Шаҳриёр сафаров


қисмдаги элемент билан алоқадорлиги анафора


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/82
Sana04.02.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1159006
TuriМонография
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   82
Bog'liq
прагмалингвистика-сафаров ш.

қисмдаги элемент билан алоқадорлиги анафора 
ҳодисасини юзага келтирса, ушбу бўлакнинг кейинги 
контекст билан алоқаси эса катафорани ҳосил қилади. 


242 
Лекин матн бўлаги бир пайтнинг ўзида олдинги ва кейинги 
контекстлар билан мазмуний алоқада бўлиши ҳам мумкин. 
Бу ҳолатда диафора ёки диафорик алоқа юзага келади. 
Ушбу турдаги алоқаларни воқелантирувчи воситалар эса 
грамматик шакллар ҳамда луғавий бирликлардир. 
Матн яхлитлигини таърифлашга «юқоридан пастга» 
тамойили асосида ёндашув бутун ва қисмлар муносабати 
диалектикасига таянади. Бунда матн яхлитлиги қисмларга 
хос хусусиятлар орқали тавсифланмасдан, балки яхлитлик 
мазмуни қисмлар хусусиятларини белгилаш манбаси 
сифатида қаралади. Ҳақиқатдан ҳам матн, кўп қиррали 
нутқий тафаккур фаолияти маҳсули сифатида, ўз 
таркибидаги бўлакларнинг мазмуний мундарижасига 
таъсир ўтказади. Матн мазмуни шаклланишида баён 
қилинаётган воқелик билан бўлган муносабат муҳимдир. 
Баён қилинаётган воқеа-ҳодиса эса яхлит объект сифатида 
идрок қилинади. Шунинг учун ҳам бўлса керакки, матн 
мазмуни негизида алоҳида мавзу, бошқача айтганда – 
топик туради. Когнитологлар фикрича, матн мазмунининг 
марказида 
макоропропозиция 
туради 
ва 
макропропозициянинг 
лисоний 
воқеланиши 
матн 
микроструктурасини яратади (Дейк 1989: 42). 
Хуллас, матн қандайдир бир аморф, шаклсиз ҳодиса 
эмас, аксинча, у барча лисоний қурилмалардек, ботиний ва 
зоҳирий сатҳларга эга бўлган, мазмун ва шакл уйғунлиги 
доирасида 
ҳосил 
бўладиган 
ҳодисадир. 
Айрим 
тилшуносларнинг матнни давомсиз жараён сифатида 
талқин қилиш истакларига қўшилиб бўлмайди. Зеро, матн 
ҳажмини маълум даражада кенгайтириш мумкиндир, аммо 
ҳар қандай ҳолатда матн таркиби ва тузилишини, у 
тугаллик хусусиятига эга бўлганлиги учун, бевосита 
кузатиш мумкин. Матнинг тугалланганлиги нима билан 
белгиланади? 
Математик 
лингвистика 
соҳасининг 
мутахассиси А.И.Новиков ушбу хусусият формал 


243 
кўрсаткичга эга эмас, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, 
матннинг тугалланганлик ёки тугалланмаганлигини мазмун 
сатҳидан излаш лозим ва матннинг ҳажми муаллиф 
режалаштирган ғояга, мазмунга мос келиши (ёки 
келмаслиги) билан белгиланади (Новиков 1983: 28-29). 
Тугалланганликнинг бу йўсинда талқин қилиниши 
ҳақиқатга анча яқин. Бироқ муаллиф танлаган мавзунинг 
тўлиқ ёритилганлиги ёки унинг айрим қирралари 
«очилмасдан» қолганлигини аниқлаш мушкул эканлигини 
биламиз. Менимча, матн тугалланганлигини фақатгина 
муаллиф 
ғоясининг 
ёритилиши 
нуқтаи 
назаридан 
аниқланиши ушбу хусусият талқинидаги бирёқламаликка 
сабаб бўлмоқда. Муаллиф мазмун, ғоянинг баёнини 
қанчалик тўлиқ деб ҳисобламасин, ўқувчи бошқа бир 
фикрда бўлиши мумкин-ку?! Бирор бир ҳикояни, илмий 
мақолани ўқиганимизда ундан тўлиқ қониқмасдан, неча 
бор «Нега муаллиф асарини (ишни) тугатмаган?» 
қабилидаги савол қўйганлигимизни эслайлик. Демак, матн 
тугалланганлиги нафақат унинг яратилиши нуқтаи 
назаридан, балки идрок этилиши, тушунилишига нисбатан 
ҳам, яъни адресант – адресат муносабатида аниқлаш 
йўлларини излаш керак. Бундан ташқари, тугалланганлик 
қанчалик даражада мазмуний белги бўлмасин, ҳар ҳолда 
ушбу категория формал кўрсаткичларни олиши ҳам 
эҳтимолдан йироқ эмас. 
Яна бир нарса: тугалланганлик матн яхлитлигининг 
белгисидир. Шу сабабли бу икки хусусиятни бир-биридан 
ажратиш имкони йўқ. Улар ягона бир ҳодисанинг икки 
томонидир. Бу хусусиятларни фарқлаш билан бир қаторда 
уларни мувофиқлаштирувчи омилларни ҳам аниқлаш 
матннинг мулоқот тизимининг макробирлиги сифатида 
тавсифлаш имконини излашга ундайди. Бундан ташқари, 
яхлитлик ва тугалланганлик хусусиятлари матнни унинг 
парча (қисм)ларидан ҳамда тизимнинг микро ва 


244 
макробирликларини фарқлаш учун асосдир. Матн 
таҳлилининг 
муҳим 
амалларидан 
бири 
бўлган 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling