Шаҳриёр сафаров


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/82
Sana04.02.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1159006
TuriМонография
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   82
Bog'liq
прагмалингвистика-сафаров ш.

шахслараро ҳаракатлар (interpersonal acts) ва декларатив 
ҳаракатлар (declaratory acts) синфларини фарқлаш 
лозимлигини уқтиради. Таҳлилнинг кейинги босқичларида 
эса бу синфлар таркибида гуруҳлар ажратилади (Allan 
1986: 192-203). Натижада биринчи синфда (шахслараро 
фаолият актлари) констатив (тасдиқ, дарак бериш), 
предиктив (тахмин, башорат қилиш), комиссив (ваъда, 
таклиф қилмоқ), акнолежмент (табрик қилмоқ, такаллуф, 
эҳтиром кабилар), директив (илтимос, савол, буйруқ, 
таъқиб кабилар), авторитативлар (ижозат бермоқ, 
маслаҳат бермоқ) гуруҳлари фарқланади. Декларативлар 
синфида эса эффектив (чўқинтириш, уйлантириш, 
лавозимга 
тайинлаш 
фаолиятларига 
оид 
нутқий 
ҳаракатлар) ва вердиктив (ҳукм чиқариш фаолиятига оид 
нутқий ҳаракатлар) актлар гуруҳлари ажратилади. 
Барчага 
таниш 
бўлган 
«Прагмалингвистика» 
рисоласининг муаллифи Ж.Лич нутқий актлар гуруҳларини 
ажратишда социолингвистик кўрсаткичларга таяниб, 
уларни 
мулоқот 
жараёнида 
«хушмуомалаликни 
таъминловчи ва шу муҳитни ўрнатиш мақсади билан қай 
йўсинда боғлиқлигига» (Leech 1983: 104) нисбатан 
гуруҳлайди. Бу гуруҳлар қуйидагилар: 
1) компититив (иллокутив мақсад ижтимоий 
мақсадга мос келмайди, масалан, буйруқ, савол, талаб, 
илтимос каби нутқий ҳаракатлар); 
2) конвивиал (иллокутив ва ижтимоий мақсад ўзаро 
мос, масалан, таклиф, қутлов, табрик, ташаккур изҳор 
қилиниши); 
3) коллаборатив (иллокутив мақсад ижтимоий 
мақсадга бефарқ; масалан, тасдиқ, хабар бериш, эълон 
қилиш, маълумот бериш каби ҳаракатлар); 


93 
4) конфлектив (иллокутив ва ижтимоий мақсадлар 
ўзаро қарама-қарши, масалан, таҳдид, айблов, сўкиш, 
қарғиш ҳаракатлари). 
Ж.Личнинг фикрича, ижтимоий мақсад юзага келиши 
мумкин бўлган зиддиятларни бартараф этишдан иборатдир 
ва бу мақсадни таъминловчи восита хушмуомалалик 
категориясидир
Тадқиқотчиларнинг бир гуруҳи ўз таснифларида феъл 
предикатларининг 
маъновий 
хусусиятларига 
асосланадилар. Улар феълларни у ёки бу турдаги 
иллокутив мақсадни ифодалаш хусусиятларига нисбатан 
гуруҳларга ажратадилар ва бу гуруҳларни махсус луғатлар 
воситасида изоҳлашга ҳаракат қиладилар. «Нутқий акт 
феъллари» деб номланган шундай луғатлардан иккитаси 
ҳақида тўхталмоқчиман. Шахсий кутубхонамда мавжуд 
бўлган ана шу луғатлардан биринчиси машҳур семасиолог 
ва прагмалингвист Анна Вежбицканинг қаламига мансуб 
бўлиб, «Еnglish Speech Act Verbs: A Semantic Dictionary» 
луғатидир (Wierzbicka 1987). Бу луғатда 270 га яқин юқори 
частотали инглиз тили феълларининг синтактик, семантик 
ва прагматик хусусиятлари тавсифланган. Тавсифни 
тизимлаштириш мақсадида муаллиф ушбу феълларни 37 
гуруҳга тақсимлайди ва ушбу гуруҳларга кирувчи ҳар бир 
феълнинг маъно таркиби изоҳланади. Изоҳлаш усули 
сифатида эса у ёки бу маъно бўлаги намоён бўлишини 
таъминловчи нутқий тузилмалар, гаплар келтирилади. 
Масалан, ask «сўрамоқ» феълининг илтимос нутқий 
ҳаракатини ифодалаш хусусиятини изоҳлаш учун қуйидаги 
гаплар қатори келтирилади (Ўша асар, 19-50 бетлар): 
I say: I want you to do X. 
I think of it as some thing that will be good for me. 
I don`t know whether you well do it. 
I say this because I want to cause you to do it. 
Таржимаси: 


94 
Мен демоқчиман: Мен сенинг Х ни бажаришингни 
истайман. 
Мен ўйлайманки, бунинг бажарилиши менинг учун 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling