Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   58
Анбар отин
Комил нарса ортиқчаликни хам, камчиликни хам кабул 
этмайди.
Абу Ращон Беруний
Тўғрини де, тўғрини кўр, тўғри юр,
Тўғри гапир, тўғри эшит, тўғри тур.
Абдураҳмон Жомий
Ҳакимларнинг айтишича, хушмуомалаликнинг ўнта 
белгиси бор: инсоф, ақл, илм, ҳилм, олийжаноблик, 
кўркам феъл, яхшилик, сабр, шукр, мулойимлик.
Қаюм Носирий
Бировни бирон айб билан айбламаслик — оқиллик 
белгиси. Агар мен бировни қачондир айблаб қўйган 
бўлсам, йигирма йилдан кейин бўлса хам, жафосини 
тортганман.
Яҳё ибн Муоз
Тамом умрингизда ҳар бир ёмонликдан ва бекорчи- 
ликдан сақланинг. Инсон ўз уйининг эшигини бекитиб
вужудини сақлай олади-ю, лекин қалбининг эшигини бе- 
китишдан ожиз бўлади. Қалбига қайғу, алам кўп вақт 
ҳужум қилиб ту ради.
Абул Аъло ал-Маарий
Тўртта нарса кишининг мурувватидан: тилининг рост- 
гўйлиги, биродарларининг хато-камчиликларини кечири- 
ши, аҳли замонининг таниқли кишисига саховат қили­
ши, таниш ва қўшниларга озор беришдан тийилиши.
Хасан Басрий
Мурувват олтита, учтаси муқимликда, учтаси мусо- 
фирликда бўлади. Муқимликдагиси — Қуръон тилова- 
ти, Аллоҳ таолонинг масжидларини обод қилиш, Аллоҳ 
йўлида биродар тутиниш. Мусофирликдагиси — озиқа- 
ни сарф этиш, шерикларга кам хилоф қилиш, Аллоҳга 
осий бўлмайдиган ўринларда ҳазил-мутойиба қилиш.
Робиа ал-Адавийя


Ёйни эгри кўриб, тўғрилигидан ўқ ундан қанчалик 
қочганига боқ.
Паҳлавон Маҳмуд
Қайда равшан бўлса тўғрилик нури,
Эгрилик сўнади, қурийди шўри.
Абущосим Фирдавсий
Қабоҳатли суврат, чиркин юзнинг ва ёмон чеҳранинг 
орқасида ярамас хулкдан бошқа нарса йўкдир.
Абулцосим аз-Замахшарий
Донишмандлар: «Ўз ғарази, манфаатинигина кўзла- 
ган одам қариндош, хеш-ақрабо эмасдир», деганлар.
Саъдий Шерозий
Икки нарсани киши ўзидан куволмайди: бири соя, 
иккинчиси — бадфеъллик.
Хуррамий
Адаб кичик ёшдагиларни улуғлар дуосига сазовор 
этади ва у бу баракотдан умрбод бахрачанд бўлади.
Алишер Навоий
Адаб — ирфон и л ми ичрадур шамъ.
Анбар отин
Беғараз ўгит мисоли қанддир,
Ғаразли ўгит оёққа банддир.
Абдулмажид Саноий
Виждон азоби-ю таънадан тўғри бўлмаган кимсани 
таълим-тарбия ва қийнаш билан ҳам тўғрилаш амри ма- 
ҳол.
Абулҳосим аз-Замахшарий
Ишининг мазаси бўлмаган кишининг насаби иш бер- 
май қўяди.
Али ибн Абу Толиб
Яхшилик чиримайди ва ёмонлик унутилмайди.
Абу ад-Дардо


Агарда тарбият кўрмаса одам,
Эшак бўлиб қолур юзга кирса хам.
Саъдий Шерозий
Қалб — танада подшоҳ, аъзолар эса унинг лашкар- 
ларидир. Демак, аъзолар неки амал қилаётган бўлса, 
ҳаммаси қалб амри биландир.
Аҳмад ибн Таймийя
Одамнинг ташки киёфасига эмас, ички дунёсига эъ- 
тибор бериш керак. Агар одамнинг ташқи қиёфаси хам, 
ички дунёси ҳам гўзал бўлса, янада яхширокдир.
Азиз ибн Муҳаммад Насафий
Яхшиларни севиб, сиз ҳақингизда хақ бир ran айтил- 
ганида қабул қилар экансиз, хайр-баракот ичидасиз.
Абу ад-Дардо
Пасткаш кимсанинг ўз насл-насабини мақтаб, у би­
лан фахрланиши чанқоқ кишининг сув шуъласи (сароб)- 
ни.кўриб алдангани кабидир.
Абулцосим аз-Замахшарий
Кимдаки бўлмаса замона ғами,
Ё оламдан эмас, ё эмас одам.
Паҳлавон Маҳмуд
Бугунги кунда жамиятимизнинг юзини кора қилувчи 
пасткашлар, ёмонлар, бебошлар, ўғрилар, гиёхвандлар 
ва нашавандлар... кеча тарбияларига эътибор берилма- 
ган болалардир.
Абдулла Авлоний
Агар бузрук ва донолардан бў л мокни хоҳласанг, ўз 
суратингни бошқалар ойнасида кўргин.
Жалолиддин Даввоний
Яхшилик мол ва фарзандларнинг кўплигида эмас. 
Яхшилик кенг феълли, ахлоқли бўлиш, илм олиш ва 
Аллохга ибодат қилишда бошқаларга ибрат бўлишдадир.
Абу ад-Дардо


Инсонийлик шафқат ва марҳамат билан бошланади 
ва ниҳоясига етади. Инсонийликнинг асли шафкат ва 
мархаматдир.
Муҳаммад Камол
Сизга узатилган хамма қўлни тутаверманг, чунки ин­
сон ниқобидаги неча шайтонлар бордир.
Жалолиддин Румий
Ўз қўлинг билан адо эта олмаган яхшиликни бошка­
нинг қўли билан ҳеч қачон қилолмайсан.
Ваҳб ибн Мунаббаҳ
Аллох йўлида сарфланмайдиган молда яхшилик йўқ.
Лбу Бакр Сиддщ
Яхши халққа — яхши хоким, ёмон халққа — ёмон
Ҳ О К И М .
Каъб ул-Ахбор
Агар яхшилик ўн қисмдан иборат бўлса, тўққизтаси 
сукут килишдадир.
Умар ибн Хатптпоб
Яхшилик молингизни ва фарзандларингизни кўпай- 
тиришда эмас. Балки илмингиз ва хилмингизни зиёда 
қилишда, одамларга ибодатингиз билан мағрурланмасли- 
гингиздадир. Солих амал қилсангиз, Аллох таолога хамд 
айтинг. Гуноҳ қилиб қўйсангиз, Аллоҳ таолодан мағфи- 
рат тиланг.
Али ибн Абу Толиб
Эй инсон, замон сендан. Сен яхши бўлсанг, замон 
хам яхши бўлади. Агар айнисанг, замон хам айнийди.
Муовия ибн Абу Суфён
Аллох бандасига яхшиликни ирода қилса, унга бир 
дунёлик беради. Тугаса, яна беради. Агар бандасининг 
наздида ўша дунёлик ҳақир кўринса, Аллоҳ янада кўпроқ 
беради.
Хасан Басрий


Қандайдир манфаат кўзлаб қилинган яхшилик яхши 
амал ҳисобланмайди.
Али ибн Абу Толиб
Яхшилик қилиш билан шайтондан пешкадам бўлинг- 
лар, шунда у ожиз қолади. Шайтонга кўз тикманглар, 
акс ҳолда у изингиздан етиб олиб, сизларни фитнага 
солади.
Абу Бакр Сиддщ
Яхшилик хакида фикр қилинглар, чунки яхшилик 
ҳақида ўйлаш кишини ўша яхшиликни қилишга ундай­
ди. Ёмонликка надомат килинглар, чунки надомат ўша 
ёмонликни тарк этишга бошлайди.
Абдуллоҳ ибн Аббос
Мусулмонлардан хеч бир кишини кичик билиб таҳ- 
қирламанглар. Чунки мусулмонларнинг кичиги Аллох та- 
оло хузурида каттадир.
Абу Бакр Сиддщ
Кимки қилган иши, амал и билан мақтанса, барча ях- 
шиликлари ёмонликка айланади.
Зуннун Мисрий
Сабр гўзалдир, у инсонлар шикоят қила олмайдиган 
ягона нарсадир.
Бишр Хофий
Гўзал хулқ — бировга азият етказмаслик, ғазабини 
сўндириш, ўзини хотиржам тутиш ва ширинсуханликда- 
дир.
Хорис Муҳосибий
Зоҳирга зид бўлган ҳар бир ботин ботилдир.
Абу Саъид Харроз



Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling