шаҳриер сафаров прагмалингвистика


Download 4.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/94
Sana10.11.2023
Hajmi4.78 Mb.
#1762180
TuriМонография
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   94
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)

«Нарх-наво 
кутарилиб 
кетди» 
тузилмаси 
таркибидаги «меМ ир» «кутарилди» бўлаги бошқа
105
www.ziyouz.com kutubxonasi


қўлланиш 
ҳолатида 
физик 
майдондаги 
ҳаракатни 
ифодалайди: / итт// ир 1ке 1ор ]1оог яъни «Юцори цаватга 
кўтарилдим». Худди шу маъно нарх-наво кўтарилишига 
муқояса қилинади (8е§егс1аМ 2000: 172-173).
Тасаввур қилинаётган ўйин фаолияти тил бирликлари 
маъноси муқоясасида ва қўлланишида ҳеч қандай 
чекланишни назарда тутмайди. Шу сабабли ҳар қандай 
нутқий тузилма билвосита ёки метафорик қўлланиш 
доирасида идрок этилиши мумкин. Бу прагматик талқин 
намунасидир. Аммо семантик таҳлилда эса лисоний 
тузилманинг маъносини бу йўсинда талқин қилиш 
тақиқланади, чунки бу ҳолда лисоний таҳлилни фалсафий 
(аниқроги, 
мантиқий) таҳлил билан уйгунлаштириш 
эҳтиёжи мавжуддир.
Мантиқий таҳлилга нутқий акт назариясига формал 
руҳ бериш мақсадида мурожаат қилинади. Бу йўналишга 
Ж.Остин ва Ж.Серль ҳали нутқий акт назарияси 
ривожининг илк давридаёқ асос солишган эди. Уларнинг 
Нидерландияда 
тугилиб 
ўсган 
шогирдлари 
Даниэл 
Вандервекиннинг ишларида интенционал (иллокутив) 
мантиқ алоҳида тадқиқот соҳаси сифатида шаклланди. 
Олимнинг 1990-91 йилларда нашр қилдирган икки жилдли 
«Маъно ва нутқий актлар» (Меашп§ апс! 8реесЬ Ас1з) 
номли асарида бу йўналишнинг асосий гоялари ёритилган 
(Уапйегуекеп 1990; Уапйегуекеп 1991). Ушбу асарнинг 
биринчи жилдида нутқий тузилма иллокутив кучининг 
пропозиция мазмунига мутаносиблиги иллокутив актда 
қандай акс этиши масаласи алоҳида ўрганилади. Муаллиф 
бундай мутаносибликни «умумий семантика» (§епега1 
зетапйсз) доирасида ўрганиш мумкинлигини уқтиради. 
Унингча, иллокутив актлар «фалсафий (мантиқий - Ш.С.) 
семантика нуқтаи назаридан муҳимдир, чунки улар тил 
қўлланиши 
ҳамда 
тушунилишида 
муҳим 
ўрин
106
www.ziyouz.com kutubxonasi


эгаллайдиган энг 
бирламчи 
маъно 
бирликларидир» 
(V апйегуекеп 1990:1).
«Умумий семантика» гоясини асослаш йўлини 
излаган Д. Вандервекен пропозиция билан боглиқ 
интенционал мантиқни нутқий ҳаракат билан боглиқ 
бўлган иллокутив мантиқ билан қориштириш ниятида. 
Биринчисида, мазмуннинг ҳаққонийлик шарти қўйилса, 
иккинчиси эса мулоқот мақсадига эришишни (зиссезз- 
сопсИйопа1) тақозо этади. Нутқий тузилма маъносининг 
мулоқотда мақсадга эришиш билан боглиқ томонларини 
аниқлашда иллокутив кучнинг юзага келишини инобатга 
олиш талаб этилади. Муаллиф ҳар қандай иллокутив куч 
олти қисмдан иборат эканлигини таъкидлайди. Булар: (1) 
иллокутив мақсад; (2) иллокутив мақсадга эришиш усули; 
(З)пропозитив мазмун; (4) тайёргарлик шароити; (5) 
самимийлик шароити (
81
псеп
1
у сопсИйопз) ва (6) кучлилик 
даражаси (Уапйегуекеп 1990: 105-110).
Ушбу 
қисмларнинг 
намоён 
бўлиши 
турли 
хусусиятларга эгадир. 
Бинобарин, 
Д.Вандервекин 

турдаги асосий иллокутив мақсадни ажратади ва бу билан 
ўз устозлари Ж.Остин, Ж.Серллар келтирган нутқий актлар 
таснифини такрорлагандек туюлади: (1) ассертив (тасдиқ) 
мақсади; (2) комиссив (ваъда) мақсади; (3) директив 
(буйруқ) мақсади; (4) декларатив (эълон, хабар қилиш) 
мақсади ва (5) экспрессив, яъни сўзловчининг воқеликка 
нисбатан муносабатини ифодалаш мақсади. Бу қаторни 
муаллиф тўлиқ деб ҳисоблайди, чунки улар «лисон ва 
воқелик 
ўртасидаги 
муносабатларнинг 
турли 
кўринишларини тўлигича қониқтиради» (Уша асар, 105-6). 
Мақсадга 
эришиш 
усули 
эса 
маълум 
пропозиция 
воситасида нутқий акт муваффақиятли ижро этилиши 
йўлини танлашдир (Уша асар, 110-6). Худди шунингдек, 
тайёргарлик 
ва самимийлик 
шароитлари ҳам, 
бир 
томондан, 
иллокутив 
куч 
ва 
пропозиция 
мазмуни
107
www.ziyouz.com kutubxonasi


муносабати 
билан 
аниқланса, 
иккинчи 
томондан, 
сўзловчининг руҳий ва идрокий ҳолати билан ҳам 
боглиқдир. 
Зеро, 
сўзловчи 
бажарилаётган 
нутқий 
ҳаракатнинг 
самарасига, 
кўзланган 
мақсадга эриша 
олишига ишонмоги лозим. Масалан, ассертив (дарак) 
ҳаракати ижросида сўзловчи хабарнинг ҳаққонийлигига 
ишонса, комиссив (ваъда) ҳаракати бажарилаётганда эса 
берилаётган ваъданинг ижроси сўзловчининг вазифаси 
эканлиги унутилмаслиги керак.
Албатта, 
Д.Вандервекин 
таклиф 
қилаётган 
формаллаштириш 
усули 
нуқсонлардан 
холи 
эмас. 
Фикримча, у охирига етказилмаган назарий усулдир. 
Иллокутив 
кучни 
бўлакларга 
ажратиш 
билан 
формаллаштириш амалига тўлиқ эришиб бўлмайди, 
яхшиси, ушбу бўлакларнинг ўзаро муносабатига кўпроқ 
эътибор қаратиш лозимдир. Боз устига, файласуф таҳлили 
асосан 1(мхмчпу «Қор ёгяпти»; 18 Ие сотт%? «У 

Download 4.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling