Шарк донишмандлари хикматлари


ТАҚВОНИНГ ШАРОФАТИ ВА ОСИЙЛИК


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   58
ТАҚВОНИНГ ШАРОФАТИ ВА ОСИЙЛИК 
КАСОФАТИ
Ҳ ам м а н арсада Л л л о ҳ д а н қўрқиш ва Унинг 
ам р-ф арм он лари га бўй сун и ш энг ш араф ли ва 
эҳт и ром га лойик, иш эканлиги ҳам да гун о ҳ  
цилишдан қўр қ м а сл и к в а т а вб а га ш ошилмас- 
лик б а д б а х т л и к нишонаси эканлиги ҳацида
Аллоҳга тақво қилиш ҳамма яхшиликни ўз ичига 
олувчи кўп маъноли калимадир, унинг маъноси — 
Аллох таолога итоат қилиш, гуноҳ ишлардан кочиш
Яратганнинг зикрини доимо қилиш, берган неъматла- 
рига шукр айтишдир.
А б у Лайс Самарҳандий
Тақво — Аллох таоло ҳаром қилган ишларни тарк 
қилиш, фарз қилинганларини бажаришдир, шундаги- 
на бу бандага Аллох таоло берган ризк фойдали бўла- 
ди.
Умар ибн Абдулазиз
Тақво — Яратгандан кўрқиш, танзил (Қуръони 
карим)га амал, озга каноат қилиш ва охиратга тайёр- 
гарлик кўришдир.
Али ибн А б у Толиб
Истиғфоримиз кўп истиғфорларга муҳтождир.
Робиъа ул-Адавийя
Тақво — Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиб, 
унинг нури ила Унга итоат қилмоқлик ва Аллоҳнинг 
азобидан қўрқиб, унинг нури ила кайтарган ишлари- 
ни тарк қилмокликдир.
Толқ ибн Ҳабиб
Олам бир дарёдир, унинг кирғоғи — охиратдир.


У л дарёнинг кемаси — тақводир. Одамзоднинг ҳам- 
маси мусофирдир.
А бу Исҳоқ Зуҳурҳурий
Тақво ва нарҳезкорлик ҳалол емақдан бўлур, пар- 
ҳезкорлик — харому макруҳ нарсалардан ўзни сақла- 
моқдир.
А б у Хафс Ҳаддод
Эҳ, бизлар бу дунёда фақир ва бечораҳол бўлиш- 
дан қўрқамиз. Аммо охиратда фақир, ночор ва рас- 
войи жаҳон бўлишдан кўрқмаймиз. Ҳолбуки, биз — 
бандаларнинг яхши амалларга фақиру камбағал бўли- 
шимиз бу дунёдаги камбағаллигимиз ва ночорлиги- 
миздан қўрқинчлироқ ва уятлирокдир
Я ҳё ибн М уоз
Эй фарзанд, Аллоҳ учун холис тақво қил, тоатни 
тарк этма. Бировдан қўрқма ва бировдан умид қилма, 
ҳожатинг равон бўлса у ни Аллохдан, деб бил, ҳожат- 
ларингни факат Узидан тила!
Абдулцодир Ж илоний
Кимки Аллохдан қўрқса (тақво қилса), Аллох уни 
сақлайди. Ким Аллохдан умид килса, Аллох уни ноу­
мид килмайди. Кимки Аллох йўлида эҳсон килса, 
Аллох унинг ўрнини тўлдиради. Шунинг учун такво- 
ни қалбинг таянчи, дийданг жилоси қил! Зеро, ният- 
сизнинг амали, эзгусизнинг ажри бўлмас!
Умар ибн Хаттоб
Такво — маҳзи жалол, тасаввуф буткул адабдир.
А б у \а ф с Хаддод
Мен осий бўла туриб, Сенга қандай дуо қилай, 
Сен сахий бўла туриб, нечук дуо қилмай?
Я ҳё ибн М уоз
Аллох таолога дуо киласиз-у, лекин ижобат бўлмай- 
ди, бунинг сабаби шуки, сизларнинг калбингиз ўнта 
нарса билан ўлган:


— Аллоҳни танийсизлар-у ҳаққини адо этмайсиз- 
лар.
— Аллоҳ китобини ўқийсизлар-у унга а мал кил- 
майсизлар.
Шайтонни душман, деб даъво қиласизлар-у, ле­
кин уни дўст тутасизлар.
— Расулуллоҳни яхши кўрамиз, деб даъво қила- 
сизлар-у, аммо ул зотнинг йўлларидан юрмайсизлар 
ва суннатларини бажармайсизлар.
— Жаннатни яхши кўрасизлар-у, бироқ унга олиб 
боргувчи амалларни килмайсизлар.
— Жаҳаннамдан кўркасизлар-у гуноҳлардан тийил- 
майсизлар.
— Ўлим хақ, деб даъвода бўласизлар-у, аммо унга 
тайёргарлик кўрмайсизлар.
— Бировларнинг айбларини кўрасизлар-у ўз айб- 
ларингизни кўрмайсизлар.
Аллох берган ризкни ейсизлар-у, лекин шукро- 
насини килмайсиз.
— Ўликларингизни дафн этасиз-у, аммо бундан 
ибрат олмайсиз. Ўлик ер самар бермаганидек, ўлик 
калбдан чиккан дуо хам ижобат тополмайди.

Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling