Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   58
Бархурдор ибн Маҳмуд
Купли одамларга ярашмайдиган иш — кучсизлардан 
касос олиш.
Алмаий
Тўғри ва ҳақ йўлдан юрган кишининг қадам босиши 
арслон юришидан ҳам маҳобатлироқ, хайбатлирокдир.
Абдулҳосим аз-Замахшарий
Копира олишлик — мардлик, копира билмаслик — 
номардлик саналади.
Амир Темур
Вайрон кўнгулларни карам чанги била обод қил.
Огаҳий
Пайғамбарлар ва уларнинг ворислари — авлиёлар, 
яъни комил инсон бўлганлар башарият ниқоби билан 
ўралган қуёшлардир. Уларнинг ҳимоясида бўлки, сенга 
доим ёмонлик қиладиган нафсингнинг қўлидан қутула- 
сан.
Жалолиддин Румий
Ҳар на яхшилик қилсанг, қилки юрт учун
Ўзингдан орттир-у ўзгага бермак учун.
Хайдар Хоразмий
Яхши қилиқ оқ сут билан кирса, ўлим келиб тутма- 
гунча ўзгармайди.
Юсуф Хос Хожиб
Тўрт нарса саодат далилидир: тўғри сўз, тавозеъ, 
халол касб-ҳунар, сир сақлаш.
Хусайн Воиз Кошифий
Ўзингга яхшилик қилинишини истасанг, яхшилик қил, 
ҳеч кимга озор берма, яхшиликни улуғ иш деб бил!
Саййид Али Хамадоний


Киши ўзлигидан яхши-ёмон хам,
Қазо-ю қадару қувонч ёки гам.
Умар Хайём
Яхши одам бўлиш учун ибодат қилишнинг ўзи кифоя 
эмас, балки яхши калбли, ёмонларни ёмон кўрувчи бўлиш 
керак.
Абдуллоҳ ибн Масъуд
Ҳусни хулкдан кўра яхшилик устига яхшилик қўша- 
диган, ҳасаддан кўра ёмонлик устига ёмонлик қўшади- 
ган нарса кўрмадим.
Нажмиддин Кубро
Ёмон, норасо эътикод билан қилинган эзгу иш сароб 
ва кул каби ҳеч қанақа фойда бермайди.
Абулцосим аз-Замахшарий
Менинг икки тоифадаги одамларга: бирор нарсага 
интилмайдиган иқтидорли одамга ва қобилиятсиз сер- 
ҳафсала одамга раҳмим келади.
Мажидиддин Хавофий
Қутулишинг кийин бўлган одамга нафратингни бил- 
дирма!
Хусрав Деҳлавий
Энг яхши кишининг икки қўли хам тўғри бўлади, у 
бир қўли билангина эмас, икки қўли билан яхшилик 
қилади.
Абу Язид Бастомий
Максад талаби йўлида ҳимматингиз онқадар бўлсин- 
ким, башарти менинг бошимга оёқ қўйиб ўтишга тўғри 
келса-ю ва сиз ўтмасангиз — асло кечирмасмен.
Баҳоуддин Нацшбанд
Итдан — кийикка, мушукдан — кабутарга шафқат 
маҳолдир.
Алишер Навоий


Ёмон хам ўтар, яхши хам — яхши бил,
Сени яхши ном бирла ёд этсин эл.
Саъдий Шерозий
Адабли бўлмок фақирларга йўланмакдир. Адабли 
бўлмоқ дунёдорларга зийнат ва оройиш бағишлайди.
Абу Усмон Жаририй
Ҳўкизлар гуноҳ қилса ҳар қачон,
Пода соҳиби тўлайди товон.
Саъдий Шерозий
Ёмон феълли кишидан ҳаромдан парҳез қилгандек 
парҳез қилинглар.
Абу Бакр Варроц
Эвазига нарса кутиб қилинган яхшилик — яхшилик 
ҳисобланмайди, балки у оддий олди-бердидан иборат, 
холос.
Абдибек Шерозий
Гўзал сифат ва ҳусни хулқ сийратлари безамаган ки- 
шини ҳеч қандай чиройли кийимлар кўркам қилолмас, 
гуноҳ ва хатолардан сақланмаган кимсанинг қалби сира 
айбдан фориғ бўлмас.
Абулҳосим аз-Замахшарий
Гар қилса ситам киши кишиға,
Гўё ситам айламиш ўзиға.
Увайсий
Ёмонларга марҳамат ва яхшилик қилиш яхшиларга 
зарар ва алам келтиради.
Алишер Навоий
Одамларга зарари ҳам, фойдаси ҳам тегмайдиган ки­
шидан фақиррок одам йўқ.
Қобус
Ер юзида яхшиларга,
Яхшиликдан яхши йўқ.
Гадоий


Одамлар ичида энг бўлмағури истаги йўқ кишидир.

Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling