Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   58
Иброҳим Адҳам
Олимларга тамаъ, амирларга шошиш, бойларга 6а- 
хиллик, камбағалларга кибр, шайхларга нодонлик, на- 
саблиларга гина ярашмайди.
А бу Ж авдар Багдодий
Худодан қўрқиш, халққа инсоф қилиш, улуғларга 
хизмат, кичикларга шафкат, дарвешларга саховат
дўсту ёшларга насиҳат, душманларга юмшоклик, жо- 
ҳилларга сукут, олимларга тавозе қилиш билан яша, 
бировнинг молига тамаъ кўзи билан боқма.
ЛуКгНони Ҳаким
Умр — хотирдан кечиб ўтадиган бир дақиқа хаёл- 
чалик муддатдир, кунлар — умр китобининг саҳифа- 
ларидурким, умрга кўчирмалар битиб борилаверади.
Ш айх Шибровий


Фақирликни Аллоҳ билан — бойлик, бойликни 
Аллоҳсиз — фақирлик, шарафни Аллоҳсиз — хор- 
лик, хорликни Аллох билан — шараф, неъматни Ал- 
лоҳсиз — азоб, азобни Аллох билан — неъмат, деб 
билган қалбгагина Аллох ўз илоҳий футухотларини 
ато айлайди.
И бн Ж авзий
Бировни бирор айб билан айбламаслик — окил- 
лик белгиси. Агар мен бировни қачондир айблаб 
қўйган бўлсам, йигирма йилдан кейин бўлса ҳам жа- 
фосини тортажакман.
Я ҳё ибн М уоз
Агар банда қалбида Аллоҳга мухаббати лаззатини 
тотиб кўрса, Аллох унга айбларини кўрсатиб кўяди ва 
у киши ўзгалардан айб қидирмай, 4>акат ўз айблари 
билан машғул бўлиб қолади.
Робиъа ал-Адавийя
Бу уммат (мусулмонлар)нинг кўплари қабрларга 
масжид куриш ёки масжид курмаса-да, кабрларни ибо- 
датгоҳ килиб олиш балосига мубтало бўлган. Ваҳо- 
ланки, буларнинг иккиси ҳам ҳаром ва бу ишни килув- 
чи киши Аллох таоло раҳматидан бенасибдир.
И бн Таймийя
Ҳар ким уч нарсани севса, шайтон уни тез йўлдан 
оздирар: яхши емоқни, яхши киймоқни, аёллар билан 
ўлтирмоқни.
Увайс Қараний
Бадбахтлик нишонаси беш нарсададир: бири — 
кўнгил қаттиқлиги, иккинчиси — кўз ёшланмаслиги, 
учинчиси — ҳаёсизлик, тўртинчиси - дунёни севмоқ- 
лик, бешинчиси — дунё учун жондан андиша айла- 
моқликдир.
М олик ибн Динор
Гуноҳни тарк килмасдан истиғфор айтавериш ёлғон- 
чиларнинг тавбасидир.
Ф узайл ибн И ёз


Ёмон феълли киш и дан ҳаромдан парҳез қилгандек 
парҳез қилинглар.
А бу Бакр Варрок,
Бемурувват эркак — аёлга, таъмагир обид — кароқ- 
чига ўхшайди.
Саъдий Ш ерозий
Ёмон киши аблахларнинг тавсифи билан яхши 
бўлиб колмайди, яхши киши ҳасадгўйларнинг таънаси 
билан ёмон булиб колмайди.
Вожидали Мужмалий
Мақсад талаби йўлида ҳимматингиз онкадар бул- 
синким, башарти менинг бошимга оёк қўйиб ўтишга 
тўғри келса-ю ва сиз ўтмасангиз — асло кечирмас- 
ман.
Баҳоуддин Нацшбанд
Аллоҳнинг тирикчилик килишинг учун неъмат бе- 
ришига ишонгил, чунки У жамики мавжудотга кунду- 
зи таом улашишга кафолат берган марҳаматли Раҳ- 
мондир. Сенга кундузи белгилаб берилган таом жидду 
жахд билан тиришганинг, ҳаракат қилганинг ила ба- 
рибир кўпаймас.
Хожа А б д ухо лщ Ғиждувоний
Мен бирон лукма хам харом емадим, еган лукма- 
ларимни қайси йўл билан касб килиб еганимни бил- 
дим.
Ю суф ибн Асбот
Агар киши нафсида қўрқинч ва умид аломатини 
билса, у ишончли ишни ушлабди. Қўрқинч алома- 
ти — Аллох таоло ман килган нарсалардан қайтиш. 
Умид аломати — Аллох таоло буюрганларини килиш.
М олик ибн Динор
Аллохдан қўрқишнинг аломати етти нарсада аён 
бўлади: тилида — яъни, тилини ёлғондан, ғийбатдан,


ортиқча сўзлардан тияди, Аллоҳнинг зикри, Қуръон 
тиловати, илмий музокаралар билан машғул қилади; 
корнида — яъни, фақат ҳалол нарсани ва ҳожати миқ- 
дорича ейди; кўзида — яъни, ҳаромга боқмайди, дунёга 
рағбат назари билан эмас, ибрат назари ила қарайди; 
қўлида — яъни, уни ҳаромга чўзмайди, Аллоҳ тоати- 
даги ишларга узатади; оёғида — яъни, Аллоҳ гуноҳ, 
деган ишларга юрмайди; қалбида — яъни, ундан би- 
родарига душманлик, ғазаб, ҳасад каби иллатларни 
чиқариб ташлайди ва мусулмонларга нисбатан меҳр- 
шафқат уйғотади; тоатда— яъни, тоати Аллоҳ йўлида 
холис бўлади, риё ва нифокдан сакланади.

Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling