Шарк донишмандлари хикматлари
Download 4.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Суфён Саврий
Осмон бўлсаиг, ерга эгилмоқ яхши, Тунроқ бўлсанг, кўкка интилмок яхши. Мирзо Бедил Кимда-ким «ман-ман» деб ўзини баланд тутса, уни на халқ, на Аллоҳ севади. Аҳмад Югнакий Ёлвориш лаззати дунёвий неъмат эмас, балки у жан- нат завқларидандир. Аллоҳ у завқни маҳбублари учун яратган. Ҳар кас уни ололмас. Абу Ҳомид ал-Ғаззолий Эй мутакаббир банда, сен жаннатга киришни хаёлинг- га ҳам келтирмагин. Чунки Иблис жаннатдан кибру хаво- си туфайли ҳайдалган. Кибру ҳаво қилган инсонлар жан натга киритилмайдилар. Али ибн Абу Толиб Ҳеч бир мусулмон ўзидан бошқа мусулмонни ҳақир ва кичик деб билмасин, чунки кичик кўринган мусулмон Аллоҳнинг назарида каттадир. Абу Бакр Сиддиҳ Кимки намозни шикаста дил ва ожизлик билан адо қилмаса, ибодати дуруст бўлмайди. Суфён Саврий Кимки ўзини паст олиб камтар тутса, Аллох таоло унинг қадрини баланд ва азиз қилади. Абул \а с а н Бушнакий Осмонга тупурган кишининг тупуги юзига тушади. Маҳмуд Қошгарий Нажот икки нарсада: тақво билан ниятдадир. Ҳало- кат ҳам икки нарсада: умидсизлик ва мағрурланишда. Абдуллоҳ ибн Масъуд Кишининг олим бўлишига Аллоҳ таолодан қўрқмоғи, илмсиз қолишига эса амалига мағрурланиши кифоя кила- ди. Масрук, ибн Аждаҳ Бир кишига булутлар соя солиб юрарди. Буни кўрган бошқа бир киши: «Албатта, унинг соясида юраман», деди. Шунда ҳалиги биринчи киши ўзича мағрурланиб: «Мана бунга ўхшашлар менинг соям да юради», деб ўйла- ди. Вақти келиб, улар ажрашганларида соя иккинчи киши билан кетди. Имом Шаъбий Тавбангнинг тўғри бўлиши гуиоҳингни билиш билан, амалингнинг тўғри бўлиши мағрурликдан воз кечишинг билан, шукрингнинг тўғри бўлиши камчилигингни били- шинг биландир. Умар ибн Хаттоб Кечаси ухлаб колиб, пушаймон ҳолда тонг оттири- шим кечани ухламай ўтказиб, мағрурланиб тонг оттири- шимдан яхшироқдир. Мутарриф ибн Абдуллоҳ Илмда Аллох қўрқувси кифоядир. Жаҳолатда Ал- лоҳнинг мулкида Унга қарши ғурурланмоқ кифоядир. Абдуллоҳ ибн Масъуд Илм ҳаё билан кибр орасида йўқ бўлиб кетади. Абу Ҳомид ал-Ғаззолий Аллоҳ китобини ўрганиб, бу дунёда кутурмай яшаб ўтганлар нақадар бахтиёр кимсалардир. И со ибн Марям Кибру ҳасад бермас кишига ором, Одамни менсимай кувилди шайтон. Мирзо Бедил Кимки ўз фикрига мағрурланиб иш тутса, йўлдан адашади. Кимки ўз ақлига суяниб, ўзгалар билан ҳисоб- лашмаса, хорлик тортади. Муҳаммад Зеҳний Қиёмат кунида мутакаббирлар одамлар суратидаги майда чу мол и ҳолатида келтирилади. Уларни ҳар то- монлама хорлик ўраб олади. Оловлардан бўлган дўзахга йўналтирилади хамда дўзах ахлидан сиқилган сув билан суғорилади. Каъбул Ахбор Тавозеъ, яъни ўзини паст олишлик шарафли киши- ларнинг овидир. Ҳар бир неъматга хасад килинади, ле- кин тавозеъда хасад йўқ. Урва ибн Зубайр Кибр кофирларнинг ва фиръавнларнинг ахлоқидан- дир. Тавозеъ эса пайғамбарлар ва солиҳларнинг ахлоқи- дандир. Чунки Аллоҳ таоло кофирларни кибр билан сифатлади. Абу Лайс Самарқандий Эй саломатликни, тинч ва роҳатда умр кечиришни истаган одам, одобга хилоф сўзлашдан, мағрурлик, та- каббурликдан хазар кил. Ҳасад, иғводан қалбинг пок бўлсин. Жалолиддин Румий Ёлғончилик, эзмалик, такаббурлик, чақимчилик из- зат-обрўни барбод килади. Жунайд Багдодий Манманлик қилманг, ўзингизни бошқалардан юқори тутманг. Тўғри сўзланг, тўғри ишланг, очкўзлик ва ҳарис- ликдан узокда бўлинг. Абу Язид Бастомий Мутакаббир бўлишдан ўзингни сақла. Такаббурлик — жоҳиллар одати, ақлли одамлар мутакаббир бўлмайди- лар. Фаридиддин Аттор Ўзингдан кучсизларнинг дилларини оғритма, уларга жабру жафо қилма, бир кун ўзингдан кучлироқнинг жабрига йўлиқасан. Саъдий Шерозий Бузук деворлардан ташвиш бор, лекин, Синиқ кўнгиллардан кўпрокдир ташвиш. Паҳлавон Маҳмуд Одамни икки иш ҳалок қилади: бири — халқ ораси да иззатли бўлишга интилмок, иккинчиси — камбағал- ликдан қўрқмоқ. Ҳар кишининг кўнгли шикаста бўлса, шайтон унинг яқинига йўламайди. Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий Кишида тавозеъ ақлдан дарак, Улуғлик карамдан топади безак. Носир Хисрав Эй инсон! Қалбингда заррача кибр бўлса, сен ҳали мусулмонликни тушунмабсан. Тоат-ибодатинг Аллоҳ ҳузу- рида мақбул бўлмайди. Муҳаммад Камол Сукут — инсоннинг энг ҳарир либосидир. Умар ибн Хаттоб Кичик билди ўзининг ҳолини дур, Баҳосиздир харидор олдида нур. Сўфи Оллоёр Игна билан тоғни казмоқ кибрни кўнгиллардан чиқар- моқдан осондир. Ш аҳиҳ Балхий Ҳожат сўрасанг, ҳоким тили билан эмас, факир за- бони билан сўра. Зуннун Мисрий Банданинг энг гўзал либоси камтаринлик ва ҳокисор- ликдир, орифлар либоси эса тақводир. Мансур ибн Аммор Манфаатли камтаринлик — сендан кибрни кувган, вужудингда ғазабни сўндирган камтаринликдир. Аҳмад Антокий Қалбида қуйидаги тўрт нарса бўлмаган инсон комил бўла олмайди: ўзини жиловлай олиш, қўли очиқлик, из- зат-нафсини ушлаш, бошқаларни ўзидан юқори кўя олиш. Абу Усмон Ҳирий Яхшилик уйининг калити — камтаринликдир, ёмон- лик уйининг калити — такаббурликдир. Юсуф ар-Розий Банда ўзига бино қўйган ҳам эдики, Аллоҳнинг муҳаб- батидан махрум бўлди. Шоҳ ибн Шужоъ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling