Шарк донишмандлари хикматлари
Download 4.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Имом Аъзам
Аллох таоло ҳокимларга учта на])сани билдирди: ҳавойи наф сга эргаш м асликни, А ллох таолодан қўрқишни ва инсонлардан қўркмасликни, Аллох оят- ларини озгина пулга сотмасликни. Хасан Басрий Гуноҳларга тавба қилмоқни кечиктирган — Аллох қаршисида мағрур бўлмоқ, кибр этмокдир. Жаъфари С одщ Улуғлар билан ўтир, уламолар билан бирга юр, ҳукамолар билан дўст бўл. А бу Ж уҳайфа Одамларга одамларнинг ёкимлироғи одамлардан бе- ҳожат бўлгани ва улардан ҳеч нарса сўрамайдигани- дир. Одамларга одамларнинг ёқмайдигани уларга муҳ- тож бўлганидир. Аллоҳ учун одамларнинг суюмли- роғи Аллоҳга муҳтож бўлгани ва Ундан сўрагани, Аллоҳга одамларнинг ёмонроғи Ундан беҳожат бўлга- ни ва ҳеч нарса сўрамаганидир. Ф узайл ибн И ёз Сўз амал билан дуруст бўлади. А)иал ва сўз ният билан дуруст бўлади. Сўз, амал ва ният суннат билан дуруст бўлади. Хасан Басрий Жамоатдан ажралишдан сақлан, чунки ўзинг сез- маган ҳолда динингдан ажраб коласан. Сўнгра Қиё- мат куни дўзахга кирасан. Увайс Қараний Банда учун ғам ва хавфдан яхшироқ дўст йўқдир. Ғам ўтган гуноҳлар учун, хавф қачон тушиши номаъ- лум бўлган гуноҳлар учундир. Ш аҳиц ибн Иброҳим Уруғликни ҳам, пўчоқни ҳам, нияту орзуларни ҳам, муҳаббату фироқни ҳам яратувчи Аллоҳ таолодир. Абулцосим аз-Замахшарий Аллохдан кўрқиб йиғлашим ва кўз ёшларимнинг юзимга о киши танам оғирлигича тиллони садақа кили- шимдан яхпшрокдир. Қайси банда Аллох таолодан кўрқиб йиғласа-ю, кўз ёшидан бир томчи ерга тушса, токи томчи осмонга чиқиб кетмагунича унга дўзах ўти тегмайди. Ҳолбуки, осмондан тушган томчи қайтмага- ни сингари у ҳам ҳеч қачон самога кайтмайди. Дунё да Аллохдан қўрқиб йиғлаган кишига ҳеч қачон дўзах ўти етмайди. Каъбул Ахбор Инсон фақат Аллоҳнинг фазли билангина кўз ёш чиқаради. Фаришта киши калбини силамагунича унинг кўзидан ёш чиқмайди. Абдуллоҳ ибн Аббос Иймоннинг учдан бири ҳаё, учдан бири ақл, учдан бири жўмардликдир. Умар ибн Хаттоб “Ла илаҳа иллаллоҳ” — жаннатнинг баҳосидир. Хасан Басрий Хору зорликни махлуклар хизматида, азизу му- каррамликни Холик хизматида бўлишда кўрдим. Нажмиддин Кубро Бугун мунофиқлар П айғамбар замонидагидан кўпрокдир. Бурунгилар нифоқларини ичда саклашар- ди. Бугунгилар очикдан-очиқ нифоқ килишади. Я ши рин нифоқ иймоннинг самимийлиги ва камолига тўсқинлик килгщи. Мунофиқликдан қўрққан одам ун дан узоқ бўлади. Ўзининг нифоқдан узокдалигини ай- тиб юрувчи кимса эса мунофиқликка яқин ту ради. Ҳузайф а ибн Ямон Агар мунофиқларнинг гуноҳлари ер юзидаги ўсим- ликлар сингари бўлсайди, оёқ босишга жой тополмас- дик. Ҳасан Басрий Жаннатга дохил қилувчи сабабларнинг энг асосий- си — Аллохдан қўрқишдир, тақводор, муттаққий, хуш ахлоқли қул бўлмокдир. М аҳмуд Асъад Жўшон Ғафлатда қолган иймон ўз эгасига ҳеч бир куч ва озиқа бера олмайди. У бир хаёл сифатида келиб- кетган тушдаги овқатга ўхшайди. Демак, ғафлат уй- қусидан уйғонмоқ лозим. М уҳаммад Н уруллоҳ Сайдо Ж азарий Аллоҳга иймон келтирганимиз учун ҳам кўнгилга эътибор берамиз, инсонларнинг кўнглини олиш, кўнглини кўтаришга, хайр-дуосини олишга ҳаракат қиламиз. Ю нус Эмро Ўзининг диний маълумоти, савоб ишлари кам бўлган қул ҳам ўзининг яхши феъли, ҳилми (юмшоқлиги) билан Аллоҳ ризолигига эриша олади. Имом Абу Ю суф Эътиқодга айланмаган ғоялар, тизимларнинг умри қисқа бўлиб, бугун бўлса, эртага бўлмаслиги мумкин. Инсон Худога, охиратга ишонмаса, диний ғоя унинг эътиқодига айланмайди. Абдурауф Фитратп Сен жаннатга кетсанг-у азоб фаришталари бола- чақангни жаханнам ўтига отсалар, юрагинг бардош берадими? М аҳмуд Асъад Жўшон Қалб ғайбга ва маънавий оламга, ақл эса зоҳирга ва моддий оламга очилган дарчадир. У ҳолда бирин- чини иккинчи билан излаш — аҳмоқлик, иккинчини биринчи билан излаш эса ғафлат ва нодонликдир. М уҳаммад Н уруллоҳ Сайдо Ж азарий Эй инсонлар, азалдан бор бўлган, охири ҳам кўрин- майдиган катта бир ҳирс-эҳтирос сизларни ўлдирма- син! А бу Зарр Ғифорий Тўғри ҳаракат қилсам, менга эргашинг. Тўғри йўлдан чиқсам, мени тўғри йўлга солиб қўйинг. А бу Бакр Сиддиқ Ҳақдан айрилмангки, сизга ҳақ эгаларининг жойи кўрсатилган. Ҳар доим фақат ҳақиқат билан ҳукм этинг. Умар ибн Хаттоб Б ан д а иймон чўқкиси га чиқм агунича, унинг хакикатига етишолмайди. Мусулмон камбағалликни бойликдан, пасайишни юксалишдан афзал кўрмагуни- ча ва уни мақтаган ҳамда ёмонлаган кишиларни бир хилда кўрмагунича иймон чўққисига чиқа олмайди. Абдуллоҳ ибн Масъуд Мўмин киши худди шифокори ёнида юрган бемор- га ўхшайди. Беморнинг ёнида юрган табиб унинг до- риларини билиб, кўнгли бирор нарсани тусаганида, «Зинхор буни ея кўрма! Мабодо есанг, сени ўлимга олиб боради!» дея огоҳлантириб турганидек, мўмин кишининг кўнгли ҳам кўп нарсаларни истаб қолгани- да Аллоҳ таоло уни зарарлиларидан қайтаради ва жо- нини олиб, жаннатга боргунига қадар назорат остида тутиб тура,чи. Салмон Форсий Намозингни ҳаёт билан видолашаётган киши каби ўқи! Яна бир бор ўкий олишингни ўйлама. Шуни билгинки, мўмин киши бири бажарилган ва бири орт- да қолган икки яхшилик ўртасида ўлади. М уоз ибн Жабал Килган гуноҳингдан кейинги ёмон окибатдан амин бўлма. Ҳеч бир гунох йўқки, уни қилганингдан сўнг янада каттаси орқасидан келмасин. Зеро, гунох кила- ётганингда ўнг ва чап томондаги фаришталардан уял- маслигинг содир этган гунохингдан каттарокдир. Абдуллоҳ ибн Аббос Иймон сени ғам-қайғуга йўлламайди, кийинчилик келса хар доим унга юзлан. Чин ихлос билан Аллох- ни ёрдамга чакир. Унинг Ўзи сенга кифоядир. М уҳаммад Камол Икки ракат намоз ўкиб таркибини аниклаган дори- ларимнинг шифоси кўп бўлди. А бу Али ибн Сино Уч киши одамларга фатво беради: Куръоннинг носих ва мансухини билган киши, фатво беришдан ўзга чораси қолмаган амир, керагидан ортиқча юкни ўзига ортиб олган аҳмоқ. Ҳузайф а ибн Ямон Суннатдаги эҳтиёткорлик бидъатдаги ижтиҳоддан афзалдир. Абдуллоҳ ибн Масъуд Дин инсонларни абадий саодатга етаклайдиган, Аллох томонидан кўрсатилган йўлдир. Имом Раббоний Холис тавба тил билан айтиб, дил билан пушай- мон бўлиш. Агар тили билан тавба килиб, дилида гунох килишга мойил бўлса, Аллох таолони масхара қилгандек бўлади. Абдуллох, ибн Аббос Ким бир гунохдан тавба қилса-ю, сўнгра ўша гу- ноҳни тарк этмаса, Аллоҳ таоло у ни тавба килишдан, қалбини илоҳий даргоҳга юзланишдан маҳрум этиб Қўяди. А бу Бакр Сиддик; Аллоҳнинг розилигига энг лойиқ инсонлар Аллоҳ азза ва жаллани таниган маърифат аҳлларидир. Ф узайл ибн И ёз Менда шундай иллат борки, руҳиятимни муолажа қилмагунимча бошқалар учун кўнгил уйимни бўшата олмайман. Бишр Хофий Аллоҳнинг энг қудратли зот эканлигини билиб ет- маган У ни ҳеч қачон танимайди. Унинг қудратли эка- нини қандай билади? Унинг қудрати шундаки, истага- нидан олиб, истаганига беради. Ҳеч нимаси йўғига ўзидан беради. Ш аҳиҳ Балхий Ҳиммат аҳлининг куфри миннат аҳлининг иймони- дан саломатроқдир. А бу Язид Бастомий Солиҳ амалсиз жаннат талаб қилиш гуноҳлардан биридир, асоссиз шафоат кутиш ғурур ифодасидир. Аллоҳга итоат килмасдан ундан раҳмат сўраш жаҳо- лат ва аҳмоқликдир. Маъруф Кархий Мўмин Аллоҳ зикридан қувват олади, мунофиқ эса — ейиш-ичишдан. А бул Аббос ибн М асруҳ Ибодат ҳунардир: устахонаси — хилват, дастмоя- си — суннатга амал килмоқ, фойдаси эса — жаннат. Я ҳё ибн M y оз Аллоҳга қилган ибодатинг бировларнинг сенга таъ- зим қилишларига сабаб бўлмаслиги керак. А б у Ҳафс Ҳаддод Аллохни айблаганнинг боши мусибатдан чикмайди. Х,амдун Қассор Одамларни зикр этиб яшайдиганлар Аллоҳни зикр этмай қўядилар. М ансур ибн Лммор Агар бир содик банда минг-минг йил Аллоҳга бо- киб, бир лаҳзагина юзини ўгирса, ана шу лаҳзада йўкотгани топганидан кўп бўлади. А бу Туроб Нахшабий М ахлукнинг махлукдан нажот излаши камокда ўтирганнинг қамокдаги шеригидан нажот кутгани би лан баробардир. Х,амдун Қассор |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling