Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
ИЛМНИНГ ФАЗИЛАТИ ВА 
ЖОҲИЛЛИК ҚАБОҲАТИ
И лм т а л аби да бўли ш , илм олиш га интилиш- 
нинг ю кса к ф ази лат эканлиги ҳ а м д а илмсиз, 
нодон, жоҳил б ў л и б ҳолиш нинг қ а б и ҳ (ём он ) 
ишлиги ҳақида
Билаги зўр бирни йикар, билими зўр — мингни.
Амир Темур
Истамай мутолаа қилаётган талаба — қанотсиз куш.
Саъдий Шерозий
Жоҳилликдан бесаодатроқ нима бор?
Алишер Навоий
Илм олинглар. Илм билан бирга хотиржамлик, ви- 
қор ва ҳилмни (мулойимликни) хам олинглар. Сизга 
таълим бераётган кишига тавозеъли бўлинглар. Сиз- 
дан таълим олаётган кишилар ҳам тавозеъли бўлиш- 
син. Ж абр қилувчи олимлардан бўлманглар. Илмин- 
гиз жоҳиллигингиз устига койим бўлмасин.
А ли ибн А б у Толиб
Ил мни фурсат бўл ганда ўрганавериш керак. Чун- 
ки илм зарур бўлган пайтда фурсат топилмайди.
Абдуллоҳ ибн Масъуд
Илмнинг ҳаммаси дунёдир. Охират эса унга амал 
килишдир. Ихлос билан қилинганидан бошқа ҳамма 
амал беҳудадир.
Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустпарий
Кишининг олим бўлишига Аллоҳ таолодан кўрқ-


моғи, илмсиз колишига эса амал ига мағрурланиши ки- 
фоя килади.
М асруц ибн Аждаҳ
Ёки илмли бўл, ёки илмга таяниб иш тутадиган 
бўл, лоақал илмни тинглаб эшитадиган бўл, аммо 
тўртинчиси бўлма, чунки касодга учраб ҳалок бўла- 
сан.
Абулцосим аз-Замахшарий
Ҳақ таоло ҳар замонда олимларни ўшал замона 
халкининг амалларига муносиб сўзлар билан гапир- 
тириб қўяди.
Абу Ту роб Нахшабий
Билимим шу жойга етиб келдики, билимсизлигим- 
ни энди тушундим.
А бу Ш укур Балхий
Гуноҳ килиш илмнинг баракасини йўкотади, уни 
унутишга олиб келади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд
Олимнинг адо этилиши лозим бўлган ҳақлари бор. 
Унга кўп савол бермаслик, жавобига эътироз қилмас- 
лик, эриниб турганида жавоб беришга зўрламаслик, 
ўрнидан туришга қўймай, этагига осилиб олмаслик, 
сирларини ошкор этмаслик, хузурида бирор кишини 
ғийбат қилмаслик, ундан хато кидирмаслик, борди-ю 
хато қилса, узрини қабул килиш, модомики Аллоҳ- 
нинг амрига итоат этаркан, унга хам Аллох учун хур­
мах кўрсатиш, олдида ўтириб олмаслик, бирор эҳтиё- 
жи бўлса, уни раво килиш учун ҳаммадан олдин шо- 
шилиш олимнинг ҳакларидандир.
Алм ибн А б у Толиб
Агарда муаллим бўлса беозор,
Дарсхонани килгай болалар бозор.
Саъдий Шерозий


Кекса киши бўлса нодону жоҳил, ақлли гўдакни 
ундан афзал бил.
Носир Хисрав
Ўзини гуноҳ ва бадхулқликдан сақлай олмаган ки­
шига илм фойда бермайди.
Имом Шофеъий
Ҳар киши илмли бўлганига зухд, тақвосиз хур- 
санд бўлса, китобли ёмон мазҳаблилар қаторига кир- 
гай.
Хаким ат-Термизий
Икки киши бесамар иш қилган ва бенаф ташвиш 
чеккан: бири — бойлик тўплаб, фойдалана билмаган 
ва иккинчиси — илм ўрганиб, унга амал килмаган.
Саъдий Шерозий
Бугун сизлар хавойи нафслар илмга тобеъ замон­
да яшаяпсиз. Ҳали шундай замонлар келадики, унда 
илм хавойи нафсларга тобеъ бўлади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд
Оз-оз ўрганиб доно бўлур, қатра-қатра йиғилиб 
дарё бўлур.
Алишер Навоий
Қанча кучанмасин сохта билимдон, у юксала ол- 
мас кўкка ҳеч қачон.
М ирза Ш афий
Илмига амал қилмаган олим жоҳиллар қаторига 
киради.
А ли ибн А б у Толиб
Китоби йўқ олим — мевасиз дарахт.
Саъдий Шерозий


Билмаганин сўраб ўрганган — олим ва орланиб 
сўрамаган ўзига золим.

Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling