Шарк донишмандлари хикматлари
Download 4.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Жаьфари Содиц
(700 — 765) — Маккалик, ахли Байтдан, хазрати Али набиралари, тобеъин, улуғ авлиё. Жавоҳарлаъл Неру (1889—1964) — Ҳиндистоннинг давлат арбоби ва мутафаккири. Жобир ибн Абдуллох; (603 — 694) — машхур сахобалар дан, Пайғамбаримиздан (с.а.в.) илм ва файз олган, 1540 хадис ривоят килган. Жунайд Баедодий (вафоти 910) — бағдодлик машхур му- тасаввиф олим, жунайдийя тарикати асосчиси. Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483 -1530) — атоқли ўзбек шоири ва адиби, давлат арбоби ва саркардаси, «Бобурнома» асари дунёда машхур. Заҳҳок ибн Кайс (вафоти 675) — тобеъинлардан, таникли фикх олими. Зиё Кўкалп (1876—1924) — туркчилик окими назариётчи си, мутафаккир. Зебуннисо (1636—1707) — Бобур авлодларидан шох Ав- рангзебнинг кизи, таникли шоира, «Зебун-нишот», «Иродаи фахм» каби асарлари бор. Зубайр ибн Абу Бакр (786 — 870) — мадиналик олим, Маккада қози бўлган. Зуҳрий (670 — 721) — Ибн Шиҳоб номи билан машхур бўлган мухаддис, тобеъинларнинг улуғларидан. Зуннун Мисрий (796 — 859) — мисрлик маърифат султони, маънавият пешкадам и, йирик олим, 15 та асари бор. Икрима ибн Аббос (вафоти х. 107) — Ибн Аббоснинг озод килган кули, саройда тарбия топиб, олим бўлиб етишган. Имом Исмоил ал-Бухорий (194/810 — 256/871) — Ислом оламининг машхур олими, атокли мухаддис, 600 минг хадис тўплаган, «Кутуби ситта»нинг энг муътабари унинг «Ал-жо- миъ ас-сахих» китобидир. Исо ибни Марям — Аллоҳнинг тўрт буюк пайғамбарлари- дан бири, Биби Марямнинг ўғли, чин насронийлик динининг пайғамбари. Иброҳим Ҳаввос (вафоти 292/903) — тажрид-таваккулга ахамият берган тасаввуф шайхи. Ибн Ҳузайма, Абу Бакр (223 — 311) — найсобурлик, сахих хадис тўплаган муҳаддислардан. Имом Раббоний (1564—1624) — «Си л си лай тариф» га кир ган тарикат шайхларидан. Имом Аъзам — Абу Ҳанифа ибн Собит (699 — 767) — улуғ фақих олим, Ҳанафия мазхабининг имоми, Ислом оламининг ярми унинг мазҳабига асосланади. Имом Хоким (х. 321—405) — найсобурлик улуғ мухаддис, факих, кози. Имом Абу Юсуф (ҳ. 113—183) — Имом Аъзамнинг етук шогирди, улуғ фақиҳ ва мухаддис. Имом Насаий (ҳ. 215 — 303) — хуросонлик мухаддислар- дан, унинг «Сунан»и «Кутуби ситта»нинг олтинчиси. Имом Шаъбий (641—721) — Куфалик таникли ал лома. Имом Қушайрий (986—1072) — найсобурлик илк мутасав- вуф олим, ўнлаб асарлари бор. Иброҳим Тамимий (вафоти х. 92) — таникли олим ва мухаддис. Иброҳим Лдҳам (716 — 782) — Балх подшохининг ўғли, улуғ валийуллоҳ, кўплаб кароматлар соҳиби, тақво ва зухдда пешкадам. Имом Шофеъий (767 — 820) — Шофеъий мазхабининг асос чиси, жуда илғор мухаддис ва Қуръон тафсирчиси, хадис усу- ли ва фикхга доир асарлари бор. Исмоил ибн Иёш — ўрта аср мухаддис ва тафсирчилари- дан. Ибн Саммок — тобеъинлардан, Ислом воизи ва эътиборли имом бўлган, Хорун ар-Рашид унга ихлос қўйган. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал (780 — 855) — тўрт мазҳабдан бири — Ҳанбалия асосчиси, бир милён хадисни ёд билган, «Муснад» китобида 30 минг хадис бор. Ибн Журайҳ (вафоти х. 150) — Маккгща хадис ишларини тартибли йўлга кўйган, ўзи хам хадис ривоят килган, китоб ёзган. Ибн Ҳиббон, Абу Котам (вафоти 965) — таникли хадис ва фикх олими, уч жилдли «Ac-Сиқот» китоби муаллифи. Download 4.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling