Шарк донишмандлари хикматлари
Download 4.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Хусрав Деҳлавий
Одамларнинг ботири келажакдаги ишлардан қўрқмай- ди. Камолот ҳосил қилишдан четланган киши одамлар нинг энг қўрқоғидир. Абу Али ибн Сино Кишини кеча-кундуз тиндирмасдан қул каби меҳнат ва машақкатларга кўкрак бериб ишлатэдиган нарса Ва- тан ва бола-чақаларнинг мехру мухаббати эмасму? Абдулла Авлоний Юз йил тегирмон чарх айланганда хам, Дарёдан бўлурми бир натра су в нам!? Хусрав Деҳлавий Гарчанд узок умр кўрган бўлсалар-да, кўи одамлар ғўр ва тажрибасиздир. Абулҳосим аз-Замахшарий Кўпинча севинч қанотида бизга қайғу ҳам учиб кела- ди. Афанди Кофиев Кексайган одам ёшлик ўтида ёнолмайди. Абу Али ибн Сино Бахт ҳавода эсмайди, мехнатдан келади. Абу Абдуллоҳ Рудакий Эй воҳ! Энг шафқатсиз зарба ўзимга ўзимдан келга- нини ҳис этдим. Лекин жуда кеч. Муҳаммад Нуруллоҳ Сайдо Жазарий Хар неки бебақодир, кўнгил бермак хатодир. Саъдий Шерозий Ўз маконини тилар ногоҳ қафасдан қочса куш. Гулханий Агар келажагим хайрли бўлса эди, майли тинчгина, бемалол тирикчилигимни қилаверар эдим. Борди-ю агар ундай бўлмаса, минг кўз билан йиғлардим. Абу Али ибн Сино Эй ғофил, кўп ўйлаб фойда-ю мол, Умринг сармоясин айлама поймол. Саъдий Шерозий Тўрт нарсанинг кадрини тўрт киши бил гай: ёшлик- нинг қадрини ёши ўтиб қолганлар, тинчлик-хотиржам- лик қадрини бошига бало тушганлар билади. Соғлиқ- саломатлик кадрини касал бўлиб, хеч нарсага ярамай қолганлар, тириклик кадрини ўтганлар билади. Котами Асом Кимки ўлимни кўп эсласа, уч нарсада улуғ бўлади: тавбани тез қилишда, ризқига қаноат қилишда, ибодатда ғайратли бўлишда. Энди кимки ўлимни эсдан чикарса, уч нарсада оркада колади: тавбасини оркага су ради, кун кўришга етарли нарсага рози бўлмайди, ибодатларида ялковлик килади. Каким Комид Лифофий Фалак — жуфт сокка, олам тахтасидир, ажал ўйнай- ди — бизлар донаи хом. Абу Али ибн Сино Тани тупроқда-ю дил бўлса уйғоқ, Тирик мурда дилдан ўша яхшироқ. Саъдий Шерозий Аллох таоло фахм-фаросат бергани, ғафлат уйқуси- дан уйғотгани, бу дунёдан ўтиб, охиратини ўйлайдиган қилиб қўйгани нақадар яхшидир. Абу Лайс Самарцандий Хоҳ бир художўй, ҳақгўй нафс бўлсин, хоҳ гуноҳ- кор, фожир нафс бўлсин, ўлим унга яхшидир. Абдуллоҳ ибн Масъуд Кимки кабр зикрини кўпайтирса, уни жаннат боғла- ридан бўлган боғдек топади, кимки ўшандан ғофил қол- са, уни дўзах чоҳларидан бўлган чохдек топади. Суфён Саврий Минглаб нафар улуғ зотлар борлиқдан йўқликка кет- дилар. Ахир бу улуғ зотларнинг бирортаси ҳам йўқлик- дан борлиққа қайтиб келмаяптилар-ку. Абу Али ибн Сино Кексаларни этсанг азизу хурмат, Сени хам кексайгач, этишар иззат. Фаридиддин Аттор Модомики, беғамлик ва ношудлик кўрсатилар экан, қулай фурсат қўлдан бериб қўйилади. Вақт ўтгандан кейин афсусланиш бемаъни ва бефойдадир. Муҳаммад Зоҳирий Самарцандий Аслида шундайдир гумбази жаҳон, Қайтарар хар нима деганинг замон. Хусрав Деҳлавий Ҳар ким ҳодисалардан ибрат ола билса, боши қаттиқ отга ўхшаган бу фалак унга бўйсуна беради. Абу Али ибн Сино Сиздан аввал ўтган кимсаларнинг ҳолидан ибрат олинг. Сўнг са 1 »й-ҳаракат килинг ва ғафлатда қолманг. Зеро, сиз ғафлатга тушиб колсангиз хамки, ишларингиз- ни ҳисоб-китоб қилишда сира ғафлатга тушилмайди. Усмон ибн Аффон Эй инсонлар! Дунё биздан айрилмокчи эканини ха бар бермокда ва биздан юзини буриб тезлик билан узок- лашмокда. Бизга бу дунёмиздан бир коса су в ичилгач, идишнинг тагида қоладиган бор-йўғи бир томчи каби нарса қолган, холос. Сиз бу дунёдан сўнгсиз бир ҳаётга ўтиш арафасидасиз. Шундай экан, қўлингизда энг хайр ли нарса нима бўлса, ўшани ўзингиз билан олиб кетишга ғайрат килинг. Утба ибн Ғазвон Ўлимдан, ҳисоб-китобдан кейин Аллох таоло мўмин- ларга, аҳли тақволарга гўзал бир хаёт бахш этади. Чин мўмин ўша ҳаётга ишонади ва манзилга ёруғ юз ила етмок учун фидойилик қилади. Умар Форуҳ Сайдо ал-Жазарий Қабрнинг дахшати ва у ердаги ёлғизликни ўйлаб, кечанинг тим қоронғисида туриб намоз ўқинг. Қиёмат кунининг машаққатларини ўйлаб, доимо фойдали гап- ларни айтинг... Кунингизни иккига бўлиб, бир қисмини охиратга тайёргарлик ишлари, қолганини ҳалол ризқ- насиба топиш билан ўтказинг. Учинчи бўлимининг эса сизга фойдаси йўқ, зарари бор. Молингизни хам иккига бўлинг. Бир қисмини бола-чақангизга сарфлаб, қолгани- ни охиратингиз учун озиқа килинг. Учинчи қисмининг эса сизга фойдаси эмас, зарари борлиги учун унга эҳтиё- жингиз йўқдир. Абу Зарр Ғифорий Эй инсонлар! Бугун сиз яхшилик ва ёмонликлар аж- ратиб олинаётган хаёт уйида яшамокдасиз. Ва жуда яқин бир кунда бошқа уйга, манави қабрга кўчиб ўтишга мажбурсиз. Бу қабр — ёлғизлик, қоронғилик уйидир, сиқилиш ва танглик-қийинчилик уйидир. Абу Умома Бохилий Ўлим фалокат эмас, ҳақиқий фалокат ўлимдан кейин нима бўлишини билмаслик. Абу Ҳомид ал-Ғаззолий Ўлимга тайёр бўл, у келганда қайтиш бўлмайди. Шаҳиқ Балхий Энг афзал йиғи инсоннинг беҳуда ўгказган вақтлари- га ачиниб тўккан ёшларидир. Аҳмад Ҳаворий Ўлимни эслаш дўзах оловини сўндиради. Абу Ҳомид ал-Ғаззолий Вақтни беҳуда ўтказмаслик ўлимдан ҳам қаттиқ, чун ки беҳуда юрган одам Яратувчидан узилади, ўлган одам эса халқдан узилади. Яҳё ибн Муоз Одамлар уйқудалар, уйғонганларида надомат чека- дилар, аммо надоматлари уларга фойда бермайди. Саҳл ибн Абдуллоҳ Ту старый Энг фазилатли иш — вақтларни мақсадга мувофиқ сарфлашдир. Абу Абдуллоҳ Магрибий |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling