Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58

". 
Лукмони Ҳаким
^ ^ 0 ’zbekis>on


Ким олимнинг олдига келиб, у билан бирга ўтир- 
са, унинг илмини эгаллашга қодир бўлмаса ҳам, унга 
етти яхшилик бордир.
А б у Лайс Самарцандий
Агар бир киши уйидан чиқаётганида гунохи Туҳо- 
ма тоғидек бўлса, сўнг илм эшитгач, қўрқиб гуноҳ 
қилишдан тўхтаса, уйига қайтганида унда гуноҳ қол- 
майди.
Умар ибн Хаттоб
Мусибат тўрттадир: жамоат намозида биринчи так- 
бирдан кечикиш, илм мажлисини ўтказиб юбориш, 
душманга кулай ҳужум фурсатини бой бериш, Арафот 
тоғидаги вуқуф вақтининг ўтиб кетиши.
Я ҳё ибн Варроц
Олимлар юлдузларга ўхшайди. Агар кўриниб тур- 
са, одамлар улар билан йўл топишади. Агар кўздан 
йўқолиб, зулматда колса л ар, каёққа юришни бил май 
хайрон колишади.
Хасан Басрий
Ўртадан нифоқни кўтарингиз! Туркистон болала- 
рини илмсиз қўймангизлар! Ҳаммага озодлик йўлини 
кўрсатингизлар! Озодликни тезлик ила юзага чиқа- 
рингизлар! Бизлар ул чоқда қабримизда тинч ётур- 
миз!
Маҳмудхўж а Беҳбудий
Дил бой лиги ва руҳ озиғи уч нарсададир: биринчи 
илмда, иккинчи ризода, учинчи каноатда.
Муъиниддин Ж увайний
Олимлар, фозиллар, адиблар давлатнинг танаси- 
даги кучдир. Уларга илтифот ва икромда бўл... Шун­
дай йўл тутгинки, ҳукуматингда ориф арбоблар, фази­
латли инсонлар ва олимлар кўпайсин.
Усмон Ғозий


Ислом динининг жаҳолатдан каттароқ ва кўркинч- 
лирок душман и йўкдир.
Муҳаммад Н уруллоҳ Сайдо Ж азарий
Ақл каби мол, яхши хулқ каби дўст, одоб каби 
мерос, тавфик каби раҳбар, илм каби шараф йўкдир.
Али ибн А б у Толиб
Омининг адашгани — ўзининг адашгани, олим­
нинг адашгани — оламнинг адашгани.
Сулаймон Чалабий
Бир киши илм ўрганиб, сўнг уни бошқаларга ўрга- 
тиши хам амал ҳисобланади.
Ҳасан Басрий
Илм — диндир. Динларингизни кимдан олаётга- 
нингизга қаранглар.
М уҳаммад ибн Сирин
Агар бир киши Шомнинг бу чеккасидан Яманнинг 
у четигача сафар қилиб, келажак умрида фойда кел- 
тирадиган бир дона калимани ёд олса, унинг сафари 
зое кетмади, деб ўйлайман.
Имом Шаъбий
Нужум илмига эргашманглар, чунки у сехр ва 
фолбинликка олиб боради.
Абдуллоҳ ибн Аббос
Илмига бахиллик килган киши учта нарсанинг бит- 
таси билан балоланади ёки ўлиб кетади: илми бехуда 
кетади ёки подшоҳ билан мусибатланади ёки ёд олган 
илмини эсдан чикаради.
Абдуллоҳ ибн М уборак
Кўрдимки, энг яхши дўст илм экан.
Нажмиддин Кубро
Инсонни халк билан билимдан бошқа хеч нима 
боғлай олмайди. Кимки гуноҳларга ботган бўлса, улар­
дан фақат билим оркали фориғ бўлиши мумкин.
Мажидиддин Хавофий


Хдқиқатни очинглар, тўғри йўлдан юринглар. Бир- 
бирингиздан илм ўрганиб, камол топишингиз учун дил 
пардасини очиб ташланглар.
А б у А ли ибн Сино
Оқил ва донолар билан суҳбатдош бўлинг. Ил- 
мингиз ҳар қанча кўп бўлса ҳам, ўзингизни илмсиз 
ҳисоблаб, яиа илм ўрганишга киришинг.
А б у Язид Бастомий
Фарзандни жаҳл зимистонидан рўшнолик томон 
етакла, илм — инсон фахри, жоҳиллик эса ғафлат- 
дир.
Муҳаммад Жомий
Илмсиз жасад сувсиз шаҳарга ўхшайди.
Ш амсий Табризий
Илмсиз бўлатуриб, одамларга имом лик киладиган 
кишининг мисоли денгизнинг сувини ўлчаб, кўп ёки 
камлигини билмайдиган кишининг мисоли кабидир.
Наҳаий
Тўрт нарса инсонни улуғлайди: илм, одоб, омонат- 
дорлик ва иффат.
А б ул Ҳасан Сирий
Ким илм ўрганиб, унга амал қилмаса, илми фақат 
унинг кибрини зиёда қилади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд
Жоҳилнинг биламан дейиши кўрнинг кўраман де- 
йиши кабидир.
М уҳаммад Камол
Олимнинг хатоси — жоҳилнинг билимидан зарар- 
лироқ.
М уҳаммад ибн Ф азл


Дунёнинг турган-битгани ортиқчадир, лекин беш 
нарса бундан мустасно: нон, су в, кийим, уй ва манфа- 
атли илм.
А бул Хасан Сирий.
Ўттиз йил илм олдим. Илмдан юксакроқ нарса 
топмадим. Агар олимларнинг ихтилофи булмаганда 
бу майдонда қолар эдим.
А бу Язид Бастпомий
Заменамиэнинг энг азиз нарсаларидан бири — ил­
мига амал килган олим бўлса, иккинчиси — ҳақикат- 
дан сўйловчи орифдир.
А б ул Хусайн Нурий
Илмни аз излагай ютди — ғолибдир. Жахолатни 
азиз тутган ютқазди — мағлубдир.
Ш оҳ ибн Шужоъ
Илмнинг шукри амалдадир, амалнинг шукри зиёда 
бўлишлигидир.
Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустпарий



Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling