Шарипов Шавкат Сафарович


етакчи (лидер) – гуруҳ фаолиятини ташкил этувчи ва бошқарувчи; ғоя берувчи


Download 0.99 Mb.
bet48/74
Sana28.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1236462
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   74
Bog'liq
texnik izhodkorlik va dizajn-uv-llanma

етакчи (лидер) – гуруҳ фаолиятини ташкил этувчи ва бошқарувчи;

  • ғоя берувчи – гуруҳ олдига қўйилган ижодкорлик масалаларини ҳал қилиш учун ғоялар ишлаб чиқади;

  • татбиқ қилувчи – таклиф этилган ғояларни аниқлаштириш ҳамда амалга ошириш йўлларини таклиф қилишда фаоллик кўрсатади;

  • билимдон - таклиф этилган ғояларни амалга ошириш учун гуруҳ аъзоларининг билимларини умумлаштириб, муаммо ечимини таклиф қилади;

    -ҳиссий барқарорлаштирувчи - гуруҳдаги шахслараро муносабатларни мувофиқлаштиради ва ижодкорлик учун қулай психологик муҳит яратади;

    • танқидчи – ишлаб чиқиладиган ижодкорлик ғояларига ўзининг танқидий муносабатини билдириб, уларнинг мукаммаллик даражасини оширишга хизмат қилади.

    Таклиф этилган кўрсаткичлар асосида ташкил қилинган ижодкор гуруҳ ишини дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида табақалаштирилган ҳолда самарали ташкил этиш йўлларини белгилаб олиш ўзига хос хусусиятларга эга. Намуна тариқасида, шакллантирилган гуруҳ фаолиятини меҳнат таълими дарсларида табақалаштириш ҳолида ташкил қилишнинг қуйидаги кетма-кетлигини таклиф қилиш мумкин:



    Дарснинг босқичлари

    Вақти

    1

    Ташкилий қисм

    2 мин.

    2

    Ақлий ҳужум. Ўқувчилар мотивациясини ўйғотиш

    5 мин.

    3

    Ўқувчиларни табақалаштириш асосида гуруҳларга
    тақсимлаш

    10 мин.

    4

    Амалий машғулот

    20 мин.




    5

    Дарснинг якуни ва уйга топшириқ

    5 мин.

    6

    Иш ўрнини йиғиштириш

    3 мин.

    Ижодкорлик фаолиятини ташкил қилишда машғулотларнинг аниқ мақсадли ташкил қилинмаслиги, ўқувчиларнинг турли тадбирларга жалб этилиши улардаги қизиқишнинг сўнишига ва гуруҳ ишининг барбод бўлишига олиб келиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун дарсдан ташқари машғулотларнинг муҳим шакллари бўлган тўгараклар иши, экскурсиялар, кўрик-танловлар, турли мавзулардаги учрашув ва суҳбатларни ташкил қилишда ўқувчилар ижодкорлик фаолиятини ривожлантириб бориш учун махсус ишлаб чиқилган тадбирлар режаси асосида иш олиб бориш талаб этилади.


    Таклиф қилинган ёндошув анъанавий ёндошувга кўра бир қанча афзалликка эга. У ўқитувчига табақалаштириш иши мазмунини аниқ мўлжаллаб танлашга ва уни мақсадга мувофиқ ишлаб чиқишга ёрдам беради. Гуруҳларга ажратишда ўқувчи ижодкорлик фаолиятининг барча жабҳалари қамраб олиниши табақалаштиришни амалга оширишдаги объективликни таъминлайди ва гуруҳ ишининг юқори самарадорлик даражасига эришиш учун ташкилий-методик асос яратади.



    Download 0.99 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   74




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling