Шарк донишмандлари хикматлари
Download 4.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Абдулла Авлоний
Бу меҳнат бирла топсанг парча нон, Кишининг миннатидан улдур осон. Сўфи Оллоёр Сабрнинг аввали аччиқ, охири эса ширин. М уҳаммад Зеҳний Бошқалар молига кўнгил қўймагил, Сўнгра кўнгил узмоқ жуда ҳам мушкул. Саъдий Шерозий Илтимосга колган кунда ўлимни, босиқлик ва таъ- масизликда барҳаётликни кўрдим. Нажмиддин Кубро Риёзат қиличларини суғуриб, нафсинг билан му- жодала кил. Риёзат тўрт йўл билан бўлади: оз емок, оз ухламок, оз гаплашмоқ, барча жонлидан келган изтиробларга чидамоқ. Я ҳё ибн M y оз Нафсинг жийрони бўларкан роминг, Ихлос тангасига сўқилур номинг. Низомий Ганжавий Халойик икки ишдан ҳалокатга юз тутар: бирин- чиси — махлукотнинг хурматини сақламасликдан, ик- кинчиси — Аллоҳ берган неъматнинг шукронасини билмаганидан. А бу Я зид Бастомий Олтин ва кумуши булмаган одам камбағал эмас, балки эс-ҳуши ва касб-ҳунари бўлмаган киши камба- ғалдир. Мажидиддин Хавофий Сабр билан ишлар битар, шошкалоқлик бошга етар. Ҳусайн Воиз Кошифий Озгина танбалликка йўл қўйилган жойда нафс сизга ҳоким бўла бошлайди. Инсон то ўлимига кадар шай тон ва нафс ҳужумидан омонда бўлолмайди. Умар Форук, Сайдо ал-Ж азарий Оғирчиликда сабр қилиш — энг улуғ неъмат. М ухаммад Зеҳний Ҳар кеча сўнгида нури зиё бор, Ҳар бардош сўнгида завқи сафо бор. Низомий Ганжавий Бойлик ғурбатда ҳам ватан бўлади, фақирлик ва- танда ҳам ғурбат бўлади. А ли ибн А бу Толиб Барча юкни кўтардим, аммо бурчдан оғирроқ юкни кўрмадим. Барча лаззатни тотиб кўрдим, аммо сало- матликдан чучукроқ лаззатни тотмадим. Энг ширин лаззат соғ-саломатликда эканини англадим. Луцмони Хаким Инсон ичида энг аблаҳ инсон, Нафс-ҳаво кетидан бўлади сарсон. Фаридиддин Аттор Таниқли дўстларимиз ҳавойи нафсга мослашиб яшал- ган ҳаётни «тўнғиз ҳаёти» деб атардилар ва шундай ҳаёт кечирувчиларга «Биздан нарироқ тур, эй тўнғиз!» дердилар. Агар бундан ҳам хунукрок бир калима топилсайди, шубҳасиз, уларга ўша сўзни лақаб қилиб тақардилар. Исмоил ибн Иёш Бойликнинг яхшиси ҳалолдан топилгани ва савоб- ли ишлар учун сарф этилганидир. Бойликнинг ёмони ҳаромдан топилгани ва ҳаром ишлар учун сарф этил ганидир. М уҳаммад Зеҳний Фақир улки, унинг овкати — нима топса, ўша бўлади, либоси авратини ёпишга етади, макони қаер- да ўлтирган бўлса, ўша ердир. А бу Гуроб Нахшабий Кимнинг бўшроқ чўнтаги, Тинчроқ тепар юраги. Низомий Ганжавий Ўз нафсини фаромуш килган Аллоҳни ёд қилган бўлур. А бу Я зид Бастомий Ётларнинг ёғлиқ овкатидан ўзингга яқинларнинг мушти яхши. М аҳм уд Қошгарий Каноат кишини кудратли килур. Саъдий Шерозий Борма айтмаганнинг дастурхонига, Қўл узатсанг, қадринг тушар нонига. Паҳлавон М аҳмуд Ким бозорга чикиб, бир нарсани кўрса-ю ўша нар сага ҳаваси келса ва олмаганига сабр килса, бу иши ўн минг дирхамни Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қи л иш дан яхшидир. Заҳҳок Ким бойни икром килиб, камбағални хорласа, лаъ- натлангандир. Абдуллоҳ ибн Аббос Бой биродарларимизга адолат қилмадик. Улар ей- дилар, биз қам еймиз. Улар ичадилар, биз хам ича- миз. Улар қийнала^дилар, биз хам кийналамиз. Улар- нинг кўп моллари бор, унга қарашади, биз хам улар билан бирга у молларга караймиз. Улар хисоб бери- шади, аммо биз хисоб беришдан озодмиз. Download 4.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling