Шарипов Шавкат Сафарович
Download 0.99 Mb.
|
texnik izhodkorlik va dizajn-uv-llanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бўлимлар бўйича фаолият тақсимоти
Умумий холатларТалабалар конструкторлик бюросида талабалар фаолиятининг асосий хусусияти, уларнинг илмий масалаларни ҳал қилиши билан биргаликда, у билан боғлиқ бўлган ташкилий, режалаштириш, моддий-техника таъминоти ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ҳам бевосита иштирок этишидир. Талабалар конструкторлик бюроси аъзолари ўзлари ва оталиқ мактаблари учун ўқув ҳамда методик жиҳозлар ишлаб чиқиш билан шуқулланадилар. Ўқув дастури мазмуни билан боғлиқ равишда педагогика олий ўқув юрти Талабалар конструкторлик бюросилари ўз фаолиятини учта йўналишда олиб боради: Ўқув дастуридан келиб чиқиб маълум бўлимларини амалга ошириш мақсадида талабаларнинг реал курс ва диплом ишларини бажариш; Талабалар конструкторлик бюроси қошида махсус қисқа ўқишни ташкиллаштириш; Талабалар ўқув конструкторлик бюросини ташкил қилиш. Талабалар конструкторлик бюроси фаолияти талабалар мутахассисликларига мос келувчи муҳим илмий - методик, илмий - техник ва амалий масалаларни ҳал қилишга йўналтирилади. Бўлимлар бўйича фаолият тақсимотиТалабалар конструкторлик бюроси бўлимлари ишидаги умумийлик улар фаолиятининг олий ўқув юртини таълим тизимининг қуйи бўқинлари билан боғловчи тузилма эканлиги билан белгиланади. Бу фаолият мос равишда кафедралар, мактаблар, ишлаб чиқариш соҳалари олдига қўйган умумтаълим мактаблари ўқувчилари билан ишловчи мутахассисларни амалий тайёрлаш, ўқувчилар томонидан биринчи ишчи касбини онгли равишда танлаши ва эгаллаши каби масалаларни қал қилишга қаратилгандир. Талабалар конструкторлик бюроси бўлимлари фаолияти қуйидагича тақсимланади: Илмий ишланмалар бўлими - ўқитувчилар раҳбарлиги остида иш олиб борувчи, алоҳида ишчи гуруҳларга ихтиёрий равишда жамоатчилик асосида илмий мавзулар устида иш олиб борувчи талабаларни бирлаштиради. Бўлим амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар илмий кенгаш томонидан белгилаб берилади. Ишлаб чиқариш шартномаларини бажариш бўлимида ишлар ўқув режасида ўқув устахонаси амалиёти учун белгиланган соат ҳисобидан ўқув устахоналарида ўрта махсус ўқув юртларида таълим олган талабалар билан олиб борилади. Бажариладиган ишлар мураккаблик даражаси талабаларга улар эгаллаган малака разрядидан кейинги разрядни олишга имкон бериши талаб қилинади. Мазкур бўлим аъзолари ўқув-ишлаб чиқариш устахоналарида корхоналар билан тузилган шарнтномалар асосида автомобилларни, қишлоқ хўжалик техникаларини таҳмирлаш ҳамда институт ички шартномаларини бажариш билан шуқулланадилар. Техникавий моделлаштириш бўлими - II-IV босқич талабаларининг дарсдан кейинги фаолияти асосида ташкил қилиниб, унинг фаолияти талабалар хоҳиши асосида ташкил этиладиган тўгараклар асосида ташкил этилади. Методик ишлар бўлими махсус кафедралар ўқитувчилари раҳбарлигида иш олиб боради ҳамда илмий-педагогик мавзулар ишлаб чиқиш, меҳнат таълими ва касб таълими бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш, маъруза ва амалий ишларни такомиллаштиришга хизмат қилувчи тажриба ишлари билан шуқулланади. Илмий-техникавий ижодкорликни такомиллаштириш сектори мактаб ўқувчиларига Талабалар конструкторлик бюроси таркибидаги тўгарак, семинар ва бошқа бўлинмаларда биргаликда ўтказиладиган олимпиадаларда, техник ижодкорлик кўриклари ва бошқа тадбирларда қатнашиш имконини яратиб беради. Оммавий ташкилий тадбирларни ташкиллаштириш бўлими олимпиада, конкурс, конференция ва талабалр илмий-амалий ишлари кўргазмаларини ташкил қилади ва ўтказади, бўлажак мутахассисларнинг фан ва техникага, танланган мутахассислигига бўлган қизиқишини оширувчи янги иш шаклларини ишлаб чиқиш, илмий-техникавий билимлар ва илғор тажрибаларни тарқиб қилиш билан шуқулланади. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling