Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   58
ДЎСТЛИКНИНГ НАЗОКАТИ BA 
ДУШМАНЛИК РАЗОЛАТИ
Дўстликнинг неъматлар ичида доимо эъзозла- 
ниши з а р у р бўлган олий фазилатлиги ҳамда 
ўзгаларга душманлик қилишнинг разил 
ва аблаҳона иш эканлиги ҳақида
Дўстга ҳам, душманга ҳам яхшилик қилиш яхшидир. 
Агар дўстингга ёмонлик қилсанг, у сенга душман, душ- 
манингта яхшилик қилсанг, у сен га дўст бўлади.
Умар Хайём
Нодон дўст, дўст бўлатуриб шундай кунларни бошинг- 
га соладики, бу юзта доно душманингнинг ҳам қўлидан 
келмайди.
Қобус
Икки душман бутун ер юзига сиғмайди, аммо икки 
дўст бир қарич ерга сиға олади.
Асмаий
Дўстимки, душманимга дўстлик қиларкан, уни мен 
дўст хисобламайман. Заҳарга қўшилган шакардан эҳтиёт 
бўл.
Абу Али ибн Сино
Душманларинг билан апоқ-чапоқ бўлган дўстингдан 
қўлингни ювиб, қўлтиғингга ур.
Қобус
Кимки дўстликни хор айлабди, у ни қисмат жазола- 
гай — чиқиб тутуни.
Жалолиддин Румий
Ўзгага қилган мурувватингни дўстга ҳам, душманга 
ҳам мақтанма.
Абулцосим Фирдавсий


Нафратимизга учраган кимсаларнинг ёрдамига муҳ- 
тож бўлиш оғир мусибатдир.
Қобус
Ғаним сўзига кириш — хатолик, аммо унга тескари 
иш тутмок учун уни тингламок даркор. Бу — чинакам 
ҳақ йўлдир.
Саъдий Шерозий
Ўзгалар олдида берилган насиҳат таънадек ботади.
Қобус
Дўстлар фикридин ва душманлар макридин бепар- 
волиғ жоиз эрмас ва бу иш надоматдин ўзга натижа 
бермас.
Алишер Навоий
Тўрт нарса борки ози ҳам кўп: олов, душманлик, 
фақирлик, хасталик.
Жаъфар Содиҳ
Янги дўст орттирсанг, эскисидан юзингни бурма.
Крбус
Уруш — ботирни, жахл — донони, йўқчилик — 
дўстни синайди.
Ал-Хоризий
Ҳамроҳини мушкул йўлда ташлаб кетган одам ҳеч 
ерда халоват топмайди.
Саъдий Шерозий
Аёл кишига энг ҳаққи кўп киши эрдир, эркак кишига 
энг ҳакки кўп киши — онасидир.
Абу Лайс Самарцандий
Адоват этакка туташмасин, бок,
Жаҳонга ўт кўяр мисоли чақмоқ.
Мирзо Бедил
Парвардигор бизга насиба килиб яратган неъматлар 
ва рўёлар (бойликлар) ичида доим қадр-қиммат кили-


шимиз лозим бўлган, эъзозлашимиз шарт бўлган олий 
фазилат — дўстлик ва меҳр-оқибатдир.
Абу Лайс Самарцандий
Дўстлар дийдоридан ортиқ кувонч, фироқидан ор- 
тиқроқ ғам йўқ.
Абу Абдуллох, Рудакий
Одам дўстсиз колганидан кўра ака-укасиз қолгани 
афзал.
Коб у с
Донога ёндошгил, коч нодондан сан,
Хатто у хавфлидир доно душмандан.
Жалолиддин Румий
Дўст-дўстга шундай кўзгуки, ундан тиниқроғи йўқ.
Авҳадиддин Анварий
Битта душманинг — кўп, дўстларинг минглаб бўлса 
ҳам — оз.
Абу Абдуллох, Рудакий
Нуқсонингни дўстдан сўраб юрма, у айтмайди. Ях- 
шиси душманларнинг нима дейишини бил.
Саъдий Шерозий
Душман одатда дўстдан чиқади.
Афанди Кофиев
Қадахбоз дўстларингни дўст дема, чунки улар сенга 
эмас, қадаҳингга дўст.
Кобус
Икки нарса дилдаги ғам офати: дўст дийдори, доно 
киши суҳбати.
Абу Ш укур Балхий
Кимки айбсиз дўст ахтарса — дўсти камаяди. Кимки 
дўстини хатоси учун итобга олса — душмани кўпаяди.
Муъиниддин Жувайний


Тубан одам билан дўст тутиниб, ҳамсухбат бўлма, 
чунки унинг зарардан бошка нафи тегмайди.
Мажидиддин Хавофий
Синамай бировни дўст тутсанг, нолима шу дўстдан 
кон ютсанг.

Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling