Шарк донишмандлари хикматлари


РОСТ СЎЗНИНГ ҲИКМАТИ ВА ЁЛҒОНЧИЛИК


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   58
РОСТ СЎЗНИНГ ҲИКМАТИ ВА ЁЛҒОНЧИЛИК 
ҲАСРАТИ
Х,амиша ҳаҳиқатни, рост сўзни сўзлаш амал- 
ларнинг аф зали эканлиги ҳамда ёлгончилик,
қасамхўрлик, тил тши билан о зо р бериш 
ҳасрат-надомат келтириши ҳацида
Кўпинча тил билан етказилган жароҳат қилич билан 
етказилган жарохатдан оғиррокдир.
Абулцосгш аз-Замахшарий
Сукут сақлаган ҳолда гаплашмоққа, тафаккур билан 
масала ҳал қилмоққа ёрдам талаб қилингиз.
Имом Шофеъий
Боболаримиз: «Сўзлаганинг кумуш бўлса, тек турга- 
нинг олтиндир», дейишган. Бунинг маъноси шуки, ўрин- 
сиз, маъносиз сўзлагандан кўра жим турганинг яхши­
рокдир.
Низомиддин ибн Хусайн
Истеъдодли одамга — дағаллик, қобилиятсизга — 
мансаб ярашмайди.
Муъиниддин Жувайний
Ўзингга доимо рост сўзларни ихтиёр кил, агар-да 
сени ростлик ўлдирса ҳам.
Умар ибн Хаттоб
Ўзи сазовор бўлмаган ҳамду сано ва мақтовларни 
талаб қилиш уятсиз, телба одамларнинг о дат л ари дан д и р.
Абулҳосим аз-Замахшарий
Сўз қаттиғи эл кўнглига озор айлар,
Юмшоғи кўнгилларни гирифтор айлар.
Алишер Навоий


Кўп кишилар борки, улар ўз сирларини сақлай бил- 
масликлари ту файл и ҳалокатга дучор бўладилар.
Хожа Самандар Термизий
Тил билан кадалган нарса тиш билан ечилмайди.
Маҳмуд Қошгарий
Хато, айблари юзига айтилмаган киши хатоларини 
хунар, деб ўйлайди.
Саъдий Шерозий
Қуёш нурларини беркитиб бўлмаганидек, ҳақиқатнинг 
чироғини ҳам сўндириб бўлмайди.
Абулцосим аз-Замахшарий
Сиҳҳат тиласанг, кўп ема,
"Иззат тиласанг, кўп дема.
Алишер Навоий
Биров сени ўзингда йўқ сифатлар билан мадх этса
ундай одамга ишонма. Чунки у сенда йўқ ёмон сифатлар 
билан бошқа ерда сени ёмонлашга қодир.
Қаюм Носирий
Менга айтишларича, саломатлик ўн қисмдир: тўққиз- 
таси — сукут қилишда ва биттаси — одамлардан қочиш- 
да.
Собитп Баноний
Ёлғон кишининг обрўсини тўкади, ҳазил-мазах ҳам 
кишини шунга ўхшаш беиззат қилади.
Юсуф Хос Ҳожиб
Ҳақни ҳақ демагунча ишлар ўнгмас.
Қўрцутп oma
Тил тиғи билан гуноҳсиз кишига озор бериш — соғ 
қон томирга ништар уриб нобуд қилишдир.
Алишер Навоий
Сенинг жонингга хуш ёққан ҳазил,
Ўзганинг дилига наштари қотил.
Камолиддин Биноий


Оғизга келганни сўзлашнинг охири вой!
Қози Лҳмад Ғаффорий
Яхши сўзла, аммо маҳмадона бўлма! Эзмалик калта- 
бинликдир.
Қобус
Қалбдан чиққан сўз қалбга йўл олади.
Низомий Ганжавий
Инсонни сўз айлади жудо хайвондин,
Билким, гуҳари шарифроқ йўқ ондин.
Алишер Навоий
Одам тили билан хай вон дан устун Аммо тилдан но- 
жоиз фойдаланса, хайвондан баттар!
Саъдий Шерозий
Кўпинча сўз айтиб, бўлдим пушаймон,
Айтмаган сўзимдан — доимо шодмон.
Абу Абдуллоҳ Рудакий
Ичимизда сақлар эканмиз, ҳар қандай сир бизнинг 
асиримиздир. Ошкор этган пайтимиздан: бошлаб биз унинг 
асирига айланамиз.
Али ибн Абу Толиб
Олтин ва кумушнинг кадрига заргар етгани каби сўз 
жавҳарини ҳам фақат сўз усталари англайдилар. Ерга 
тушган бир гулни ҳайвон оғзига олиб чайнайди, қадрига 
етмайдиганлар босиб-янчиб ўтади. Яна шундайлар бор­
ки, уни олиб хидлайдилар, баҳраманд бўладилар.
Анвар Ойдин
Гапирмаган гапинг ичингда ниҳон,
Ҳар томон ёйилар айтганинг замон.
Абулҳосим Фирдавсий
Ўз
тили тагида фахрийдир одам.

Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling