Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   58
ДОНОЛИКНИНГ ҲИКМАТИ ВА 
нодонлик 
ШАҚОВАТИ
Донишманд ва олимларнинг панду ҳикматлари- 
га амал қилиш яхши хулқларни тирилтириши 
ҳамда нодон, жоҳил кимсаларнинг суҳбат ида 
бўлиш энг катта бахт сизлик эканлиги ҳақида
Чин олим хийладин узоқдир, узок,
Нурнинг ўз сояси бўлмайди хеч чоқ.
Амир Хусрав Деҳлавий
Агар сен илмнинг бахосини билмоқчи бўлсанг, до- 
нолардан сўра. Қуёшнинг шуъла таратишини кўзи рав- 
шанлардан сўра. Нодон сенинг қанча жавоҳирга эга- 
лигингни қаёкдан билсин, қимматбаҳо гавҳар кадри- 
ни сен бизлардан сўра!
Мажидиддин Хавофий
Жоҳилнинг узун ҳассаси бор, лекин унинг бир 
учи доимо ўзининг бошида ту ради.
Қози Аҳмад Ғаффорий
Оғирчилик ва ғамгинликда қурилган оқил сухбати 
базм ва ишратда ўтказилган жоҳил суҳбатидан афзал­
дир.
Мажидиддин Хавофий
Одамлар билмаган нарсаларига душманлик кўзи 
билан карайдилар.
А бу Райҳон Беруний
Кобилият эгасининг бошини силамаслик — золим- 
лик, истеъдоди йўқни тарбиялаш — жохиллик.
Муъиниддин Ж увайний
Барча олимлар ва ҳикмат аҳллари Наъим (неъмат)


жаннатига факат нафсоний орзу-ҳавасларини тарк этиш 
билан етажаклари ҳақида бир фикрда бўлганлар.
Жаъфар ибн Ҳомид
Ривоятлардан маълумки, ҳинд олимлари кўп умр 
кўрадилар, уларнинг фикр қилиш қобилияти ҳам куч- 
лироқ. Бунинг асосий сабаби овқатни кам истеъмол 
килишдадир.
Мажидиддин Хавофий
Бечора эшакки бетамиздир,
Юк кўтаргани учун азиздир.
Саъдий Шерозий
Мансабдор мол тўплайди, оқил эса — фазилат.
Муъиниддин Ж увайний
Юнон файласуфлари авом халқи учун эмас, балки 
юқори табақалари учун усул ва коидалар ишлаб чик- 
қанлар.
А бу Р ащ он Беруний
Оқилнинг қўрс одам билан суҳбатда бўлиши жо- 
ҳилнинг айш-ишратга муккасидан кетишига ўхшайди.
Муъиниддин Ж увайний
Калб сирларнинг идишидир, лаблар унинг кулфи
тил эса калитидир. Бас, хар бир киши сирининг ка- 
литини сақласин.
У мир ибн Абдулазиз
Менинг айбларимни кўрсатган кимсани Аллох мар- 
хаматига олеин.
Умар ибн Хаттоб
Ўқишни билсангиз, хар бир инсон бир китобдир.
Али ибн А бу Толиб
Барча ишларимнинг тўққиз улушини кенгаш, тад- 
бир ва машварат билан, қолган бир улушини эса 
килич ила бажо келтирдим.
Амир Темур


Билмаган нарсаларимни оёғим ости га қўйганимда 
бошим кўкка етарди.
Имом Аъзам
Эрим Абу Зарр кундузлари уйнинг бурчагида жим- 
гина тафаккур килиб ўтирар эдилар.
Умму Зарр
Гапиришда сукутдан, англаб етишда фикрдан ма- 
дад олинглар.
Имом Шофеъий
Ф икр — яхшилик ва ёмонликларни кўрсатадиган 
оина.
Ҳасан Басрий
Шухрат офати — Ҳақ севгисини сўндиради.
М уҳаммад Камол
Ақлини ишлатган одам ақллидир. Бошқаларнинг 
ҳам ақлини ишлатган одам ундан-да ақллирокдир.
А ли ибн А б у Толиб
Ибрат илмни, зикр муҳаббатни, тафаккур хавфни 
(Аллохдан кўрқишни) кучайтиради.
Котам Асом
Фикр қалбга кирувчи нурдир.
Суфён ибн Уяйна
Инсонлар Аллохнинг азамати хакида фикр юрит- 
ганларида Унга осийлик килмасдилар.
Бишр Кофий
Кимнинг калом и ҳикмат бўлмаса, у лағвдир, ким­
нинг сукути тафаккур бўлмаса, у саҳвдир, кимнинг 
назари ибрат бўлмаса, у лаҳвдир (ўйиндир).
Ҳасан Басрий


Яхши нарса ҳақида тафаккур этиш унга амал ки- 
лишга ундайди, ёмон нарса ҳақида ўйлаш ундан кочиш- 
га ундайди.

Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling