Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   58
Фаридиддин Аттор
Қуруқ гапнинг ўзи ҳеч қачон далил бўлолмайди.
Абу Али ибн Сино


Агар пинҳон хазина — ақл,
Унинг калити оғиздаги тил.
Амир Хусрав Деҳлавий
Ёлғончининг қасами бор (ҳақиқий) илмининг сохта- 
лигини оширади.
Абулқосим аз-Замахшарий
Тилинг бирла кўнглингни бир тут.
Алишер Навоий
Қалблар ҳам қозон каби ичидаги бор нарсаси билан 
қайнаб ту ради. Тиллар эса унинг чўмичидир. Киши га- 
пираётганида тили қалбидаги нарсани олиб чиқади, яъни 
дилнинг таъмини баён қилади.
Яҳё ибн М у оз
Ўзининг айбини билганда одам,
Бошқалар айбини сўзламасди хам.
Абулқосим Фирдавсий
Сўзнинг ёмон и амал қилинмай бекор кетганидир.
Абу Али ибн Сино
Ёлғончиликдан четланиб, ростгўйликка ёпишган ки­
шини бошқа одам у ёкда турсин, ёлғончининг ўзи ҳам 
севиб мақтайди.
Абу Райҳон Беруний
Шоҳлар ҳавосига хилоф бўлса ҳеч,
Рост гапни хам айтма, бу ҳавасдан кеч.
Саъдий Шерозий
Хўрозни кўрмайсанми, бемавриду беҳангом қичқир- 
ди-ю субҳи шомга айланди.
Ибн Камолпошшо
Ҳақиқатдан хам сўзнинг лаззати у ни гапиришда эмас, 
балки эшитишдадир.
Абулбаракот Қодирий


Одам тилидадир балонинг бари,
Тилда хар кимсанинг фойда-зарари.
Носир Хисрав
Кўп ортиқча сўзлашув эшитувчини ранжитади.
Абулцосим аз-Замахшарий
Жавобга шошилган киши хатога йўл қўяди.
Муҳаммад Зеҳний
Одобнинг боши — тил.
Маҳмуд Қошгарий
Банданинг вужудида покиза тутилиши лозим бўлган 
энг муҳим аъзо тилдир.
Абдуллоҳ ибн Умар
Банда тилин асрамаса, тақводор бўлолмайди.
Анас ибн Молик
Тил мисоли тишлайдиган ҳайвондир Агар қўйиб бер- 
санг, ғажиб ташлайди. Шуниси борки, фақат у ни тиш- 
лашдан холи қилиш керак.
Али ибн Абу Толиб
Қулоқдан дилингга гар кирмаса нур,
Сичқон кавагидан не фарқи бўлур?!
Абдураҳмон Жомий
Агар тилингнинг ортиқча сўзлашига эга бўла олма- 
санг, унда тизгининг жиловини шайтонга топширган бўла- 
сан.
Абулҳосим аз-Замахшарий
Кўз билан кўрган эшитгандан афзалрокдир.
Абу Райҳон Беруний
Ёлғончиларнинг кўпчилиги қисса айтадиганлар ва кўп 
савол сўрайдиганлардир.
Аҳмад ибн Ханбал


Гўштни кесар тиғ кўп оламда, билғил,
Лск гўштдан бўлган тиғ — бир заҳри қотил.
Хусрав Деҳлавий
Ёлғон қасам ичишни енгил санама, унинг сабабидан 
Аллоҳ сени халок қилур.
Умар ибн Хаттоб
Тилингдан чиккан садақанг (яъни, панду насиҳатинг 
ва маъвиза-ю ҳасананг) баъзан кўлингдан чиққан сада- 
қангдан хайрлироқдир.
Абулҳосим аз-Замахшарий
Олдин билиб олиб, кейин сўзлагил,
Зарни топиб, сўнгра харжин кўзлагил.
Низомий Ганжавий
Бирон хатога йўл кўйган киши узр сўрагани дуруст. 
Ахир Одам хам узр сўраганлигидан бир натижага етиш- 
ган.
Абдураззок, Самарцандий
Ҳар кимки дилозордир,
Ҳаёти оху зордир.
Фаридиддин Аттор
Ростгўй киши бошқаларнинг қалбидан чиқадиган нар­
сага эътибор бермайдиган ва заррача яхшилигидан ин­
сонлар огох бўлишини ёқтирмайдиган ҳамда ёмон амал- 
ларидан инсонлар хабардор бўлишини кариҳ кўрадиган 
кишидир.
Хорис Муҳосибий
Халойиқ оғзини ёпмоқдан чунон,
Денгиз узра кўприк ясамоқ осон.
Хусрав Деҳлавий
Ёлғонлиги аввалдан маълум ганни ҳақиқат дейишдан 
ҳам ортиқ ҳаёсизлик йўқ.
Қобус
Гуноҳсиз киши сўзга ботир бўлур.
Саъдий Шерозий


Карга айтмоқ бўлсанг сирингни тоза,
Аввал бошқаларга бўлур овоза.
Хусрав Деҳлавий
Тилларнинг турлича бўлишига сабаб — одамларнинг 
гуруҳларга ажралиб кстиши, бир-биридан узоқ туриши, 
уларнинг ҳар бирида бир-бирига эҳтиёж туғилишидир.
Абу Райҳон Беруний
Ҳар кимки сўзи ёлғон, ёлғони зоқир бўлгач, у ёлғон.
Алишер Навоий
Ғанимнинг ёлғонига, лаганбардорнинг ширин сухани- 
га учма. Биринчиси, айёрлик тўрини ташлаган, иккинчи­
си эса ёвуз жиғилдонини очиб турибди.
Саъдий Шерозий
Етти бошли аждардан эмас, тилёғлама одамдан кўрқ.
Қобус
Ўз ваъдасида турмаганда турли-туман важ-карсонлар 
кўрсатувчи кимса ҳеч қачон мард ва ҳимматли инсон 
бўлолмайди.
Абулцосим аз-Замахшарий
Ростгўйликнинг энг паст даражаси ботин билан зо- 
ҳирнинг баробар бўлишидир.
Абдулқосим Кушайрий
Ўзини ёки бировни алдаган киши ростгўйликнинг 
ҳидини ҳам ҳидламайди.
Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий
Ёлғон бевиқор қилур одамни,
Ёлғон шармисор қилур одамни.
Саъдий Шерозий
Ўз хислатларини кўп гапирадиган киши кўпинча яхши 
одам бўлиб чиқмайди.
Жавоҳарлаъл Неру


Ибодатнинг асоси уч устунга эга: кўз, қалб, тил. 
Куз — борликдан ибрат олиш учун, калб — тафаккур 
учун, тил — тўғри сўзни айтиш ва Аллоҳни зикр этиш 
учундир.
Абулҳасан Занжоний
Асал еган оғиз ҳам, курук нон еган оғиз хам охир- 
оқибат тупроққа тўлади. Фақат ҳақ сўзни айтиб юрган 
оғизгина чиримайди. Ҳақ наздида энг қийматли оғиз шу- 
дир.
Муҳаммад Камол
Эркак учун энг яхши либос — ширинсўзлик, хотин 
учун энг аъло кийим — очиқ юзлик.
Муъиниддин Жувайний
Нечун сўзлай, сўзламаган яхши он,
Оғизда тил бошга эрур посбон.
Саъдий Шерозий
Ўз тилини идора қилолмаган одамда ҳакиқат бўлмай-
ди.
Махатма Ганди
Айтур сўзни айт, айтмас сўздан қайт!
Алишер Навоий
Аллох таоло бандасига тоза юрак ва ростгўй тилдан 
улуғроқ бир нарса эҳсон этмагандир.
Абул Х,асан Харацоний
Сукут сақланг, унинг энг оз фойдаси — омонликдир.
Али ибн Абу Толиб
Бекитиқча сўзни айтиб бўлмайди,
Ҳар мажлисда айтиб, қайтиб бўлмайди.
Саъдий Шерозий
Дунёда тилни сақлашлик охиратдаги пушаймонлик- 
дан енгилрокдир.
Абу Лайс Самарцандий


Агар уч ёмонликдан сақлансанг, йигитликнинг ёмон- 
лигидан сақланасан, булар — тилингнинг, фаржингнинг 
ва қорнингнинг ёмонлигидир.
Умар ибн Хаттоб
Менга камоннинг ўқини отгани тили билан отгандан 
яхширокдир. Чунки тилининг отгани хато қилмайди, ўқии 
отса, гоҳида хато кетади.
Суфён Саврий
Гуноҳ элдан яширмоқ, жим ўтирмоқ,
Вале ундан ёмон ёлғон гапирмоқ.
Фаридиддин Журжоний
Ростгўйлик охират кунида нажотга муяссар қилур.
Хусайн Воиз Кошифий
Қарилик зийнати гапираверишда эмас, балки жим 
ўтиришдадир.
Хуррамий
Кучлининг найзаси кучсиз отган найзага нисбатан 
кўпроқ нишонга тегиши мумкин бўлганидек, манманлик 
ва риё шубҳасидан холи сўзлар хам қалбларга кўпроқ 
таъсир қилади.
Муҳаммад Нуруллоҳ Сайдо Жазарий
Омонликнинг асоси жим туришдир. Ўрнида сўзлан- 
ган нутқ энг шарафли хислат бўлгани каби вақтида су­
кут қилиш хам инсонийлик сифатларидандир.
Абулцосим Кушайрий
Тилдан кўра бошка бирон нарса тутқунликда ушлаб 
туришга ҳақли эмас. Унинг мисоли йиртқич ҳайвонга 
ўхшайди, маҳкам тутмасанг, ўзингга душманлик қилади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд
Гуноҳни тарк қилмасдан истиғфор айтавериш ёлғон- 
чиларнинг тавбасидир
Фузайл ибн Иёз


Аллоҳдан ўзганинг юзи учун айтилган сўзда яхши­
лик йўқ.
Абу Бакр Сиддщ
Тил — қалбнинг ойнаси, қалб — руҳнинг ойнаси.
Хусайн ибн Али
Тўғрисўзлик Аллохнинг ердаги қиличидир, ниманинг 
устига тушмасин, албатта у ни кесади.
Абул Ҳасан Сирий
Солиҳ бандалар қанчалар кўп, лекин улар орасида 
содиклари (ҳақгўй, ҳақ сўзлилари) қанчалар кам!
Маъруф Кархий



Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling