Шаҳриер сафаров прагмалингвистика


Download 4.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/94
Sana10.11.2023
Hajmi4.78 Mb.
#1762180
TuriМонография
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   94
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)

мавҳумлаштириш амалини ҳам қамраб олади, чунки ушбу 
амал умумлаштиришнинг муҳим босқичини ташкил этиб, 
идрок 
этилаётган 
объектларнинг 
алоҳида 
муҳим
165
www.ziyouz.com kutubxonasi


хусусиятларини ажратиб олиб, уларни қиёслаш ҳамда 
ягона «махражга келтириш» имконини беради.
Лисоний-тафаккур 
фаолияти 
жараёнида
кузатиладиган 
яна 
бир 
амал 
-
тизимлаштириш, 
таснифлаш амалидир. 
Тил маълумотни тўплаш ва 
узатишдан ташқари, уни тартибга келтириш вазифасини 
ҳам 
бажаришини 
унутмаслигимиз 
лозим. 
Фаранг 
файласуфи Лилл университетининг профессори Ноэл 
Мулуд (ТЧое1 Мои1ош1) нутқий бирликлар мазмуни 
ифодасининг мантиқий асоси ҳақида фикр юритаётиб, 
«нутқий ибора маълум бир маънони оддийгина белгилаб, 
умумлаштириб ва ифодалаб қолмасдан, балки у (ибора) 
буларнинг барчасини қандай тартиблаштирса, худди шу 
тартибда бажаради», деган хулосага келган (Мулуд 1979: 
284). Мантиқшунос олимнинг мазмуннинг шаклланиши ва 
нутқий 
воқеланиши 
лисоний 
тартиблаштириш 
ва 
умумлаштириш фаолиятлари натижаси эканлиги ҳақидаги 
фикри диққатга сазовордир.
Мантиқий ва лисоний умумлаштириш бир-бирини 
тақозо 
этади 
ва 
яхлит 
йўналишда 
кечади. 
Мавҳумлаштирилиб, тартибга келтирилган тушунчалар 
умумлаштирилган ҳолда лисоний қобиққа кўчади ҳам 
лисоний бирликка айланади. Бундай умумлашмалар 
нутқий фаолиятнинг мазмундорлигини таъминлаб, маълум 
қилинаётган ахборотнинг уни қабул қилувчи шахслар 
томонидан идрок қилиниши учун имкон яратадилар. Шу 
аснода юқорида келтирилган «Кеча кечҳурун гиу ерда ўша 
икки машина тўцнашган» шаклидаги тузилмалар мазмун 
ифодалаш қобилиятига эга бўлишади. Аммо семантик 
структура жиҳатидан етарли даражада тўлиқ бўлган ушбу 
гапнинг аниқ мазмуни ёки ахборот мундарижаси фақат 
унинг маълум мулоқот муҳитида, 
матн таркибида 
қўлланиши билан боглиқ. Шунинг учун ҳам прагматик 
нуқтаи назардан олганда, ушбу гапнинг мазмуни аниқ
166
www.ziyouz.com kutubxonasi


эмас. Бунинг сабаби, биринчидан, «кеча», «кечқурун», «шу 
ерда», «ўша» бўлакларининг маъноси контекст, матнда 
қўлланиши билан изоҳланади, иккинчидан эса ҳар қандай 
лисоний структуранинг ўзи ҳам маълум мақсадни кўзлаб 
тузилади. 
Бу мақсад - нутқий мулоқотдир. Нутқ 
ижодкорлари у ёки бу лисоний структурани тузаётганида 
уни нутқ вазиятига мослаштиришга ҳаракат қилишади, 
яъни «лисоний тузилмалар бевосита матн қисмларига 
«лангар» ташлайдилар» (Ьеутзоп 1983: 55). Қизиги
шундаки, С.Левинсон ва бошқа айрим тилшунослар 
лисоний 
структураларни 
контекстдан 
айри 
ҳолда 
ўрганишга қанчалик ҳаракат қилмасинлар, барибир нутқ, 
матн муҳити «занжири»дан чиқиш имконини топа 
олмадилар.
Контекст қуршовининг кучи, айниқса, дейксис 
ҳодисаси талқинида яққол намоён бўлади:
«Тил тизимидаги қатор ҳодисаларни фақатгина 
уларнинг юзма-юз мулоқот шароитида шаклланиши 
инобатга олингандагина тавсифлаш мумкин. Бу айниқса, 
дейксис ҳодисаси талқинида яққол кўзга ташланади» 
(Ьуопз 1977: 637-638).
«Тил тизими ва контекст ўртасидаги боглиқликнинг 
лисоний структураларда акс этишини яққол кўрсатувчи 
ягона ҳодиса - бу дейксис ҳодисасидир» (Ьеухпзоп 1983: 
54).
Жон Лайонз ва Стефен Левинсонлар аслида тилни 
автоном, 
контектдан 
холи 
тизим 
сифатида 
қараш 
мумкинлиги ҳақидаги фикр тарафдоридирлар. Улар бу 
фикрни 
исботлаш 
учун 
дейксис 
ҳодисасидан 
фойдаланадилар, гўё, дейксис белгилари қўлланмагунча, 
лисоний структуралар алоҳида тизимда сақланаверади. Ҳар 
қандай ҳодисанинг (бундан лисоний ҳодисалар ҳам 
истисно эмас) бир томонламали таҳлили натижасида 
билдириладиган фикр холисоналикдан йироқлашиб қолиш
167
www.ziyouz.com kutubxonasi


хавфидан огоҳмиз (қаранг: Ҳожиев 2006; 2007; Тожиев 
2004). Маъқули, тил ва нутқни бир-биридан озуқа олувчи, 
яхлитликда фаолият кўрсатувчи тизимлар сифатида 
тасаввур қилишдир. Уларнинг яхлитлигини таъминловчи 
омил 
ва 
воситаларни 
аниқлаш 
борасидаги 
илмий 
изланишларнинг маҳсули тилшунослик фани тараққиётида 
ўз ўрнини топади.
Тил тизими ва унинг нутқий фаоллашуви ўртасидаги 
«воситачилик», «ҳакамлик» ролини тилшунослар бекорга 
дейксис 
ҳодисасига 
багишлаётганлари 
йўқ. 
Тил 
тизимининг ўзи нутқий фаолият натижасида мавжуддир, 
унинг табиати ва моҳияти нутқий мулоқот жараёнида 
намоён бўлади. Шундай экан, тил бирликларининг маъно 
хусусиятлари нутқда воқеланади, аниқ тус олади. Ҳар бир 
нутқ ижодкори (матн муаллифи) воқеликда кечаётган 
ҳодисани ўзича идрок этади, уни маълум макон, замон 
ҳудудида тасаввур 
қилиб, ҳосил бўлган мантиқий 
тасаввурга лисоний либос беради. Лисоний воқеланиш ва 
мазмун шаклланиши нутқ муаллифи танлаган «саноқ 
боши», яъни кечаётган ҳодисани замон-макон майдонига 
жойлаштириш билан боглиқдир.
Демак, нутқий фаолиятда доимо лисоний шаклни 
воқелик билан боглаш ҳамда унга нисбатан шахсий 
муносабат билдириш эҳтиёжи тугилади. Худди шу 
вазифалар ижроси дейктик воситалар зиммасидадир. 
«Дейксис» сўзининг асл юнонча маъноси «кўрсатиш», 
«ишора» бўлиб, илмий қўлланишда лисон воситасида 
«воқеликка 
ишора, 
кўрсатиш» 
мазмунини 
олган. 
Кўрсатиш, ишора вазифасини адо этувчи бирликларни 
дейктик ибора деб аташади. Бу ибораларга нисбатан айрим 
файласуф ва тилшунослар «индексикаллар» (тйехюаИз) 
атамасини ҳам қўллаб келишмокда. Ушбу турдаги 
иборалар нутқий мулоқот тизими мазмундорлигини 
таъминловчи доимий воситалардан биридир. Масалан,
168
www.ziyouz.com kutubxonasi


бирор бир нотаниш нарсани кўриб қолиб, «Бу нима?» 
саволи билан суҳбатдошга мурожаат қилинганда, дейктик 
ибора («бу») воситасида шу муҳитда мавжуд бўлган нарса- 
предметга ишорадир.
Дейктик 
иборалар 
болалар 
нутқи 
ривожининг 
дастлабки 
босқичларидаёқ 
пайдо 
бўлади. 
Психолингвистларнинг кузатишлари гувоҳлик беришича, 
3-7 ёшдаги болалар нутқи, биринчидан, эгоцентрик бўлса, 
иккинчидан, телеграф услубида, яъни «грамматикасиз» 
тартибда юзага келади. Шу сабабли бўлса керакки, 
гўдаклар грамматик шакллардан кўра «мен», «сен», «у 
ерда», «мана», «бу», «ҳозир», «кейин» каби ибораларни 
маъқул кўрадилар. Бундай ибораларнинг лисоний қобилият 
шаклланишининг дастлабки босқичларида пайдо бўлишига 
яна бир сабабни ушбу ибораларнинг маъно хусусиятлари 
билан боглиқ деб ҳисоблаш тарафдоримиз. Маълумки, 
дейктик 
белгиларнинг 
маъно 
хусусиятлари 
бошқа 
номинатив белгиларникидан тубдан фарқ қилади. Улар 
воқеликдаги предмет-ҳодисаларни бевосита атамасдан, 
балки предмет, ҳодиса, шахсларнинг нутқ вазиятига 
нисбатан «жойлашуви»ни кўрсатади. Бундай кўрсатиш 
мулоқот иштирокчилари (сўзловчи ва тингловчи) предмет 
ва 
шахсларнинг 
эгаллаган 
ўрни 
(бу 
ўрин 
нутқ 
субъектларига нисбатан белгиланади) ҳамда мулоқот 
кечаётган 
вақт 
кабиларни 
қамраб 
олади. 
Шу 
хусусиятларига биноан дейктик иборалар билвосита 
маънога эга лисоний белгилар сифатида қараладилар 
(Уфимцева 1974: 166). Гўдаклар талаффуз қиладиган 
сўзлар ҳам, одатда, бевосита референтга эга эмас, улар 
воситасида аниқ предмет ёки ҳодиса номланмайди. Гўдак 
ягона бир сўз билан бутун бир кечаётган ҳодисани ёки 
ҳодисалар қаторини ифодалашга қодир (Ушакова 1991; 
Тапг 1977).
169
www.ziyouz.com kutubxonasi


Нутқий ҳаракат координатларининг қайси бири 
кўрсатилишига кўра дейктик бирликлар турли гуруҳларга 
ажратилади. 
Илк таснифлар 
морфологик тамойилга 
асосланган бўлиб, уларда шахс олмошлари «мен-сен-бошқа 
(у)» дейктик гуруҳларига (1сЬ бе
1
Х
1
Download 4.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling