Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   58
Абай Қўнонбоев
Шон-шавкат юксак мақсад сари интилганнинг мулки- 
дир.
Абулцосим Фирдавсий
Одамийга ёмон айб шуки, ўзига зиён етказадиган 
нарсага эришганига шод бўлгай.
Хаким ат-Термизий
Кишини ранжитмоқ жуда ҳам енгил,
Кўнглин олмоқ эса, ундай эмас, бил.
Носир Хисрав
Масъулиятсиз, кайфу сафо ичра яшаш иштиёқи ва 
гуноҳлар қалбни бутунлай ўраб олади. Яхшилик ва 
хақиқат туйғулари энди қалбга қандай қилиб кирсин?!
АбдуЛуЮҳ ибн Муборак
Яхшиликни билмасанг, бор-у, яхшиларга қўшул.
Алишер Навоий
Яхши кўшни сенга зиён ва ташвиш етказмайдиган 
қўшни эмас (аслида бундай қўшни хам яхши), балки 
сенинг ёмонлигингга чидаб яшаётган қўшнидир.
Хасан Басрий
Халқ яхши бўлса, яхши бошлиқ келади, халқ ёмон 
бўлса, ёмон бошлиқ.
Каъбул Ахбор
Яхшилик килмишдир ким сенга бир бор,
Ёдингдан чиқарма сен уни зинҳор.
Носир Хисрав
Агар ёмонлик қилмаган бўлсанг, кишилардан ҳадик- 
сирамагин. Ҳамиша ўз қилмишингнинг ҳимоятига сиғин- 
гин.
Абдураззоқ Самарцандий


Ёрдамини ўзгалардан дариғ тутмаган инсон зикри кенг 
ёйилади.
Али ибн Абу Толиб
Ниятларга кўра канча-қанча ишлар улуғ бўлади, яна 
қанча-қанча катта ишлар ниятларга кўра арзимасга ай- 
ланади.
Абдуллоҳ ибн Муборак
Бир мусулмоннинг оғзидан чиққан сўзни ёмонга 
йўйма, сен у сўзни яхшиликка йўйишга харакат қил.
Умар ибн Хатптпоб
Ҳар бир киши ўзига қараб таъриф қилинса, ишига 
қараб тавсифланади, мақталади. Фазилат насл-насаб би­
лан эмас, ақл-адаб биландир.
Абу Мансур ас-Саолибий
Қуруқ ёғоч эгилмайди, қуруқ новда гулламайди.
Маҳмуд Қошгарий
Ўзгаларга озор беришдан сақланиш яхшилик ало- 
матларидандир.
Али ибн Абу Толиб
Бу эски оламда айлағил бунёд —
Бир нарсаки, халқинг этсин сени ёд.
Хусрав Деҳлавий
Ким ўз сирини беркитса, яхшилик унинг қўлидадир.
Умар ибн Хатптпоб
Адабли бўлинглар, чунки у муҳтож пайтингизда мол 
бўлади, истиғно вактингизда хусн-жамол.
Абдулмалик ибн Марвон
Ғоз қўзғолса, кўлни ўрдак эгаллайди.
Маҳмуд Қошгарий
Кечириш — энг яхши ғалабадир.
Али ибн Абу Толиб


Дунёдаги барча неъматлардан фақат яхши ном кола- 
ди, хатто шуни хам қолдиролмаган одам бахтсиздир.
Саъдий Шерозий
Ким ўзини тухмат килинадиган ўринда кўрсатса, унга 
нисбатан ёмон гумон киладиганларни маломат этмасин.
Умар ибн Хаттоб
Эгрилик ҳосили қабоҳат эрур,
Тўғрилик ҳосили саодат эрур.
Абулмажид Саноий
Одамлар ёктирган кишилари тарафини олиб, ёмон 
кўрган кишиларини таъна қилишади.
Абу Ращон Беруний
Савдогарнинг моли тоза, бешубха бўлса, йўл устида 
ейди.
Маҳмуд Қошгарий
Тўғриликдан келмиш хамма яхши от, 
Эгриликдан фойда кўрмади бир зот.
Абулцосим Фирдавсий
Хар кимки покназардир, жаҳонда мўътабардир.
Фаридиддин Аттор
Агар хавода чанг ва тутун бўлмаса эди, киши минг 
йил яшаган бўларди.
Абу Али ибн Сино
Ўзгалар айбига тетик назар сол,
Ўз айбинг кўргандек ундан иб!)ат ол.
Низомий Ганжавий
Ёмондан пари юриш фарз, бу қабоҳатнинг олдини 
олади. Яхшига ёндошган айни муддао, бу фазилатга йўл 
очади.
Муъиниддин Жувайний
Қариндош-уруғ ва дўстларнинг хато-айбларини кечи­
риш — мурувват ва олийҳимматлилик белгисидир.
Фузайл ибн Иёз


Одамда бўлса гар яхши тилак,
Хал к учун тебратгуси доим билак.

Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling