Шарипов Шавкат Сафарович
Download 0.99 Mb.
|
texnik izhodkorlik va dizajn-uv-llanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқувчилар техник ижодкорлиги мазмунини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари.
Ўқувчиларнинг техник ижодкорлигини ташкилий системаси. Ўқувчиларнинг техник ижодкорлигини ташкилий системаси жуда кўп қиррали. Ҳозирги кунда болалар ва ёшлар ижодий фаолияти билан ҳар хил вазирликлар халқ таълими ходимлари, касаба уюшмаси, “Камолат” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ватанпарвар ташкилоти ва бошқалар шуғулланадилар.
Болалар ва ёшларнинг оммавий равишда ижодий фаолият билан шуғулланишида умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, марказлар ва мактабдан ташқари муассасалар (ёш техниклар станцияси, уйлари, ўқувчилар марказлари, ёш техниклар клуби, маданият маркази, маданият ва техника маркази) шуғулланади. Техник ижодкорлигининг мазмуни ўқувчиларнинг ёшларига қараб танланади. I-IV синфларда элементар билимларга, V-IX синфларда асосий чуқур техник тайёргарликка эга бўлган билимлар шакллантирилади. Эгалланган билимлар ва асосий кўникмаларига таянган ҳолда ўқувчиларнинг техник ижодкорлиги мазмуни кенгайиб боради. Касб-ҳунар коллежларида ўқувчилар танлаган касби бўйича ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятларида иштирок этадилар. Бунда улар техник, технология, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича илмий текшириш, конструкторлик ишларни амалга оширишда хизмат қиладилар. Ўқувчилар техник ижодкорлиги мазмунини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари. Бизнинг асримиз фан-техника ютуқларининг мислсиз даражада тараққий этиши, ҳамда бу тараққиёт натижаларининг оддий инсонлар ҳаётига жуда қисқа муддатларда кенг кириб келаётганлиги билан тавсифланади. Мана шундай тараққиёт омилларидан бири бу шубҳасиз янги ахборот технологияларидир. Бугунги кунда ҳаётимизнинг ҳеч бир соҳасини, жумладан таълим тизимини ҳам ахборот технологиялари ҳамда унинг асоси бўлган компьютерларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ахборотларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва янги ахборотни яратиш билан шуғулланувчи технологияларни компьютерлар асосида жорий этиш, яъни белгиланган фаолият турини амалга оширувчи компьютер ва унда жорий этилган дастурий таъминотни юритиш мажмуаси янги ахборот технологияси деб юритилади. Ахборотлар даври ҳисобланган бугунги кунда тарихда биринчи маротаба инсоният фаолиятининг кўплаб соҳалари моддий буюмлар билан эмас, балки ахборотларни қайта ишлаш билан боғлиқ бўлмоқда. Шу сабабли, бугунги кунда ёшларни ахборот даврида яшаш ва ишлашга ўргатиш, уларда ахборотларни йиғиш, тартиб ва таҳлил қилиш, уни узатиш кўникмаларини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Булар ўз навбатида ўқувчиларнинг кўплаб қобилиятларини, шу жумладан, ижодкорлик қобилиятларини ривожлантиришда ҳам муҳим асос вазифасини ўтайди, чунки ҳар қандай янги ғояни таклиф қилишдан илгари қаралаётган соҳани батафсил ўрганиб чиқиш, янги ахборотларни топиш ва уни тавсия этилаётган ечим билан боғлашни ўрганиш лозим бўлади. Бу вазифаларни амалга ошириш учун бўлса, албатта оддий инсон хотирасида сақлаб бўлмайдиган даражада катта ҳажмдаги ахборотларни қайта ишлаш талаб этилади. Ахборот технологиялари имкониятлари ушбу муаммони автоматлашган ўқув-ахборот тизимлари, билимлар банки ва маълумотлар банклари воситасида осон ва самарали ҳал қилиш имкониятларини яратади. Шу муносабат билан кейинги пайтда республикамизда бу соҳага эътибор кучайиб бормоқда, кейинги беш йил мобайнида мавжуд компьютерлар парки бўйича ватанимиз жаҳон кўрсаткичларига яқинлашиб қолди. Бироқ, таълим жараёнида замонавий ахборот техникаларини, жумладан шахсий компьютерларнинг қўлланиши учун зарур назарий ва амалий, илмий- методий асосларнинг ишлаб чиқилмаганлиги айниқса ижодий қобилиятларни ривожлантириш билан боғлиқ қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда. Техник ижодкорликни амалга оширишда компьютерларни қўллашнинг шакл ва усулларини белгилашда, аввало улар ёрдамида ўқувчиларнинг ижод қилишни эмас, балки янги техник ечимни яратишдаги ахборотларга бўлган эҳтиёжини қондириши ва уни амалга оширишнинг самарали йўлларини ишлаб чиқишда фойдаланишини эътиборга олиш лозим. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling