Шаҳриер сафаров прагмалингвистика
Download 4.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)
ижтимоий ролъ тушунчаларини фарқлашни таклиф
қилишади. Санкт-Петербург университетининг профессори В.Ф. Сержантов (1990:187) ижтимоий статус «ҳар бир 155 www.ziyouz.com kutubxonasi алоҳида шахснинг жамият умумий структурасида эгаллаган ўрни» билан белгиланади деб ҳисоблайди. Шахснинг ижтимоий статусига нисбатан унинг жамиятда ва жамоада тутган ўрни белгиланади. Ижтимоий ўринни фарқловчи кўрсаткичлар эса шахснинг касб-ҳунари, даромад манбаи, бойлиги, маълумоти кабилардир. Ана шу кўрсаткичларнинг нотекислиги жамоа тузилишидаги босқичлиликни таъминловчи шахслар (ёки гуруҳлар) ўртасидаги ижтимоий масофани шакллантиради. Ижтимоий масофанинг у ёки бу сарҳадидаги шахсларнинг табақаланиши жамиятдаги имтиёзлар тақсимотининг нотекислигидир (ҳукмдор-хизматкор, бошлиқ-хизматчи, зиёли - саводсиз ва ҳоказо. Юқорида айтилганидек, ижтимоий статус шахснинг жамиятда тутган ижтимоий ўрни билан белгиланса, ижтимоий ролнинг мундарижаси эса унга ушбу жамиятда ажратилган талаблар мажмуасидан иборатдир. Поляк социологи Ян Шемпанскийнинг таърифича (1969: 71), роль «нисбатан доимий ва ўзаро боглиқ ҳаракатлар тизимидир ва бу ҳаракатлар гуруҳ аъзолари учун хос бўлган у ёки бу тарздаги намуналар асосида бажарилган бошқалар ҳаракатларига жавобдир». Ижтимоий статус ва ижтимойи роль тушунчалари ўзаро бир-бирини тўлдиришлари ҳақида ёзган эдим (Сафаров 1991: 131). Социолингвист Л.П.Крьюин қиёси билан айтганда, статус «у ким?» саволига жавоб берса, шахснинг ролини аниқлаш учун «у нима қилаяпти ёки қандай фаолият билан банд?» саволига жавоб излаш керак (Крьюин 1989: 134). Энг асосийси, шахснинг ижтимоий мавқеига оид ушбу тушунчалар тил тизимида бевосита ўз аксини топади. Лисоний бирликларнинг маъносида ижтимоий бўлакларнинг мавжудлиги масаласи семасиологларни анчадан буён қизиқгириб келаётган бўлса, социолингвистика ва прагмалингвистикада асосий 156 www.ziyouz.com kutubxonasi эътибор ижтимоий мавқега оид ҳодисаларнинг мулоқот тизимидаги ўрнига қаратилмоқда. Кейинги йилларда изчил тараққий этаётган гендер тилшунослигининг асосий тадқиқ объекти айнан ижтимоий белги бўлмиш жинс ҳодисасининг лисоний фаолиятда акс этиши муаммосидир. Воқелик тил тизимининг барча сатҳларида, лисоний фаолиятнинг турли босқичларида турлича акс этади. Воқеликнинг лисоний акси, нафақат, инсоннинг лисонда ифода топадиган тажрибасидан иборат, балки унинг шахсининг мулоқот жараёнидаги ифодаси ҳамдир. Ҳар бир шахснинг мулоқот жараёнидаги иштироки унинг ижтимоий мавқеига, бажараётган вазифаси, эгаллаган ўрнига нисбатан кечади. Демак, коммуникантларнинг ижтимоий мавқеи ва шахсий психофизиологик хусусиятлари билан боглиқ белги-ларнинг мулоқот жараёнидаги ифодасини ўрганиш лисон ва воқелик муносабати муаммоси илмий таҳлил учун муҳимдир. Ушбу мавзу у ёки бу даражада Ю.Н.Караулов (1987), И.П.Сусов (1989), Е.В.Сидоров (1989), Г.Г.Почепцов (1986), Ш.Искандарова (1993), С.Мўминов (1997), У.Лабов (ЬаЬоу 1974), Д.Ҳаймс (Нушез 1964), В. Ниполд (МероМ 1970) кабиларнинг тадқиқотларида ёритилган. Айниқса, Волгоград педагогика университетининг профессори В.И.Карасикнинг бу мавзу тадқиқига қўшган ҳиссаси алоҳидадир (Карасик 1989; 1992). Шахс ижтимоий мавқеини фарқлаш унинг коммуникатив фаолиятини ўрганиш учун муҳимдир. Ижтимоий статус ва роллардаги фарқлар албатта мулоқот бирликларининг социопрагматик хусусиятларида «из» қолдиради. Дунёдаги барча тилларда бевосита мулоқот иштирокчиларининг ижтимоий мақомига ишора қиладиган нутқий мулоқот шакллари мавжудлигини биламиз. Бу шаклларда юқори даражада ифодаланган ижтимоий- дейктик ахборот мавжуд ва улар қатъий тартибли 157 www.ziyouz.com kutubxonasi тизимларда (парламаент, суд, армия, дипломатия, кабилар) фаоллашадилар. Масалан, дипломатия мулоқоти асосан халқаро муносабатлар нормалари кўрсатмалари доирасидаги роллар ижросидан иборат. Шунинг учун ҳам дипломатлар, ягона бир «ижтимоий майдон» вакиллари сифатида қатъий регламентдаги ижтимоий статусли муносабат талабларига жавоб берадиган нутқий ҳаракатларни бажарадилар (Сафаров 2000: 13). Сиёсий мулоқот доирасида эса қатъий норма талаблари билан бир қаторда, нутқий шакллар танловида бир оз бўлса-да, эркинлик сезилади. Чунки сиёсий арбоб адресант - тингловчиларга тезкор таъсир ўтказиш учун, мулоқот стратегиясини сақлаган ҳолда, унинг ижросини таъминловчи турли воситалардан фойдаланишга ҳаракат қилади, лисоний фаолият амаллари шаклларини ўзгартириб туради (Шенгал 2000; Омен 2000; ЬозерЬ 2006). Лисоний фаолият жараёнида мулоқот шакли ва тил бирликларининг танловида суҳбатдошнинг ижтимоий табақаси инобатга олинади. Аммо бундай табақалаштириш кўп ҳолларда нутқ вазияти билан боглиқдир. Иштирокчиларнинг ижтимоий табақаланишига нисбатан симметрик ва носимметрик вазиятлар фарқланади (Крьюин 1989: 137). Айрим олимлар бу ҳолларда «горизонтал ва вертикал вазиятлар» тушунчаларини қўллашни маъқул кўришади ва бунда ҳукмдорлик, нуфуз инобатга олинса, табақалаштириш вертикал тус олади, ижтимоий мавқе масофаси назарга тутилганда, горизонтал табақалаштириш юзага келади (қаранг: Грайс 1985; Карасик 1992; Третьякова 1995; \Ут1;ег апй §агйеп1ог8 1995). Менимча, ушбу вазиятларнинг бу турдаги фарқланиши уларнинг иштирокчилари ўртасидаги муносабатларнинг хусусиятлари билан боглиқ. Зеро, мулоқот муҳити ўз- ўзидан, мавҳум ҳолда симметрик ёки носимметрик кўриниш ололмайди. 158 www.ziyouz.com kutubxonasi Мулоқот иштирокчиларининг муносабати, улар бажараётган ижтимоий рол асимметрик (нотекис) бўлса, одатда, коммуникация тамойили қоидаларига қатъий амал қилиш талаб қилинади. Тобе ўриндаги коммуникант нутқий ҳаракат танлови қоидаларига сўзсиз амал қилиши лозим. Масалан, тобе шахс ўз хўжайини ёки бошлигига илтимос, шикоятини аниқ етказиши лозим. Акс ҳолда, Download 4.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling