Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   58
КАМТАРЛИКНИНГ ИЗЗАТИ BA 
ТАКАББУРЛИК ЛАЪНАТИ
Камтар, ҳокисор одамларнинг иззат-эҳтиром- 
га лойиқлиги ҳамда кибр, гу р у р , манманлик 
бот қогига ботганларнинг А л л о ҳ таолонинг 
лаънатига дучор б ў лиши ҳаҳида
Агар бахт-саодат истасанг, ғурур, манманликдан йи- 
рок бўл, хикматли сўзларни сокинлик билан тингла, та- 
каббурлик, адоват, гиначиликдан хазар қил. Қайғу-алам- 
лар устингга ҳужум этсалар, бу хужумларга ўз адабсиз- 
лигинг сабабчидир.
Жалолиддин Румий
Бойликдан керилмоқ — ақлдан нари,
Чунки у ўткинчи булут сингари.
Абдураҳмон Жомий
Тўрт нарса — яъни, бадфеъллик, бадқовоқлик, та- 
каббурлик ва дилозорлик кишига хору зорлик келтира- 
ди.
Жаъфар Содщ
Ўз жиғилдони учун ишлаган одам корнини тўйғазиб 
олган молга ўхшайди. Ҳақиқий одам инсоният учун иш- 
лайди.
Абай Қўнонбоев
Фалокатга дучор бўлишни истамасанг, мағрур ва му- 
такаббир бўлма. Роҳатда яшашни истасанг, дилишни 
хирсдан пок қил. Хор-зорликни истамасанг, таъмагир 
бўлма.
Саййид Али Ҳамадоний
Ўлим канчадан-қанча такаббур одамларнинг бошла- 
рини чукурга, яъни қабрга улоқтирган.
Абулҳосим аз-Замахшарий


Такаббурлик калтабинлар ва инсонийлик тариқидан 
чиққанларнинг хислатидир.
Хусайн Воиз Кошифий
Манманлик ва ғурур ботқоқлигининг қуритилиши 
учун бир муршиди комилнинг ҳиммат ва файзи зарур.
Жалолиддин Румий
Аё одам, кексайиб такаббур бўлма, у катталарга тенг 
бўла олмай, ўзингни хорликка солма.
Юсуф Хос Ҳожиб
Сендан узр сўрасалар, қабул эт, узр сўраса-ю кабул 
килмаган киши шайтондир.
Юсуфий
Қабрлар олдида одоб билан тур.
Умар ибн Хаттоб
Агар сенйнг «ўнглинг бўлса, кўнгил Каъбасини та- 
воф айла.
Жалолиддин Румий
Кибрсизлик лофин урма, у ни кўрмокдан кўра қорон- 
ғу тунда чумолининг изини кўрмоқ осонроқдир.
Абдураҳмон Жомий
Такаббурга салом берма, саломга жавоб қайтариши 
унга оғирлик қилади, жавоб бермагани эса сенга оғир 
туюлади.
Хусайн Воиз Кошифий
Такаббурликни қанчалик хурсандлиг-у шодликка то- 
мон айлантиришга уринсанг ҳам, асли лой бўлганидан 
кейин кулол сингари, яъни тупроққа (лой ишларига) 
қайтиши муқаррар.
Абулҳосим аз-Замахшарий
Итоат вақтида ўзингни хор тут.
Умар ибн Хаттоб
Ожизликдан келиб чиқадиган камтарлик фазилат эмас.
Абай Қўнонбоев


Мансаб билан баландмас одам,
Мансаб одам билан муҳтарам.
Абдураҳмон Жомий
Аллоҳ Адн жаннатини яратди ва унга қараб: «Сен 
жамики такаббурларга ҳаромсан!» деди.
Ваҳб ибн Мунаббаҳ
Инсоннинг қалбига кирган кибр канча бўлса, ақли 
ҳам шунча камчиликка эга бўлади.
Муҳаммад ибн Ҳусайн
Шайтоннинг бир талай тузоқлари бор: Аллоҳнинг 
неъматлари билан гердаймоқ, Аллоҳнинг берганлари би­
лан мақтанмоқ, Аллоҳнинг бандаларига кибр-ҳаво қил- 
моқ, Аллоҳнинг ахлоқ асосларидан чикдб, хавойи нафс- 
га берилмоқ шундай тузоқлар жумласидандир.
Нўъмон ибн Башир
Кимки керилиб, ўзидан мамнун-у мағрур бўлиб юрса, 
у ўзига нисбатан бошқаларнинг нафратини келтиради.
A j i u
ибн Абу Толиб
Кимки кеккаяр манманлик билан,
Дўстлари охири бўлишар душман.
Фаридиддин A?nmop
Мағрур одамнинг туриши хунук.
Адиб Собир Термизий
Кибр ва ғурурдан узоқ бўл, кибр кишини эл орасида 
хор, беқадр-у беэътибор қилади.
Муҳаммад ибн Х,усайн
Шаҳват туфайли қилинган гуноҳлар кечирилишига 
умид қилса бўлади, чунки Одам алайҳиссаломнинг ада- 
шиши шаҳватдан бўлган эди. Аммо кибр туфайли қилин- 
ган гуноҳларнинг авф этилишига умид йўк, чунки шай- 
тон кибри сабабли кечирилмас гуноҳга колди.

Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling