Шарк донишмандлари хикматлари


Download 4.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/58
Sana22.08.2023
Hajmi4.42 Mb.
#1669276
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   58
ЯХШИЛИКНИНГ РАҲМАТИ ВА 
ЁМОНЛИК УҚУБАТИ
И нсонларга ҳамиша яхшилик қилиш, эзгулик 
йўлида интилиш Аллоҳнинг бандага раҳмати 
эканлиги ҳамда ким ёмонлик, ёвузл и к уругини 
сепса пуш аймон-уқубат ларга гирифтор бўли- 
ши ҳақида
Инсон токи ўзини майда ran, ўчакиш, жанжал, шико- 
ят, норозилик, оҳу воқлардан озод қилолмас экан, у 
ифлос ва пастлик табиатидан халос бўлолмайди.
Абу Али ибн С т о
Макоримул-ахлоқ (юксак хулқ) қуйидаги ўн хислат- 
дан иборатдир: саховат ва ҳаё, ростгўйлик ва омонатни 
жойига бериш, камтарлик ва рашк, шижоат ва ҳалим- 
лик, сабр ва шукр.
Али ибн Абу Толиб
Ёмонлик бутун нуқсонлар мажмуидир.
Хусайн Воиз Кошифий
Қўрқув билмайин десанг, ёвузлик қилма.
Қобус
Ким ёвузлик уруғини сепса, пушаймонлик йиғар.
Саъдий Шерозий
Качонки савдогар кийимнинг яхши тарафини кўрса- 
тиб, ёмон жойини яшириб сотса, ўша — ёлғончидир. 
Шунингдек, молини қоронғи жойда кўрсатса, шу каби 
махсининг энг яхши пойини кўрсатиб сотса, у — фириб- 
гардир.
Абу Ҳомид ал-Ғаззолий
Биз — инсонлар худди яхшиликка ундамаслик ва


смонликдан қайтармаслик тўғрисида бир-биримиз билан 
келишиб олганга ўхшаймиз. Бу кетишда бошимизга қан- 
дай азоблар тушажагини кошки билсайдик.
Молик ибн Динор
Бировга соғинса ҳар ким ёмонлик,
Ниҳоят ул ўзи топмас омонлик.
Абулҳосим Фирдавсий
Яхшиликларнинг энг фойдалиси садакадир.
Абу Али ибн Сино
Инсонга «Нима иш яхшидир?» деди,
— Хомушлик, хомушлик, яна хомушлик!
Ибн Камолпошшо
Ўз фарзандингни яхши хулқ-одобли ва ақлли бўлиш- 
га ўргат. Кимки ёшликдан яхши хулқ-одоб эгалламас 
экан, улғайганда ундан бил им талаб қилма.
Мажидиддин Хавофий
Туну кунни ўтказаман-у, аммо бугунги куним кечаги 
кунимдан яхшироқ бўлмаётир. Чунки замона кундан-кунга 
ҳалокат томон бормокда. Шундай экан, кечаги кун бу- 
гунгидан аълороқ, бугунгиси эса эртангидан яхшироқ- 
дир.
Абулцосгьч аз-Замахшарий
Ким ақли билан чекланса, адашади. Ким одамларга 
кибр килса, хор бўлади. Ким амалга берилса, кийинчи- 
ликка дучор бўлади. Ким одамлар устидан фахрланса, 
синади. Ким аҳмоқлик қилса, хақоратланади. Ким ра­
зи ллар билан суҳбатдош бўлса, тубанлашади. Ким ула- 
молар билан ўтирса, виқорли бўлади. Ким ёмонлик кўча- 
сига кирса, туҳматга йўлиқади. Ким динда дангасалик 
килса, ўтириб колади.
Мансур ибн Аммор
Одамларнинг яхшироғи ўз қалбида яхшиликка йўл 
очгани ва ёмонликни ҳамда очкўзликни ҳайдаб чиқарга- 
нидир.
Муҳаммад Зеҳний


Яхшилик ва эзгулик ёмонликдан кочгани янглиғ ёмон­
лик хам яхшиликдан қочиб кетади.
Мажидиддин Хавофий
Мулойимлик дарахтини эккан киши саломатлик ме- 
васини теради. ҚиР
1
налишдан қўрқиб, ўрганишни давом 
эттирмаган киши илмни эгаллай олмайди. Тўғри, ҳақ 
гапирган киши ҳамманинг ишончини қозонади. Душман 
билан яқинлашган кишидан унинг дўстлари кочадилар. 
Ишининг оқибатини ўйлаган киши фалокатлардан омон 
колади.
Абу Мансур ас-Саолибий
Ёмон л ар суҳбатидин ҳазар эт,
Ёмонлар улфатига қўшилма, кет.
Аҳмад Табибий
Ит қопмайди, от тепмайди дема, негаки бу одат улар­
нинг табиатида бордир.
Маҳмуд Қошшрий
Одам борки, одамларнинг накшидур,
Одам борки, хай вон ундан яхшидур.
Алишер Навоий
Ёлғон сўзлаш, эзмалик, такаббурлик, чақимчилик ки­
шининг обрўсини йўқотади. Вафодорлик, сабр қилиш- 
лик, шошма-шошарликдан парҳез қилиш ва тавозеъ об- 
рўсини кўтаради.

Download 4.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling