Шарипов Шавкат Сафарович


Download 0.99 Mb.
bet46/74
Sana28.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1236462
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   74
Bog'liq
texnik izhodkorlik va dizajn-uv-llanma

Трассиния планетасида икки тур гуманоидлар лягоидлар ва жабоидлар яшайди. Уларнинг ташци кўриниши бир хил, лягоидлар лекин доим ёлғон гапиради, жабоидлар эса доим ацицатни гапиради.
Планетага ундаги аёт тарзини биладиган космонавт келиб тушди ва учта гуманоидга дуч келди. У гуманоидлар билан яциндан танишиш мацсадида уларнинг цайси турга киришларини сўради.
Биринчи гуманоид нимадир деб ғўлдиради.
Иккинчи гуманоид «Улягоидман» деяпти деб тушунтирди. Учинчичи эса «Сен ар доимгидай ёғлон гапиряпсан» дебди. Сизнинг фикрингизча учинчи гуманоид цайси турга киради.
Бу каби масалалар талабаларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантиради ва уларнинг дарсдаги фаоллигини оширишга хизмат қилади. Масаланинг жавобига келадиган бўлсак, учинчи гуманоид жабоид бўлиб чиқади. Зеро, биринчи гуманоид жабоид бўлса, у фақат ҳақиқатни

гапиради ва «мен жабоидман» деб жавоб беради. Агар у лягоид бўлганида у барибир «мен жабоидман» деб жавоб берган бўлар эди, чунки лягоид ҳеч қачон тўғри жавоб бермайди. Демак, иккинчи гуманоид ёлғон гапирган. Учинчи гуманоид ҳақли равишда иккинчисини ёлғончиликда айблаяпти, демак у жабоид бўлиб ҳисобланади.


Танқидий фикрлашни ривожлантиришга хизмат қиладиган иккинчи бир масалани қараб чиқайлик:
Самолётнинг бир цанотидан иккинчи цаноти учларигача бўлган узунлик
40 метрни ташкил цилади.
Катта альбатрос цушининг цанотлари ёйилганда эса 4 метрга етади.
Самолет ва альбатроснинг ерга тушадиган соялари ўзаро тенг бўлиши учун улар цандай баландликда парвоз цилишлари керак?
Бу масаланинг жавобига келадиган бўлсак, қуш ва самолётнинг сояси бир хил бўлиши мумкин эмас. Зеро, қуёш ердан шу даражада узоқ масофада жойлашганки, қуш ва самолётнинг масала шартига кўра талаб қилинадиган баландликда учиши амалда мумкин эмас. Ушбу масала ўқувчиларни ҳар бир масала ечими устида жиддий ва танқидий мулоҳаза юритишга ўргатади.
Мақоланинг умумий хулосаси ўрнида турли алломалар томонидан, турли даврларда билдирилган қуйидаги фикрларни келтирмоқчимиз:
 ниманидир бошқача бажара олиш учун аввало уни бошқача тасаввур қила олиш лозим;
рақобатда энг кучли ёки энг ақллилар эмас, балки юз бераётган ўзгаришларга тўлароқ жавоб бера оладиганлар ғолиб чиқади;
агар сиз тўғри йўлда бўлган чоғингизда ҳам бир дақиқага тўхтаб қолсангиз, ундан тушиб қолишингиз мумкин;

  • кашфиётлар даври ниҳоялаб, маҳорат даври бошланмоқда.

Яна шуни қайд этиш жоизки, агар сиз ниманидир бажара оламан деб ҳисобласангиз Сиз ҳақсиз. Агарда, уни бажара олмайман деб ҳисобласангиз,

бу ҳолатда ҳам Сиз ҳақсиз. Демак, ҳар биримиз давр ва таълим ислоҳотлари асосида замонавий педагогик технологиялар асосида етук касб эгаларини тарбиялашга интилишимиз лозим, чунки биз буни бажара оламиз.




    1. Download 0.99 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling