Шарк донишмандлари хикматлари
АДОЛАТ ҲАҚИҚАТИ ВА ЗУЛМНИНГ
Download 4.42 Mb. Pdf ko'rish
|
АДОЛАТ ҲАҚИҚАТИ ВА ЗУЛМНИНГ
МАЛОМАТИ Одил кишиларнинг адолат билан ҳукм юр- гизишлари дун ё ишларини ислоҳ этиши ҳамда ожизларга зул м кўрсат ганлар азоб- уқубат ларга гирифтор бўли б, маломатга учраш лари ҳақида Иккала даъвогар рози бўлишибди-ю, қози рози бўлмабди. Абу Райҳон Беруний Обиднинг ибодати нафсини, одилнинг адолати олам- ни ислоҳ этар. Араб ҳикмати Қози беш бодринг еса гар пора, Юз полиз ҳукмига топади чора. Саъдий Шерозий Ҳокимият жилови одил подшоҳ қўлида бўлса, ҳамма адолатли бўлишга ва яхши хислатларни эгаллашга инти- лади. Аксинча бўлса, халқ ёлғончилик ва бошқа ярамас хатти-ҳаракатларга мойиллик кўрсатади. Жалолиддин Даввоний Мол зиқналарнинг қурол, қўрқоқларнинг раҳбарлик, заифларнинг қўлига тушса, ишлар бузилади. Абу Бакр Сиддщ Подшохлар ўзларини адолат билан безатишлари ке рак, хал к бундай подшоҳга эҳтиром кў 1 >сатиши зарур. Абдуллоҳ Муҳниъ Султоннинг хизматида бўлсанг ҳам сухбатидан ўзингни тий. Муъипиддин Жувайний Кўпинча ёки баъзан Ҳасан ал-Басрийга ўхшаш буюк- ларни Хажжож золимга ўхшашлар туғадилар, гўё шўр денгиз сувидан дур-маржонлар чиққани каби. Абулқосим аз Замахшарий Кимки тиғ кўтарар биров жонига, Замон ташна бўлур унинг қонига. Абулқосим Фирдавсий Маъмур бўлур адл ила хар кайда вилоят. Лутпфий Адолат — охиратда нажот, дунёда саодат бошидир. Али ибн Абу Толиб Ҳар бир кун учун ҳақ ва ҳакиқат ҳозир нарса. Абу Райҳон Беруний Икки эр ҳайвон олишади, ўртада пашша янчилади. Маҳмуд Қошгарий Солмагин заифлар дилига алам, Зўрроқнинг жабрига йўлиқма сен ҳам. Саъдий Шерозий Жазолашдан кўра кечирмаклик мардликдир. Ожиз одам кечиролмайди. Афв этиш кучлилар фазилатидир. Махатма Ганди Ҳар ким гуноҳкор кишини кечира олса, бу улуғлик ва олийҳимматлик нишонидир. Муъиниддин Жувайний Пора фақат ноҳаклигу золимларга ёрдам бергувчи- дир. Абулҳосим аз-Замахшарий Ҳеч ким кўтарилиб бўлолмас раҳбар, Агар у бўлмаса раиятпарвар. Хусрав Деҳлавий Агар қайси ерда ғариб хўрланса, ўша мамлакат тезда вайрон бўлур. Саъдий Шерозий Ситамгарлик куфрликдан хам ёмонрокдир. • Мажидиддин Хавофий Хастани Аллоҳ даволайди, пулини табиб олади. Турк ҳикматпи Довюраклик бошқа яхши фазилатларнинг ўсиши учун албатта зарур. Ахир мард бўлмай туриб, адолат излаш ёки мухаббатни ардоқлаб асраш мумкинми? Махатма Ганди Чумолини чўқиб қирар кирғовул, Охир қарчиғайдан ўз ҳоли мушкул. Хусрав Деҳлавий Ҳукмдорлар ғазабланган пайтларида ҳам гуноҳкорга нисбатан шафқатли бўлмоқликлари керак. Токи уни энг мухим нарсадан махрум қилиб қўймасинлар. Султон Ардашер Кишилар орасида уч хил ига кўпроқ ачинаман: ол- дин халқининг йўлбошчиси бўлиб, кейин хорликка юз тутган кишига, олдин бой, кейин фақир бўлган кишига, дунё ўйинчоқ қилиб ўйнаган олимга. Фузайл ибн Иёз Ўткир киличнинг бошга тушадиган зарбаси баъзи но- донларнинг ҳукми остида муте-итоатда бўлиб юришдан афзалдир. Абулҳосим аз-Замахшарий Дунёнинг ишлари сиёсатсиз тартибга тушмайди. Агар таълим-тарбия, жазо тўғрисидаги қонун-қоида бўлмаса, мамлакат ишлари бузилади. Хусайн Воиз Кошифий Овламок учун бир кўнгилни иуқул, Бошқасига озор бермоқ нома 1 >қул. Download 4.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling