Шарипов Шавкат Сафарович


Download 0.99 Mb.
bet14/74
Sana28.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1236462
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   74
Bog'liq
texnik izhodkorlik va dizajn-uv-llanma

Ўзаро ўхшашлик – икки предмет ёки ҳодисанинг барча мос жойларидаги нуқталари бир хил ўлчов бирлигида бир хил масштабда бўлиши билан белгиланади.


Дизайн - нарсалар муҳитининг эстетик ва функционал сифатларини шакллантириш мақсадига қаратилган лойиҳалаш фаолиятининг турларини қамраб олади.
Графика - тасвирий санъат тури; расм санъатига асосланган, лекин ўз тасвир воситалари ва ифода имкониятларига эга бўлган босма бадиий тасвирлар (гравюра, литография, монотипия ва б.) ни ўз ичига олади.
Билим - воқеликни билиш натижаси У амалда синалган бўлиб, воқеликнинг инсон тафаккуридаги тўғри инъикосидир.
Кўникма - бирор мақсад йўлида ҳаракат бажариш қобилияти; ишлаб чиқариш ёки ўқув фаолиятида бир хил ҳаракат ёки бир типдаги масалаларни ечишнинг онгли равишда кўп марта қайтарилиши натижасида автоматизм ҳолига келади.
Малака - такрорлаш йўли билан шакллантириладиган, юқори ўзлаштирилиш даражаси ҳамда англанган назоратсиз амалга оширилиши билан тавсифланувчи ҳаракатлар ҳисобланиб, перцептив, интеллектуал ва ҳаракат малакалари фарқланади.
Янги ахборот технологиялари - ахборотларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва янги ахборотни яратиш билан шуғулланувчи технологияларни компьютерлар асосида жорий этиш, яъни белгиланган фаолият турини амалга оширувчи компьютер ва унда жорий этилган дастурий таъминотни юритиш мажмуаси.
Тўгарак типлари: тайёрлов техник тўгараги; фан (илмий-техник) тўгараги; спорт-техник тўгараги; ишлаб-чиқариш техник тўгараги; бадиий- амалий тўгараклар.
Ихтирочилик - илмий ғояларининг техник ечимларга ижодий тадбиқи, илмий техника тараққиёти суръатларини белгиловчи асосий кўрсаткич, янги техника ва технологиялар яратилишининг мезони ҳамда унинг юқори илмий-техник даражасини таъминловчи омил ҳисобланади.


Ихтирочилик билимлари - янги техник ечим ишлаб чиқиш учун талаб этиладиган тушунча ва тасаввурларнинг билиш фаолияти маҳсули сифатида инсон онгидаги тизимланган инъикоси.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling