Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   58
ДУНЁНИНГ М УҲАББАта ВА 
ОХИРАТ НАДОМАТИ
Д ун ёга ва унинг лаззат -бойликларига кўнгил 
қўйишнинг бефойдалиги ҳамда охират йўлида 
солил; амал қилмаганларнинг aqbcyc-надомат 
чекишлари ҳақида
Мол-дунёни канча термагин, у тугайди, озаяди. 
Ёзилса-чи, сўз абадий қолади, оламни кезади.
Ю суф Хос Ҳожиб
Аллоҳга осий бўлмаслик — улугликдир. Дунёни 
охиратдан афзал кўрмаслик — ҳакимликдир.
Я ҳё ибн М уоз
Ўлим йўлда туриб, бизни кутмокда. Инсон эса сайр 
қилиш ва умрни бсхуда сарфлаш билан овора.
Ж алолиддин Румий
Бу дунё ва унинг мол-мулкига кўнгил қўймагин. 
Чунки ҳеч бир киши ундан вафо кўрмаган.
Абдураззоц Самарцандий
Мол-дунёим куп, деб кибрланмагин. Мол-дунёнинг 
фойдаси нимага арзийди?! (Ўлганда) яланғоч кета- 
сан. Ҳамёнинг, тўрванг, бойлик тўла сандиғинг — 
бари қолиб кетади.
Аҳмад Ю гнакий
Бойликка ҳирс қўйиш — жодунинг сиртмоғига ту­
шиб қолиш билан баробар.
Қози Аҳмад Ғаффорий
Фақат қалбида охират тушунчаси бўлган кимсаги- 
на ёмонликлардан узок тура олади.
Абу Сулаймон Дороний


Дунёнинг азизлиги мол билан, охиратнинг азизли- 
ги солиҳ амаллар билан.
Умар ибн Хаттоб
Биздан олдин келиб-кетганларнинг бу дунёда из- 
лари бор, биздан кейин келадиганларга эса биз из 
қолдирамиз. Тўғри из қолдирган киши қандайин бахт- 
ли!
М ухаммад Камол
Дунёни ямадик йиртиб олиб динимиздан,
Дин хам кетди, дунё ҳам кетди кўлимиздан.
Иброҳим Адҳам
Дунё кезиб охиратини топганни кўрмадик, лекин 
охиратини қидириб, дунёсини топганларни кўрдик.
Ҳасан Басрий
Дунёсини тарк этиб, факат охирати учун амал кил­
ган одам ҳам ёки охиратини тарк этиб факат дунёси 
учун амал қилган одам ҳам сизларнинг яхшиларингиз 
эмас. Балки унисиниям, бунисиниям ушлаган одам 
яхшиларингиздир.
Умар ибн Хаттоб
Дунё — илон, илонбоздир дунё кидирган, илон- 
боздан қасдин олур илон оқибат.
А бу Абдуллоҳ Рудакий
Дунёнинг ичига кир, сайр кил, аммо эҳтиёт бўл — 
дунё сенинг ичингга кирмасин!
Муҳаммад Н уруллоҳ Сайдо Ж азарий
Аллоҳ бандаси учун бирон яхшиликни ният кил- 
ганда, унга бир дунёлик беради, у тугагач, яна бера­
ди. Агар бандасининг назарида бу дунёлик хакир 
кўринса, унга аҳамият бермаса, Аллох янада мўлрок 
беради.
Хасан Басрий


Бу дунёнинг адолатсизлиги шундаки, у инсонни 
меҳнатига яраша такдирламайди: ё хизматини оши- 
риб баҳолайди, ё камситиб.
Бузургмеҳр
Бир бандага дунё молидан нима етса, сахий бўлса 
хам, Аллох наздидаги даражаси пасаяди.
Абдуллоҳ ибн Умар
Аллох ўртага қўйган машруъ (қонуний) йўл билан 
топганларингга қаноат кил. Ҳалол бўлмаган бирон нар­
сани ўзингга мол деб билма. Ҳалол молингни ва ҳалол 
топганингни ўз ўрнида сарфла. Шунда дунё севгиси 
сенга зарар бермайди.
А бу Ҳозим
Эх, бизлар бу дунёда фақир ва бечораҳол бўлиш- 
дан қўрқамиз. Аммо охиратда фақир, ночор ва рас- 
войи жахон бўлишдан қўрқмаймиз. Ҳолбуки, биз — 
бандаларнинг яхши амалларга фақиру камбағал бўли- 
шимиз бу дунёдаги камбағаллигимиз ва ночорлиги- 
миздан қўркинчлироқ ва уятлирокдир.
Я ҳё ибн М уоз
Дунёнинг мусаффолиги кетган, окаваси қолган. 
Ўлим мусулмон учун совғадир.
Абдуллоҳ ибн Масъуд
Аллохга опт ичиб айтаманки, пул азиз килган ҳар 
инсонни Аллох хор айлагай.
Хасан Басрий
Пул — мунофиқларнинг тизгини, улар оташдан 
қочмоқчи бўлиб турганларида пул тизгин бўлиб тура-
ДИ.

Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling