Шарк донишмандлари хикматлари
Download 4.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Анас ибн М олик
Гуноҳ олдида нажот арқонини маҳкам ушла. Умар ибн Хаттоб Мўминнинг танасида тилчалик Аллоҳ севган парча эт йўкдир. Аллох мўминни тили туфайли жаннатга киритади. Кофирнинг вужудида тилчалик Аллоҳга ёқимсиз парча эт йўкдир. Аллох таоло кофирни тили туфайли дўзахга ташлайди. А б у ад-Дардо Ҳар ким амалга танбаллик қилса, Аллоҳ уни бир ғамга дучор қилади. Али ибн А б у Толиб Ҳар нарсанинг аломати бор. Аллох таоло раҳмати- дан маҳрум бўлишнинг аломати йиғини тарк этишдир. А бу Сулаймон Дороний Ишингда Аллохдан қўркканлар билан маслаҳат- лаш. Умар ибн Хаттоб Йиғининг энг яхшиси Аллохнинг амрини бажарма- ган ёки Унинг амрига хилоф иш тутган пайтдаги йиғи- дир. Аҳмад Хаворий Агар Аллоҳга дўст бўлишни хохласангиз, нафсин- гиздан қўрқинг! Агар Аллоҳга дўстликнинг мазасини бир оз татиб кўрганингизда эди, Ундан узилиб қолиш- нинг нақадар аччиқлигини билган бўлардингиз. Ш айх Ш иблий Аллоҳ йўлида кетмоқчи бўлсанг, ҳеч бир ёрдамчи тополмайсан. Лекин исён йўлига кирмоқчи бўлсанг, нимагаки қўл урмагин, остидан сенга ёрдамчи бир ёмоннинг чиқиб турганини кўрасан. А бу Ҳозим Аллох севгисининг аломати Куръон севгисидир. Куръон севгисининг аломати Пайғамбар севгисидир. Пайғамбар севгисининг аломати унинг суннатига ва гўзал ахлоқига тобе бўлмокдир. Суннатга тобе бўлиш- ликнинг аломати охират ҳаётини унутмасликдир. Охи рат хаётини унутмасликнинг аломати дунёга ҳирс қўйишдан, харом ва ғайримашру даромад йиғишдан қочишликдир. Саҳл ибн Абдуллох, Тустпарий Ким Аллохдан қўрқса, Аллоҳ уни сақлайди. Ким Аллоҳга таваккал килса, Аллох унга кифоядир. Ким Аллоҳга шукр этса, У унга зиёда килади. Ким Ал- лоҳга қарз берса, унга ажрини ато этади. Умар ибн Хаттоб Аллоҳга севгиси бўлган бирон кимсани севган одам Аллоҳни севади. Аллоҳга итоатли кимсани сийлаган одам Аллоҳни иззат-икром қилаётган бўлади. Суфён Саврий Ўзини танимайдиган киши Аллохни кандай таниса бўлур? Хаким ат-Термизий Энг улуғ тақво харом нарсадан к)'л тортишдир. Ajiu ибн А бу Толиб Гунох килмаслик тавба килишдан осонроқ. Хасан Басрий Бирор кишини бирон ишда сенга итоатда Аллоҳга гуноҳкор бўлгани учун жазоласанг, унинг итоатсиз- лиги ўша ишда сенинг Аллоҳга итоат килишингдек бўлса, бас, уни жазоламайсан. Умар ибн Хаттоб Такво ва парҳезкорлик ҳалол емакдан бўлур. Пар- ҳезкорлик — харому макруҳ нарсалардан ўзни сақла- моқликдир. А бу Хаф з Хаддод Қаноат деб емак-ичмакни Аллоҳ таолодан олмоққа айтилади. А бу Туроб Нахшабий Бизлар ўнта ҳалолнинг тўққизтасини шубҳа ёки ҳаромга тушиб қоламиз, деган қўрқинчда тарк қил- дик. Умар ибн Хаттоб Ихлос — халқнинг риоясини қилишдан сақланиш. Ростгўйлик эса нафсга итоат этишдан омонда бўлиш- дир. Ихлос ли кишида риё бўлмайди, ростгўйда мағ- рурланиш. А бу А ли Д аҳҳоц Ихлоснинг аломати уч нарсада билинади: омма- нинг мақтови ҳам, маломати хам бир хил бўлиши, амаллар ичида ўзининг амалини унутиш, амалларга савобни охиратда талаб қилиш. З унн ун М исрий Ҳалол-ҳаром ҳукмлари зикр этилган мажлислар, олди-сотди (байъ), намоз ўқиш, рўза тутиш, никоҳ ва талоқ, ҳажга бориш ва шунга ўхшаш масалалардан сўз борган барча йиғинлар зикр мажлисларидир. Саид ибн Ж убайр Ёнбошлаганида, ўтирганида, тик турганида Аллох ни зикр килмаган эркак ёки аёл ҳақиқий зокир бўла олмайди. Download 4.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling