Шарк донишмандлари хикматлари
Download 4.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Абдуллоҳ ибн Аббос
Киши ўзи билан Аллоҳ ўртасидаги алоқасини ях- шиласа, Аллоҳ ҳам бандалари ва унинг ўртасидаги алоқасини яхшилайди. Али ибн А б у Толиб Яхши ran — амри маъруф, наҳий мункар, ҳилму афв, кечирим ва ширин сўзлардан иборатдир. Ҳасан Басрий Сўфий қалби Аллоҳ таоло зикри билан тўлган, қадарни сафо ҳолига келтирган, олтин ва тупроқни тенг кўрган зотдир. Саҳл ибн А бдуллоҳ Тустарий Сизлар икки нарсани талаб қилурсизлар, аммо топ- майсизлар: биринчиси — шодлик ва хушвақтлик, ик кинчиси — роҳат ва ором. Бу иккаласи жаннатда бўлур. А бу Туроб Нахшабий Оғизларингиз Қуръон йўлидир, у ни мисвок билан тозалангиз. А ли ибн А бу Толиб Иймонсизлик охират сари кетишга эмас, жаннатга киришга монедир. Алоуддин Башар Мўминларга шайтондан ҳимояланиш учун учта қўрғон бор: масжид, Аллоҳни зикр этиш ва Қуръон ўқиш. Каъбул Ахбор Қалбнинг давоси бештадир: солиҳлар билан ўти- риш, Куръон кироати, оч юриш, кечалари ибодатда бўлиш, сахарда тазарруъ билан дуо килиш. Абдуллох, Антпокий Иймонларингизни садака бериш билан маҳкам килинглар, молларингизни закот бериш билан омон сақланглар, балолар тўлқинини дуо билан даф килинг лар. А ли ибн А б у Толиб Вақтики банда ибодатда содиқ бўлса, ибодат вақ- тида ҳузур-ҳаловат топади. А бу Туроб Нахшабий Нурга етишган қоронғиликдан халос бўлганидек, иймонга эришган ҳам сохталикдан кутулади. Мух;аммад Камол Ҳар ким ўз амали ва аҳволини Қуръон ҳамда Ҳадис тарозуси билан ўлчамаса, мунофиқ бўлур. А бу Ҳаф с Ҳаддод Инсоннинг жасади уч қисмдан иборат: дил, тил, вужуд. Дил — инсонга тавҳид учун, тил — шаҳодат учун, вужуд эса — ибодат учун берилган. Вожидали Мужмалий Агар киши жаннатни истаса, ўз истакларидан кўл тортади. Дўзахдан қўрқса, қаром нарсалардан ўзини тияди. Али ибн А б у Толиб Йўл иккидир: бири — ҳидоят, иккинчиси — зало- лат, бузуқлик. Бандадан Аллоҳ таоло)'а кетган йўл — залолат йўлидир. Аллоҳ таолодан бандага келган йўл — ҳидоятдир. Энди ким қидоятга эривлдим деса, ўша хидоятга эришмагандир. Ким мени ҳидоятга эриштир- дилар деса, ўша ҳидоятга эришгандир. А бул Ҳасан Хараҳоний Худо йўлига кирган кишига озиқсизлик озикдир. А бу Туроб Нахшабий Ҳар кишинингким кишига раҳми йўқ — иймони йўқ. Гадоий Тафаккур билан ва бажонидил ўк;илган икки ра ках намоз бутун тун бўйи истар-истамас ўқилган на моздан хайрлирокдир. Абдуллоҳ ибн Аббос Мухаббат — Аллоҳнинг Расулига эргашмокдир. Муҳаббат — Аллоҳни доимо ёдда тутишдир. Суфён Саврий Аллох ёмонликни кўзлаган кишига мухаббатни ҳаром килди. Ж унайд Багдодий Аллоҳнинг бир фариштаси ҳар куни “Ўлмоқ учун туғилинглар, фоний бўлмоқ учун йиғилинглар, хароб бўлмоғи учун иморат қуринглар", деб нидо қилиб ту- ради. А ли ибн Абу Толиб Аллоҳнинг авлиё бандаларини сев, уларнинг кўнг- лини олишга урин! Чунки Аллоҳ таоло ҳар куни у орифларнинг қалбига уч юз олтмиш марта назар со- лади. Бу назарлар давомида Аллох сени ҳам у ерда кўрсин. А бу Язид Бастомий Ўлим кўрқинчи фақат иймонсизнинг калбини забт этади, титрокка солади. Иймон аҳли эса буни Ҳаққа етишиш, деб байрам қилади, севинади. М уҳаммад Камол Одамнинг умри аввалида килган ишлари умрининг охиридаги ишларига ҳам далолатдир. Download 4.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling