Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   58
Абулҳосим аз-Замахшарий
Бойликни топишибди-ю акл-идрокни йўқотишибди. 
Ажабо, топган нарсалари билан йўқотган нарсалари- 
нинг бахоси бир хилмиди?
А бу А ли ибн С т о
Бадбахтлик тўрттадир: кўзнинг қуруклиги, калб- 
нинг каттиқлиги, орзу-ҳаваснинг узунлиги, дунёга ҳирс 
кўйиш.
Анас ибн М олик
Қалбида олтин ва кумушларни яхши кўрган одам 
сариқ чака эвазига минглаб одамлар конини тўкиши 
мумкин.
Мажидиддин Хавофий


Очкўзлик — камбағаллик, қаноат — бойликдир. 
Кимнингки кўзи одамларнинг мол-мулкида бўлмаса, 
уларга муҳтож бўлмайди.
Умар ибн Хаттоб
Орзу-ҳавас калбда бир ипдир, бир учи оёғингга 
боғланган. Қалбингдаги орзу-ҳавасни чикаргин, оёғинг- 
даги боғ ечилсин.
Ибн Саммок
Ким агар ўсибди нозу неъматда,
Ҳоли оғир бўлар, қолса кулфатда.
Саъдий Шерозий
Ҳаддидан ошмасин орзунинг кўпи,
Тоғни кўтаролмас бир сомон чўпи.
Ж алолиддин Румий
Тижорат тирикчилик ўтказиш учун ёки бойлик орт- 
тириш учун бўлади. Агар хайр ва ҳасанотни ўйла- 
масдан, фақат бойлик тўплаш учун тижорат қилинса, 
бу савдо мақбул эмасдир. Зеро, фақат моддият учун 
ҳаракат қилмоқ «хатоларнинг боши .бўлган» дунёга 
ҳирс кўймокдир.
А бу Ҳомид ал-Ғаззолий
Пулнинг қаердан ва қандай келаётганини билмоқ- 
чи бўлсанг, қаерга сарф қилинаётганига қарагин.
Имом Аъзам
Мол-дунё ҳасрати қилмасин абгор,
Мангу яшар киши қани, қайда бор?!
Умар Хайём
Эй инсон, қўлларингдаги занжирларни еч, ҳур бўл! 
Токай олтиннинг, зеру забарнинг асири бўласан?!
Ж алолиддин Румий
Олтин-кумуш чаёндир. Унинг афсунини ўрганма- 
гунча қўл узатмагилки, сени ҳалок қилур. Унинг аф-


суни (дуоси ва йўли) ҳалолдан топиб, ҳақ-ростга харж 
қилмоқдир.
Я ҳё ибн М уоз
Дунё — мўминларнинг бозори, кеча ва кундуз — 
сармоялари, гўзал амаллар — тижорат моллари, жан- 
нат — фойдалари, жаҳаннам эса зарарларидир.
Лбу Бакр Сиддщ
Сенки дунёга толибдурсан, дунё сенинг султонинг- 
дир, ҳалок бўлмоғинг унинг қўлидадир. Вақтики дунё­
дан юз ўгирсанг, дунёнинг султони бўлурсан.
А бул Ҳасан Харацоний
Дунёдорлар дарвешларга тавозе килса, дин-иймо- 
нини сақлаган бўлурлар, дарвешлар дунёдорларга та­
возе қилса, гунохкор бўлур.
А бу Али Фарюмодий
Эй инсон, бу оламдаги жунбуш ва дабдабага ал- 
данма! Уйқуда кўрган тушингда вужудинг кийма-кий- 
ма бўлса хам, кўркма! Зеро, бу дунё бир уйкудан 
иборатдир.
Ж алолиддин Румий
Кўрдимки, умр ва дунёдан кўра тез ўтиб кетади- 
ган, ўлим ва охиратдан кўра яқинроқ, орзудан кўра 
узунрок, хотиржамликдан кўра гўзалроқ нарса йўқ 
экан.
Нажмиддин Кубро
Бинони меъморсиз, амрни амр килувчисиз, тад- 
бирни чора-тадбир олувчисиз, дастурни тузувчисиз, 
маҳкамани ҳокимсиз, санъатни санъаткорсиз, ишни ба- 
жарувчисиз тасаввур қилиш мумкин бўлмаганидек, 
аклларни ҳайратлантирган бу коиног хам ўз Яратув- 
чисига эгадир.
М уҳаммад Н уруллоҳ Сайдо Ж азарий


Дунёга муҳаббат қўйиш — ўғрилик, зулм, ҳақсиз- 
лик, адолатсизликларнинг қилинишига, жамиятнинг 
қонун ва низомлари бузилишига сабаб бўлади.
М аҳм уд Асъад Жўшон
Бизни дунё ва охират саодатига бошловчи нарса, 
албатта, Аллоҳнинг энг буюк неъмати — Ақлдир.
Абдурауф Фитрат
Билиб қўйки, сен ўз дунёнгда амалинг уруғларини 
экмокдасан. Дунёнг — сенинг даланг. Ўлим они — 
йиғим-терим замонинг, охират эса хирмонингдир. Нима 
эккан бўлсанг, ўша нарсани йиғиб-териб оласан, хо- 
лос.
М уҳаммад Н уруллоҳ Сайдо Ж азарий
Виз дунёга манманлик учун келмадик. Биз севги 
учун, бошқаларнинг меҳрини қозониш, махлуқотни 
яхши кўриш, яратилган нарсаларга шафқат, муҳаббат 
кўрсатиш учун келдик.
Ю нус Эмро
Энг жоқил инсон охиратини бировнинг дунёси учун 
сотган кишидир.
Умар ибн Хаттоб
Дунё нашъали, аммо асл жойимиз эмас. Охират 
учун ҳам ҳаракат қилишимиз керак.
М аҳм уд Асъад Жўшон
Эй инсонлар! Сиз қай замон тугаши сизга номаъ- 
лум бир умр ичида кун ва тунларингизни ўтказмоқ- 
дасиз. Агар қўлингиздан келса, бу ҳаётингизни солиҳ 
амаллар билан ўтказинг. Буни ҳам факат Аллоҳ та- 
олонинг ёрдами билан амалга ошира оласиз. Ажа- 
лингиз сиздан ишлаш фурсатини олиб қўймасдан ту- 
риб, имкониятларингизни ишга солинг, хайрли амал- 
ларга шошилинг. Зеро, ажалларини унутган, амал- 
ларини бошқаларга ташлаган кимсалар хам бордир. 
Зинҳор улар каби бўлманг. Тезроқ бўлинг, ғафлат-


да колманг... Яшаётган кишиларга эмас, ўлганидан 
сўнг улар ортда қолдираётган гўзал нарсаларга ҳавас 
қилинг!
А бу Бакр Сиддщ
Сиз ўткинчи бир ҳаёт уйидасиз ва умрингизнинг 
қолган қисми ҳам ўтишини кутмокдасиз... Унутманг- 
ки, бу дунё ёлғон ва алдов устига бино бўлган.
Усмон ибн Аффон
Аллохдан қўрққан кимса жаҳл қилмайди ва хоҳла- 
ган ҳар ишини бажаравермайди. Агар охират бўлма- 
са эди, дунёни бу тарзда кўрмас эдингиз.
Умар ибн Хаттоб
Ҳам дунё, хам охират учун ҳаракат қилмаган одам- 
ни хушламайман.
Абдуллоҳ ибн Масъуд
Дунёдаги улушинг сени албатта қидириб топади. 
Сен ундан кўра охиратдаги улушингга муҳтожроқсан. 
Бинобарин, сен охиратдаги улушингни танла!
М уоз ибн Ж абал
Дунёда экинлар экиб-ўрган, баланд кошоналар кур­
ган, узок вақт завқу сафо сурган дунёнинг ўғиллари, 
дўстлари бугун қаерда? Дунё уларни ютиб юбормади- 
ми? Ж алил Аллох дунёга нақадар аҳамият бермага- 
нидек, сиз хам унга шундай берилманг. Охират учун 
ҳаракат қилинг.
Усмон ибн Аффон
Аллох хоҳласа, бу дунёда беради, хоҳласа, охи- 
ратга қолдиради. Аллоҳ даргоҳидаги ажр-мукофотлар 
таваккул қилганлар учун дунё манфаатларидан яна- 
да устун ва битмас-туганмасдир.
Умар ибн Хаттоб
Дунё ғами ўткинчидир. Абадий қолади, деб сикилма.
М уҳаммад Комол


Дунё ила охират икки оиласи бор кишига ўхшар. 
Инсон бирини рози қиларкан, иккинчисини ранжита- 
ди.
А бу Бакр Сиддщ
Бу дунёда савоби бўлмаган барча амалларнинг охи- 
ратда ажру мукофоти ҳам бўлмайди.
А б у Сулаймон Дороний
Энг катта бойлик Аллох таолодан умид қилиш ва 
инсонлардан ҳеч нарса кутмаслик.
М олик ибн Динор
Дунёга интилиб ўлишликдан сақлан! Хотиржам 
бўлгин, сенга ёзилган ризқ сендан ўзгага берилмас.
Ш а ц щ Б алхий
Ким бу дунёга истак ва шаҳват кўзи билан қараса, 
Аллох таоло унинг қалбидаги зухд ва эътиқод нурини 
ўчиради.
Аҳмад Хаворий
Бу дунё бошидан-охиригача бир соат гам чекишга 
арзимайди, бу дунёдаги улушинг, насибанг шунчалар 
кам экан, умрингни ғамда ўтказиб нима қиласан?!

Я ҳё ибн М уоз
Калбни дунё эгалласа, охират у ни тарк этади.
А бу Сулаймон Дороний
Бойлардан четда юр! Чунки калбингни уларга бог- 
ласанг, улар билан ҳамтовоқ бўлсанг, улар итоатига 
тушиб колиб, Роббингдан юз ўгирасан!.
Ш а ц щ Балхий
О кил н инг дунё талабида бўлиши жоҳилнинг уни 
(дунёни) тарк этишидан афзалдир.
Я ҳё ибн М уоз


Ҳар бир нарсанинг тўлови (маҳри) бор. Жаннат 
маҳри дунё лаззатларидан воз кечишликдир.
Абу Сулаймон Дороний
Қуръонни йигирма йил ўрганиб, дунё ва охират 
фарқини тушуниб етдим.
Ш ақиҳ Балхий
Карам — дунёни унга муҳтожларга ташлаб, юзинг- 
ни Аллоҳга ўгиришингдир.
А бу Ҳафс Ҳаддод
Охиратни ўйламай бу дунёда бойлик излаганлар 
бу дунёда ёки охиратда хор бўладилар.
Ҳамдун Қассор
Дунёга очкўзлик билан қарама, ғамсиз бўласан, 
тилингни тийсанг, кечирим сўрашдан фориғ бўласан.
М ансур ибп Аммор
Дунё кенгдир, оломонга бойдир, биров сенга жафо 
ҳам қилмас, биров сени истамас ҳам.
А бу Абдуллоҳ ибн Ж алло
Дунё — подшоҳлар келинчаги ва зоҳидлар кўзгу- 
си: подшоҳлар у билан мақтанишади, зоҳидлар бу 
кўзгудаги офатларни кўриб, бурилиб кетишади.
М у ҳаммад ибн Али



Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling