Шарк донишмандлари хикматлари
Download 4.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Ибн Жавзий
(1166—1201) — Бағдодлик хадис ва фикх олими, 200 га якин асар ёзган. Ибн Можа (824 — 886) — машхур мух.аддислардан, унинг «Сунан»и «Кутуби ситта»га кирган. Ибн Абу Му лайка (вафоти х. 117) — Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) сўнгги саҳобларидан. Иброҳим ибн Уяйна (ҳ. II аср) — тасазвуф шайхларидан, олим. Ибн Камолпошшо (XV аср) — йирик олим ва шоир, «Ни- гористон» китоби шайх Саъдий таъсирида ёзилган. Каъбул Ахбор (вафоти 652) — халифа Умар даврларида мусулмонликни кабул килган яманлик яхудий, исроилиёт ва мусулмон ривоятларининг энг эски ровийи хисобланади. Камолиддин Биноий (1453—1512) — Навоийга замондош бўлган шоир. Камол Хўжандий (вафоти 1390) — форс-тожик шоири. Каримбек Камий (1895—1922) — ўзбек маърифатпарвар шоири. Киндий, Абу Умар (897 — 961) — тафсир олимларидан, Миср тарихига доир бир неча асарлар муаллифи. Комил Хоразмий (1825 — 1899) — хоразмлик таникли маъ рифатпарвар шоир, дипломат. Луцмони Каким — Қуръонда номи келган улуғ зотлардан, пайғамбар ёки в алий эканлиги хусусида ихтилоф бор, ахлоқий ўгит ва тиббий насиҳатлари кўп. Лутфий (1366—1465) — ўзбек мумтоз шоири ва мутафак кири, девони ва «Гул ва Наврўз» достони бор. Муоз ибн Жабал (601 —640) — Пайгамбаримизнинг (с.а.в.) сахобаларидан, Исломнинг улуғ фақиҳи, Қуръон ҳофизи, Бадр жангги ғозийси. Мансур ибн Аммор (вафоти 839) — шайхларнинг ҳукамо- сидан ва саййидларидан, уламо ва воиз, Хуросон ва Ироқда машхур бўлган. Маймун ибн Миҳрон (вафоти ҳ. 117) — куфалик машҳур тобеъинлардан, тасаввуф олими. Маҳмуд ибн Муҳаммад (XI аср) — «Одоб ул-музийфин ва зодул-окилийн» номли форсча асар муаллифи. Маҳмуд Кошгарий (XI аср) — комусий олим, 1072 йилда ёзилган «Девону луғатит-турк» асари машхур. Мажидиддин Хавофий (вафоти 1443) — кўзга кўринган ал лома, факих, воиз, «Хористон» китоби муаллифи. Мажлисий (XVI аср) — ўзбек шоири «Қиссаи Сайфул мулк» достони бор. Маҳтумҳули (XVIII аср) — таникли туркман шоири. Маҳмуд Асъад Жўшон (1938 — 2001) — Имом Аъзам маз хабининг туркиялик йирик илоҳиётчиси, Накшбандия тарика ти шайхи, адабиётчи олим, профессор. Махатма (Мохандас) Ганди (1869—1948) — Ҳиндистон- нинг таникли давлат арбоби ва мутафаккири. Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875—1919) — ўзбек маърифат парвар адиби, дин ва жамоат арбоби, жадидчилик харакати асосчиларидан бири, Яссавий ав л од и дан. Маъруф Кархий (вафоти 815) — Бағдоднинг машхур зо хид ва тақволи тасаввуф шайхларидан. Масрук, ибн Аждаъ (х. 1—63) — Ироқлик машхур тобеъ инлардан, кўплаб хадис ривоят килган. Мирза Шафий (1796—1852) — таникли Озарбайжон шои ри. Молик ибн Динор (ҳ. I аср) — авлиёуллоҳ, Ҳасан Басрий- нинг севимли дўсти бўлган. Муслим ал-Кажжож (ҳ. 204 — 261) — машхур мухаддис. «Сахиҳи Муслим» “Сиҳоқи ситта"нинг иккинчи таникли кито би. Мутарриф ибн Абдуллоҳ (х. I аср) — Пайғамбаримиз- нинг (с.а.в.) саҳобаларидан. Мужоҳид ибн Жабр (ҳ. 21 — 104) — таниқли муҳаддис, ибн Аббоснинг шогирди, кўплаб хадис ривоят қилган. Муҳаммад ибн Сирин (вафоти 728) — тобеъинлардан, та- ниқли мухаддис. Муовия ибн Абу Суфён (603 — 682) — Пайғамбаримиз (с.а.в.) саҳобаларидан, вахий котиби, йигирма йил халифа бўлган, умавийлар И слом давлатига асос солган. А7 Download 4.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling