Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   58
Али ибн Абу Толиб
Вақти-соати ўтгандан сўнг ижро бўладиган ваъдадан 
хеч бир яхшилик бўлмас.
Абулцосхил аз-Замахшарий
Кўнглимизга қўнмас бировдан ғубор,
Биздан хам бировга етишгай озор.
Паҳлавон Маҳмуд 
Яхшининг сўнгаги тупрокда чириса хам, номи кола-
ди.
Маҳмуд Қошгарий
Илоннинг бол ас и илондир, илон,
Заиф шохдан ёмон мевадир нишон.
Фахриддин Журжоний
Бир жойда ахлоқсизлик ёйилса, Аллоҳ (яхши-ёмон- 
ни айирмай) барчага бир дай бало юборади.
Абу Бакр Сиддщ
Ўзгалар ғамини чекмаса одам,
Анга нолойикдир инсон, деган ном.
Саъдий Шерозий


Қадимда эзгу ишларни кўп қилишарди, лекин гапи- 
ришмасди. Кейин ҳам қиладиган, ҳам гапирадиганлар 
келди. Энди эса фақат гапиришмокда.
Умар ибн Ҳорис
Яхшилар билан ҳамсуҳбат бўлиш ва донолар билан 
мулоқот қилиш саодатга элтади.
Ҳусайн Воиз Кошифий
Фойдасиз нарсага уринма.
Умар ибн Хатптоб
Кишилардан ўзингга нисбатан қандай муомала кут- 
санг, уларга ўзинг хам худди шундай муомала қилгин.
Абу Хомид ал-Ғаззолий
Касалнинг васият қилиши унинг учун яхшилик кел- 
тиради.
Маҳмуд Қошгарий
Кимки бахт-иқболли, солиҳ кишиларнинг этагини тут- 
са, у албатта муродига эришиб, хайру барака топади.
Абулҳосим аз-Замахшарий
Яхшилик ҳакида ўйлашлик ўша яхшиликка амал 
қилишга ундайди. Ёмонликка надомат эса, ўша ёмонлик- 
ни тарк этишга чорлайди.
Абдуллоҳ ибн Аббос
Кимки эҳтиёт совутини кийиб олса, замон ходисала- 
рининг ўқидан омон бўлади.
Қози Аҳмад Ғаффорий
Инсонларга марҳаматли бўлинг, қадрингиз ошади.
Али ибн Абу Толиб
Чиябўри кўшничиликка риоя қилиб кўшнисини емайди.
Маҳмуд Қошгарий
Агар бизни ва розилигимизни истасанг, бунинг кўнгил- 
ларни ишғол қилиш билан амалга ошишини унутма!
Жалолиддин Румий


Аллоҳ банда яхшилигига муҳтож эмас, аммо бир ёмон- 
лик сени яхшиликка элтса ажаб эмас.
Али ибн Абу Толиб
Ким ўзининг айбини билса, бошқа кишининг айби 
билан иши бўлмай қолади. Ким тақво либосидан ялан- 
ғоч бўлса, унга ҳеч ким парда тутолмайди. Ким Аллоҳ- 
нинг берган ризқига рози бўлса, бошқаларнинг қўлидаги 
нарсага хафа бўлмайди. Ким зулм қиличини суғурса, шу 
қилич билан кўли кесилади. Ким биродарига чоҳ қази- 
са, унга ўзи тушади. Ким бировнинг парда-ҳижобини 
оёқости қилса, ўзининг аврати очилади. Ким ўз хатоси- 
ни унутса, бошканинг хатосини катта билади. Ким катта 
ишларга киришса ва ўзига хатарли йўл топса, ҳалок 
бўлади.
Мансур ибн Аммор
Одамларга одамларнинг ёқимлироғи одамлардан 6е- 
ҳожат бўлгани ва улардан ҳеч нарса сўрамайдиганидир. 
Одамларга одамларнинг ёқмайдигани уларга муҳтож 
бўлганидир. Аллох учун одамларнинг суюмлироғи Ал- 
лоҳга муҳтож бўлгани ва ундан сўрагани, Аллоҳга одам­
ларнинг ёмонроғи Ундан беҳожат бўлгани ва ҳеч нарса 
сўрамаганидир.
Фузайл ибн Иёз
Ҳаромдан топилган бир дирҳамни тарк этиш юз минг 
дирхамни садақа қилишдан афзалдир.
Абдуллоҳ ибн Муборак
Яхши феъл билан одамлар кўнглини олиб, ўзингни 
ёмон қилиқлардан сақлаб яша.
Аҳмад Югнакий
Сабр икки хил бўлади: ёмон кўрилган нарсага чида- 
моқлик ва яхши нарсани эшитишга сабр этмоқлик.
Али ибн Абу Толиб
Агар халқнинг бошчиси яхши бўлса, унинг хизмат- 
чилари яхши бўлади.
Юсуф Хос Ҳожиб


Ширинсўзлик ва мулойим ли к балони қайтаришга 
кодир.

Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling