Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   58
ХДЁЛИНИНГ ИФФАТИ ВА 
БЕХАЁЛИК КУЛФАТИ
Ш арм-ҳаё ва иффатни асраш эркагу аёл учун 
иймонлилик белгиси, энг чиройли ҳусн эканлиги 
ҳам да беҳаёлик, б узуқл и к, уят сизлик гам-алам 
ва чексиз кулф ат келтириши ҳақида
Эшигингни ёпасан, пардаларингни туширасан, одам- 
лардан уяласан, аммо қалбингдаги Қуръондан, ҳар бир 
махфий нарсани билгувчи улуғ Зотдан ҳаё қилмайсан.
Фузайл ибн Иёз
Хаё ва андиша дунёда тартиб сақлашнинг муҳим шарт- 
ларидан бири ҳисобланади. Ҳаё йўКолса, ҳеч ним да 
виждон хам колмайди. (У ҳолда) дунёда тартиб бузи л а- 
ди. Кишилар бир-бирига бефарқ қарайдиган бўладилар.
Хусаин Воиз Кошифий
Ой нурли бўлса хам ҳар куни кўринаверганидан қадр- 
сиздир.
Хуррамий
Хаё, номус имона далилдур,
Ҳаёсиз доимо хору залилдур.
Абдулла Авлоиий
Кишилар орасида етуги уятли кишидир.
Юсуф Хос Хожиб
Кишидан ҳаё кетса, тездагина бало етиб келади.
Муҳаммад Зеҳний
Ҳар ним уч нарсани севса, шайтон уни тез йўлдан 
оздиради: яхши емок, яхши киймоқ, аёллар билан ўтир- 
моқ.
Увайе Қараний


Кўзни аёлларга тикишдан, уларнинг суратларини то­
моша қилишдан тиймоқ керак. Ақлнинг сўнишига, ҳаё 
пардасининг йиртилишига ва энг муқими, ибодатнинг 
«мазаси» йўқолишига асосий сабаб ана шудир.
Муҳаммад Нуруллоҳ Сайдо Жазарий
Тараллабедод қилиб юриш инсоннинг фикр-хаёлини 
бузуқликка бошлайди. Бузуқ фикр-хаёл эса қайғу-ҳас- 
рат келтиради.
Ануширвон
Йигитлар учун — шарм-ҳаё ва баҳодирлик, кекса- 
лар учун — сабр ва маърифат яхшироқдир.
Саъдий Шерозий
Фосиқдан ҳаё тилама, золимдан — вафо.
Алишер Навоий
Ақл-идрокдан махрум бўлган бош — сувсиз чашмага, 
адабсиз, тарбиясиз йигит — эгар-жабдуқсиз отга, шарм- 
ҳаёсиз хотин — тузсиз таомга, илмига амал қилмаган 
олим — хушбўй, аммо гул и йўқ бўстонга ўхшайди.
Абул Муъин
Агар орадан шарму ҳаё кўтарилса ва киши кишидан 
уялмаса, олам низомига халал етади.
Хусайн Воиз Кошифий
Иффат ҳеч нарсага эҳтиёж қолдирмайди.
Али ибн Абу Толиб
Бадбахтнинг нишонаси беш нарсадир: кўнгли қаттиқ 
бўлмоқ, кўзи ёшсиз бўлмоқ, бешарм ва беҳаё бўлмоқ, 
дунёга мойил бўлмоқ, умидсиз бўлмоқ.
Фузайл ибн Иёз
Ҳаё — инсоннинг абадий гўзаллиги ва латофатидир. 
Ҳаёсиз юз жонсиз жасадга ўхшайди.
Абу Али ибн Сино


Элга шараф келмади жоху насаб,
Лек шараф келди ҳаё-у адаб.
Алишер Навоий
Ўлмоғим, кейин тирилмоғим, сўнг ўлиб, яна тирил- 
моғим бировнинг авратига қарашимдан ва бировнинг ме­
нинг авратимга қарашидан уч карра севимлирокдир.
Салмон Форсий
Аврахга қараган кишига қам, (авратни) кўрсатган ки­
шига ҳам Аллоҳнинг лаънати бўлсин!
Али ибн Абу Толиб
Ҳаё тухумин қўлдан берса гар одам,
Ғайрат биносининг қадди бўлур хам.
Мирзо Бедил
Хаммом га икки изор билан кириш дуруст. Биринчи 
изор аврат учун, иккинчиси — кўз учун, яъни кўзини 
одамларнинг авратидан тўсиш учун.
Х,асан Басрий
Қарашдан сақланинглар. Чунки у қгшбда шаҳват уру- 
ғини экади ва у қалб эгасини фитнага солиш учун етиб 
ортади.
И со ибн Марям
Хаё икки хил бўлади: сиз билан одамлар орасидаги 
хаё, Аллох билан сизнинг орангиздаги хаё. Одамлар 
билан сизнинг орангиздаги ҳаё қараш халол бўлмаган 
нарсалардан кўзингизни тўсишингиздир. Сиз билан Аллоҳ 
ўртасидаги ҳаё Аллоҳнинг неъматларини билмоғингиз 
ва сўнгра Унга гуноҳ қилишдан уялишингиздир.
Абу Лайс Самарцандий
Ким бировнинг парда-ҳижобини оёқ ости қилса, ўзи- 
нинг аврати очилади.
Мансур ибн Аммор


Очкўзликдан ҳамда яхши овқат, ичкилик, хотин-ха- 
лажга берилишдан ўзини тутиш иффат саналади.
Али ибн Абу Толиб
Йўлбарс ила шерни енгган мард киши,
Бўйин эгиб турса, 6у ҳаё иши.
Мирзо Бедил
Мўмин киши рашкчи бўлиши керак. Бирор эркак ва 
аёлнинг фаҳш ишларини билса, ҳеч рози бўлмасин. Агар 
қодир бўлса, қўли билан қайтарсин, бўлмаса, тили би­
лан. Ҳеч бўлмаса, қалби билан ёмон кўрсин.
Абу Лайс Самарцандий
Кишининг маломатга лойиқ энг ёмон сифати рашкчи 
бўлмагаиидир. Бирортангизнинг онаси ёки аёли бозор ва 
мажлисларда одамлар кўп тўпланган жойга чиқишидан 
уялмайдими?
Абдуллох, ибн Масъуд
Эркагу аёллар учун энг чиройли ҳусн — шарму 
ҳаёдир.
Абдуллох, Муцриъ
Кўз ҳаромга қараганида виждонни, қалбни ғам-алам- 
лар, бузуқ захарли фикрлар, хароблик ва разолат қои- 
лайди. Шаҳвоний кучлар ҳаракатга келгудек бўлса, одам 
ўзи билмаган ва сезмаган ҳолда ҳалокатга, разолатга ва 
бузуқ ўй-фикрлар гирдобига тушиб қолади.
Муҳаммад Нуруллоҳ Сайдо Жазарий
Хаё кишиларни ёмон йўлдан кайтарувчи ва яхшилик 
сари ундовчидир. Кимнинг ҳаёси бўлмаса, унинг уяти 
бўлмайди. Барча қабих ишларни қилишдан ҳам кайтмай- 
ди. Кишида ҳаё бўлса, нафс унинг устидан ҳоким бўлол- 
майди ва ўз йўлига сололмайди.
Муҳаммад Жавҳар Заминдор
Хаё пардаси ила ўралмиш инсонларнинг иффат пар- 
даси йиртилмас.
Абдулла Авлоний


Ҳар бир ақл эгаси шарму ҳаё йўлида мустаҳкам 
туришни ўз хаёти равнақининг асоси килиб олса, замо- 
нанинг катта-кичиги унинг ҳузурига ва суҳбатига хари­
дор бўладилар.
Бархурдор ибн Маҳмуд
Уятли киши одамларнинг сарасидир, уятсиз киши — 
одамларнинг тубани.
Юсуф Хос Хожиб
Ҳаромга қарашлик орзуси рухни қорайтиради. Қоп- 
қора, сим-сиёх бўлиб балчиққа булғанган рухдан қалбга 
фақат заҳар томчилайди.
Муҳаммад Н уруллоҳ Сайдо Жазарий
Кўзларингизга эҳтиёт бўлинг, ҳатто совлиқ кўйга ҳам 
тикилманг.
Маъруф Кархий
Банданинг ўз-ўзини кам таниб, ўз-ўзини кам англага- 
нининг аломати ундаги ҳаё ва Аллохдан қўркувнинг 
камлигидир.
Аҳмад Антокий



Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling