Шаҳриёр сафаров
Download 1.63 Mb. Pdf ko'rish
|
прагмалингвистика-сафаров ш.
utterance, рус тилида «высказывание») анъанаси мавжуд.
Тил ва нутқ тизимлари бирликларининг бу йўсиндаги кескин фарқланиши, сўзсиз, семиотика ва прагматикани қарама-қарши қўйишга сабаб бўлади. Нидерланд тилшуноси Й. ван- дер Ауверанинг фикрича, лисоний семантиканинг объекти пропозитив маъно бўлса, лисоний прагматика эса нутқий ҳаракатлар мазмунини ўрганиш билан машғул бўлиши лозим (Auwera 1979: 252). Гап маъносининг асосини ташкил қилувчи пропозиция воқеликда ёки тасаввурда кечаётган ҳодиса- фактнинг семантик рамзидир. Пропозиция ва воқеликдаги ҳодиса ўртасидаги мутаносиблик гап структурасида ўз аксини топади. Гап структурасида аргументлар ва партиципантлар билан бир қаторда белги-хусусиятлар ҳам ўрин олади. Шу сабабли «пропозиция» тушунчасига тавсиф берувчи олимлар ушбу ҳодисани «лексик номлар»нинг семантик-синтактик муносабатлар асосида яхлит мазмун ифодаси мақсадида бирикишида кўрадилар. Бу яхлит мазмун заминида эса бирор бир воқелик фактининг (денотатив ҳолатнинг) номланиши ётади (П.Адамец, В.В.Богданов, И.П.Сусов, В.Г.Гак ва бошқалар. Қаранг: Богданов 1998; Кузнецов 2000). Пропозиция қисмларининг онтологик хусусиятга эга эканлигини унутмаган ҳолда партиципантларни категориал ва релятив хусусиятларига нисбатан таснифланишини эслатмоқчиман (Сусов 1980: 20). Белги-хусусиятни ифодаловчилар ҳам, ўз 102 навбатида, сифат, ҳолат, жараён, ҳаракат каби мазмуний таснифга эга бўладилар. Пропозиция ва воқеликдаги ҳолат, ҳодиса қанчалик мутаносиб бўлишмасин, ҳар ҳолда улар бир-бирини айнан такрорламайдилар. Зеро, воқелик ҳолати онтологияга оид, пропозиция эса лисоний-мантиқий ҳодисадир. Лисон пропозиция ва воқелик ҳолатини мослаштириш нутқий бирликнинг мазмунини шакллантириш имконини яратади, аммо бундай мослашув икки йўналишда кечиши мумкин, яъни пропозициянинг воқеликка мувофиқлашишидан ташқари, воқеликдаги ҳолатнинг пропозицияга мослашиши ҳам кузатилади. Бу кўринишдаги мослаштиришнинг вазифасини нутқий тузилма мазмуний мундарижаси таркибидаги прагматик бўлак бажаради. Бинобарин, тасдиқ, дарак мазмунига эга бўлган ассертив нутқий актларида пропозиция воқелик ҳолатига мослашади, чунки «ассертив иллокуциянинг мақсади – воқелик қандай эканлигини тасвирлашдир» (Searle, Vanderveken 1985: 94). Ҳаракатга ундовчи буйруқ, ваъда мазмунидаги нутқий актлар (комиссив, директив) бажарилишида эса воқеликдаги ҳолат пропозицияга мослашади, чунки пропозицияда тингловчи ёки сўзловчининг ўзи бажариши лозим бўлган вазифага ишора мавжуд. Масалан: «Китобни келтиришингни сўрайман»; «Китобни вақтида топширишга ваъда бераман». Нутқий тузилмалар мазмунидаги семантика ва прагматика муносабатини ҳосил қилувчи омиллар ҳақида гап кетганда, одатда, луғавий бирликларнинг, (масалан, перформатив бирликлар, иллокутив феъллар) вазифаси муҳокама қилиниб, грамматик воситалар назардан четда қолади. Аслини олганда, грамматик воситаларнинг ҳам семантика ва прагматика ҳудудларидаги вазифавий тақсимоти ўзига хос кўринишга эга. Прагматика «хизматида» бўлган грамматик категорияларни (замон, 103 шахс, майл) шифтерлар деб аташади, улар нутқий актнинг пропозицияси ва прагматик мазмунини ўзаро боғлаш хизматини ўтайдилар. Бошқа грамматик категориялар эса (масалан, келишик, род, аспект, сон, таксис, даража кабилар) пропозиция доирасига киришади, улар нутқий актнинг шаклланишида аниқ бир вазифани ўтамайдилар. Хуллас, грамматиканинг нутқий тузилмалар таркибида бажарадиган вазифаси асосан мазмуний хусусиятга эга бўлиб, ушбу тузилмаларнинг семантик ва прагматик маъно бўлаклари шаклланишида муҳим ўринни эгаллайди. Семантика ва прагматика соҳалари бир йўсинда ва айни бир пайтнинг ўзида коммуникатив мақсадга эришиш учун хизмат қилишади, уларнинг ҳар бирининг яхлит мазмун – коммуникатив маъно шаклланишида ўз ўрни бор. Шунинг учун айримлар ўйлаганидек, «қўйилган мақсадга эришиш йўлида лисоний воситалардан фойдаланишни таъминловчи инсонга хос бўлган қобилиятни тавсифлаш» (Kasher 1979: 38) нафақат прагматиканинг вазифаси бўлиб қолади, балки бу вазифа семантика учун ҳам муҳимдир. Умуман, менинг нутқий тузилма мазмунида семантик ва прагматик қисмларни кескин ажратиш имконининг борлигига гумоним йўқ эмас. Ушбу фикримнинг исботини излаш мақсадида эътиборни яна бир карра билвосита нутқий актлар мазмунининг таҳлили масаласига қаратмоқчиман. Қизиқ, нутқий мулоқот жараёнида тез-тез кузатиладиган маъно кўчиши ҳолатлари ҳар доим бир хил хусусият ва аҳамиятга эга бўлармикан? Бу масала билан махсус шуғулланган Д.Гордон ва Г. Лакофф «кундалик мулоқотда биз бир гапни бошқасининг маъносини ифодалаш учун ишлатамиз» (Gordon, Lakoff 1975: 83) деган даъво билан чиқишган эди. Ахир, биз Can you pass the salt? «Тузни узатиб юбора олмайсизми?» гапини |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling