Шарк донишмандлари хикматлари


ҚАНОАТ ҲАЛОВАТИ ВА НАФСНИНГ АСОРАТИ


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   58
ҚАНОАТ ҲАЛОВАТИ ВА НАФСНИНГ АСОРАТИ
Л ллоҳ берган ризққа кўниш ва фақирлик- 
етишмовчиликларга сабр-ҳаноат қилишнинг 
чексиз ҳузур-ҳаловат эканлиги ҳам да нафснинг 
ўзига қ ул бўлганларни асорат -уқубат ларга 
солиши ҳақида
Бир сурув қўй ичра юз оч бўри кирганда бўлади- 
ган ғавғодан бир соатлик шайтон фасоди зиёдароқ- 
дир. Ва юз шайтоннинг одамзодга қиладиган фасоди- 
дан нафснинг одамзодга қиладиган фасоди ёмонроқ- 
дир.
Ҳаким ат-Термизий
Ҳаммадан ёмони семизлик ва тўқликдир.
А бу Язид Бастпомий
Тананг иморати дош бера оладиган микдорда тано- 
вул эт.
Абдураҳмон Жомий
Бил, оёқ остингда юрган чумоли,
Бир донга гаровдир юз жони-ҳоли.
Хусрав Д еҳлавий
Ўн олти йилдан бери тўйиб овқатланмадим. Зеро, 
кўп ейиш баданни оғирлаштиради, қалбни корайтира- 
ди, заковатни кетказади, уйкуни жалб этади ва киши- 
ни ибодатга заиф килади.
Имом Шофеъий
Бир қора чақага чўзилса кўлим,
Бир ярим тангага кесилгани ч:оз.
Саъдий Ш ерозий


Киши учун энг фойдали, дилни ёритувчи нарса 
қаноатдир. Энг зарарли ва нафратли нарса ҳирс ва 
ғазабдир.
А бу А ли ибн Сино
Мусибатга сабр кил, чунки сенинг устингдан ку- 
лувчилар хам бор.
Қози Аҳмад Ғаффорий
Ширин бўлса ҳам, қанд касалга зарар,
Даво бўлгай аччиқ, тахир дорилар.
Саъдий Шерозий
Бошқаларда кўрганни жуда қаттик истамаслик ҳам 
каноат ҳисобланади.
А б у А ли ибн Сино
Ўшал олтин идиш менга не керак,
Агар ёвлар унга қоним солажак.
Фахриддин Журжоний
Эй ҳавою хавасга берилган нафс, тез бўл. Чунки 
сен бир нафаснинг ҳимоясидасан.
А б у А ли ибн Сино
Молини ҳалолдан топмаган, ундан ҳақларини чи- 
кариб турмаган, у билан обрў-шарафини сақламаган 
кишида яхшилик йўкдир.
Саид ибн М усайяб
Бозор аҳлининг кийимларига алданманглар. У ки- 
йимларнинг ичида бўрилари бордир.
Суфён Саврий
Муҳтож одам ҳар бир нарсадан ҳожати чиқишини 
ўйлайди.
М аҳмуд Қошгарий
Очликда қолмаса чидам ва тоқат,
Баъзан арпа нон ҳам кўринар новвот.
Хусрав Деҳлавий


Энг қутургаи хай вон ҳам пишиқ қармоқ билан илин- 
тиришга нафсингчалик лойиқ эмас.
Ҳасаи Басрий
Инсоннинг душмани учтадир: дунёси, шайтони ва 
нафси.
Я ҳё ибн M y оз
Ҳалол касб қилиш тоғни кўчиришдан оғирдир.
Лбдуллоҳ ибн Аббос
Неъматнинг кадри у йўколгандагина билинади.
А бу Райҳои Беруний
Ўзинг топиб еган сирка-ю пиёз — 
Оқсоқолнинг нону баррасидан соз.
Саъдий Шерозий
Поклик фақирликнинг зийнати саналади, шукр 
қилиш эса мол-дунёнинг зийнати саналади.
Али ибн А бу Толиб
Каноат меваси — роҳат, камтарлик меваси — му- 
ҳаббат.
Муъиниддин Ж увайний
Агар биз мўмин бўлатуриб, нафсимизни жиловлай 
олмасак, демак, биз ҳали ком ил мўмин ва комил ий- 
мон эгаси эмасмиз. Комил иймонга эга бўлмаганимиз- 
дан нафсоний орзу-хавасларни жиловлай олмаяпмиз.
Умар Форук, Сайдо ал-Ж азарий
Яшаш учун овқатланурлар, овқат ейиш учун яша- 
маслар.
Мажидиддин Хавофий
Ток шароб беради ғўрадан кейин,
Бута гул очади ғунчадан кейин.
Хусрав Деҳлавий


Асаларилар ҳам ўз жинсидан бўлатуриб ишламай, 
уядаги асални бекорга еб ётадиганларини ўлдириб таш- 
лайдилар.
А бу Райҳоп Беруний
Сабр шундай кучли бир нарсадирки, ғазабни ши- 
жоатга, шиддатни ҳалимликка, катталикни тавозега
ёмонликни яхшиликка айлантирмакликка қуввати етар.

Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling