Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   58
Саъдий Шерозий


Гар инсон экансан, халқ манфаати йўлида ҳаракат 
қил, токи халқ ўз хоҳиш-истаги билан сенинг хизматинг- 
да бўлсин.
Мажидиддин Хавофий
Муҳтожга ёрдам беришни эртага колдирманг. Зеро, 
сизга ёки унга эртага нима бўлишини билмайсиз.
Али ибн Абу Толиб
Кўплар молин бериб, мардлик килади,
Кўплар жонин бериб, мардлик килади.
Абдураҳмон Жомий
Одамларнинг тубан даражалиси хам ўзидан тубанрок 
бўлган бировга эгалик ва раислик килишдан холи эмас.
Абу Райҳон Беруний
Тароқ ас л ид а сочни тартибга солиш учун ишлатила- 
ди-ю, аммо шу билан бирга у сочларнинг баъзиларини 
жойидан юлиб туширади.
Абу Али ибн Сино
Мансабдор бошда шон-шуҳратга эга бўлади, охири — 
дорга.
Кози Аҳмад Ғаффорий
Зулм кўрса даврингда золимдан эл,
Ўша зулм сендан эрур, яхши бил.
Саъдий Шерозий
Хаки кат ва адолат билан тўғри сиёсат юргизмаган 
ҳар бир раҳбар ва бошлик каттик азоб-укубат ва балога 
гирифтор бўлур.
Абулцосим аз-Замахшарий
Шуни билгинки, мамлакатда тартиб-интизом ва осо- 
йишталик ўрнатилиши одил подшоҳга боғлиқ. Аскарлар 
фаровонлиги ва давлатнинг гуллаб-яшнаши унинг одил- 
лигидан. Фуқаролар подшохнинг хазинаси ҳисобланади. 
Хазина бўш бўлса, подшох камбағал бўлиб қолади.
Мажидиддин Хавофий


Адолатнинг факат битта сурати бор. зулмнинг бўлса — 
мингта.
Кози Лҳмад Ғаффорий
Кимнингки қузғундан раҳбари бордир,
Унинг гузари ҳам ўлаксазордир.
Абу Абдуллоҳ Рудакий
Агар адолат ҳимоя қилинмаса, заиф ва кучли одам- 
лар йўқолиб кетади. Модомики, заифлар қирилиб ке- 
тар экан, кучлилар ҳам омон қолмайди. Чунки киши­
ларнинг турмуши бир-бири билан ўзаро боғлиқ. Хулласи 
калом, халқнинг аҳволи адолатсиз яхшиланмайди.
Кусайн Воиз Кошифий
Мардлик кучда ва шамшир ўйнатиш санъатида эмас, 
мардлик ўзни тута билишда ва адолатли бўлишдадир.
Саъдий Шерозий
Қаю хазинага зулмнинг бир ақчаси кирса, ул хазина- 
ни йиқмай қўймас.
Пошшохўжа
Тенглик ҳукм сурган жойда сотқин, алдамчи эҳтирос- 
лар, ғам-ғусса бўлмайди.
Абу Райҳон Беруний
Эй, биров қасдига чоҳ казган инсон,
Оқибат ўзингга қўясан қопқон.
Жалолиддин Румий
Бу дунё ибратли ишлар ва панд-насиҳатларга тўла- 
дир. Айни вақтда кўз ёшларига ҳам сер об.
Абулҳосим аз-Замахшарий
Ситамгар мусулмон одил ғайридиндан ёмонрокдир.
Мажидиддин Хавофий
Дема: мингни жангда қириб ташлайин,
Қани, биттага жон беру мард дейин.
Хусрав Деҳлавий


Кўпчилик кону ни виждон ишида кетмайди.
Махатма Ганди
Одамгарчилиги бор мард киши ўзидан ва ўзиники 
эканлигига ҳеч ким тортишиб ўтирмайдиган нарсадан 
бошкасига эгалик қилмайди.
Абу Райҳон Беруний
Мазлумлар дилини оғритма бир зум,
Балки бир кун ўзинг бўласан мазлу м.
Саъдий Шерозий
Подшоҳга якин ва унинг хизматида бўлган кишилар 
хорланиш ва ҳақорат эшитишдан нолимасликлари керак. 
Сувга тушган ғаввос шўр сувдан тотимай иложи йўқ.
Абдуллоҳ Муцриъ
Адолат бутун камолот мажмуи бўлса, ёмонлик унинг 
акси, яъни бутун камчиликлар мажмуидир.
Жалолиддин Даввоний
Қачонким шод эсанг, ғамлина раҳм эт,
Агар султон эсанг, мискина раҳм эт.
Ҳофиз Хоразмий
Сенинг нажотингга хайрихоҳ бўлмаган кишидан ҳожа- 
тингни сўрама.
Умар ибн Хаттоб
Қўркувга мубтало бўлган киши факат кочишдан на­
жот излайди.
Абулҳосим аз-Замахшарий
Кимки ўзини султонга я кин тутишга интилса, мол- 
дунёси талон-тарож хавфи остида қолади. Кимки ундан 
ўзини тортса, шамширининг тиғига мубтало бўлади.
Муъиниддин Жувайний
Ким меҳр кўргазди йиртқич бўрига,
Ситам-ла шўр қўшди кўйнинг шўрига.
Саъдий Шерозий


Агар ҳокимият атрофида адолат ҳукм сурмаса, у ин- 
кирозга юз тутади.
Абу Бакр ал-Хоразмий
Кимнинг ҳожати тушса, унга кўмак бериш сизга во- 
жибдир.
Али ибн Абу Толиб
Муяссар бўлса тиллодан сенга тахт,
Ўзингдан пастга зинхор айтмагил сахт.
Сўфи Оллоёр
Барчанинг жонига тегар даражада шафқатсиз ва уч- 
раган кимса сени туртиб кетар даражада юввош бўлма.
Саъдий Шерозий
Мумкинми чивинни қиличда чопмоқ,
Шер нечук пашшага ургай шапалоқ!?
Хусрав Деҳлавий
Бу умматга уч нарсадан зарарлироқ нарса йўкдир: 
пулни яхши кўриш, бошлик бўлишга интилиш ва сул- 
тонлар эшигига қатнаш. Батаҳқиқ, Аллоҳ таоло улардан 
чиқиш йўлини ҳам кўрсатиб қўйган.
Абу Хурайра
Султоннинг суҳбати хатарлидир. Ai'ap унга итоат эт- 
санг, динингда хатар бўлади. Агар осийлик қилсанг, 
нафсингга зарар. Яхшиси, у сени танимагани маъқул.
Маҳмуд ибн Миҳрон
Дилинг куймасин ноумидлик билан, ёруғ кун туғил- 
гай қаро кечадан.
Саъдий Шерозий
Кўпинча тенглик тушунчасининг адолат билан ара- 
лашганини кўрамиз. Инсонга икки, қўйга тўрт оёқ бери- 
лишида бир тенгсизлик бордир. Аммо адолатсизлик эмас. 
Инсонга буниси, қўйга эса униси ярашади.
Алоуддин Башар


Гуноҳларнинг зулмдан-да каттароғи йўкдир... Золим 
қилган зулми учун тавба қилсин, зулм берган кишиси- 
дан кечирим сўраб олсин. Агар қодир бўлмаса, унинг 
учун истиғфор айтсин, дуо қилсин.
Абу Лайс Самарцандий
Ким золимнинг зулмига ёрдам берса ски бирон му­
сулмон кишининг ҳаққини поймол қиладиган ҳужжатни 
унга ўргатиб кўйса, Аллоҳнинг ғазабига йўлиқади ва бу 
ишнинг гуноҳи унинг устидадир.
Абдуллоҳ ибн Масъуд
Иймон кўпинча қалбдан ўлим вақтида суғуриб оли- 
нади. Гуноҳлар ичида иймонни қалбдан энг тез суғуриб 
олувчиси бандаларга етказилган зулм экан.
Абу Бакр Варроқ
Золимнинг зулмидан эзилган ва қўрқув босган тува- 
лоқ инида ётган жойида жон беради.
Абу Ҳурайра
Дунё (юрт) ободлиги тўртта нарса сабабидан: раҳ- 
барлар адолати, олимлар илми, бойлар саховати, муҳ- 
тожлар дуоси.
Абу Ҳомид ал-Ғаззолий
Агар арз сўрагувчилардан бўлмоқни хоҳласанг, қўлинг 
остидагиларни азиз тутгин.
Жалолиддин Даввоний
Адолат — одил бўлиш, золим бўлмаслик, ноҳақлик 
қилмаслик жуда аҳамиятли гўзал ахлоқ турларидан хисоб- 
ланади.
Маҳмуд Асъад Жўшон
Бир золим бирор кишини хафа қилса, йиғлатса-ю, 
мазлум у золимга қарши ҳеч нарса қилолмаса, мазлум- 
нинг кўнгли озор топгани учун Ҳақ таоло золимдан 
унинг ҳақини олади.
Исмоил Фақируллоҳ


Етим ва йўқсилларнинг ҳаётини ўйлаган кишининг 
қалби покдир.
Муҳаммад Камол
Ким адолатсизлик бўлаётганини билатуриб сукут кил- 
са, гўё у соқов шайтондир.
Абу Али Даҳқоҳ
Ҳақиқатга бўйин эг, танқидни тан ол, эшитганингдан 
қатъий назар ҳақиқатни қабул эт.
Фузайл ибн Иёз
Адолатнинг икки тарафи бор: бири зоҳирий адолат, 
яъни сен ва халқ орасидаги ва иккинчиси ботиний — сен 
ва Аллох орасидаги адолатдир. Адолат йўли — тўғри, 
ҳаққоний ва фазилат ато этувчи йўлдир.
Аҳмад Антокий
Агар хақикат битта бўлса, унинг толиби хам ягона- 
дир.
Абу Абдуллоҳ ибн Жалло
Омма фасод бўлса, фосиклар кўпаяди ва солиҳлар- 
дан устун келадилар. Ёмонлик адолат устига, кофирлар 
эса мусулмонлар устига минади.
Абу Бакр Варрок,
Дунёдан адолатлирок нарсани кўрмадим: унга хизмат 
қилсанг, сенга хизмат килади, уни тарк этсанг, у хам 
сени тарк этади.
Абу Абдуллоҳ Магрибий



Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling