Шарк донишмандлари хикматлари
Download 4.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Абулҳосим аз-Замахшарий
Бойликни топишибди-ю акл-идрокни йўқотишибди. Ажабо, топган нарсалари билан йўқотган нарсалари- нинг бахоси бир хилмиди? А бу А ли ибн С т о Бадбахтлик тўрттадир: кўзнинг қуруклиги, калб- нинг каттиқлиги, орзу-ҳаваснинг узунлиги, дунёга ҳирс кўйиш. Анас ибн М олик Қалбида олтин ва кумушларни яхши кўрган одам сариқ чака эвазига минглаб одамлар конини тўкиши мумкин. Мажидиддин Хавофий Очкўзлик — камбағаллик, қаноат — бойликдир. Кимнингки кўзи одамларнинг мол-мулкида бўлмаса, уларга муҳтож бўлмайди. Умар ибн Хаттоб Орзу-ҳавас калбда бир ипдир, бир учи оёғингга боғланган. Қалбингдаги орзу-ҳавасни чикаргин, оёғинг- даги боғ ечилсин. Ибн Саммок Ким агар ўсибди нозу неъматда, Ҳоли оғир бўлар, қолса кулфатда. Саъдий Шерозий Ҳаддидан ошмасин орзунинг кўпи, Тоғни кўтаролмас бир сомон чўпи. Ж алолиддин Румий Тижорат тирикчилик ўтказиш учун ёки бойлик орт- тириш учун бўлади. Агар хайр ва ҳасанотни ўйла- масдан, фақат бойлик тўплаш учун тижорат қилинса, бу савдо мақбул эмасдир. Зеро, фақат моддият учун ҳаракат қилмоқ «хатоларнинг боши .бўлган» дунёга ҳирс кўймокдир. А бу Ҳомид ал-Ғаззолий Пулнинг қаердан ва қандай келаётганини билмоқ- чи бўлсанг, қаерга сарф қилинаётганига қарагин. Имом Аъзам Мол-дунё ҳасрати қилмасин абгор, Мангу яшар киши қани, қайда бор?! Умар Хайём Эй инсон, қўлларингдаги занжирларни еч, ҳур бўл! Токай олтиннинг, зеру забарнинг асири бўласан?! Ж алолиддин Румий Олтин-кумуш чаёндир. Унинг афсунини ўрганма- гунча қўл узатмагилки, сени ҳалок қилур. Унинг аф- суни (дуоси ва йўли) ҳалолдан топиб, ҳақ-ростга харж қилмоқдир. Я ҳё ибн М уоз Дунё — мўминларнинг бозори, кеча ва кундуз — сармоялари, гўзал амаллар — тижорат моллари, жан- нат — фойдалари, жаҳаннам эса зарарларидир. Лбу Бакр Сиддщ Сенки дунёга толибдурсан, дунё сенинг султонинг- дир, ҳалок бўлмоғинг унинг қўлидадир. Вақтики дунё дан юз ўгирсанг, дунёнинг султони бўлурсан. А бул Ҳасан Харацоний Дунёдорлар дарвешларга тавозе килса, дин-иймо- нини сақлаган бўлурлар, дарвешлар дунёдорларга та возе қилса, гунохкор бўлур. А бу Али Фарюмодий Эй инсон, бу оламдаги жунбуш ва дабдабага ал- данма! Уйқуда кўрган тушингда вужудинг кийма-кий- ма бўлса хам, кўркма! Зеро, бу дунё бир уйкудан иборатдир. Ж алолиддин Румий Кўрдимки, умр ва дунёдан кўра тез ўтиб кетади- ган, ўлим ва охиратдан кўра яқинроқ, орзудан кўра узунрок, хотиржамликдан кўра гўзалроқ нарса йўқ экан. Нажмиддин Кубро Бинони меъморсиз, амрни амр килувчисиз, тад- бирни чора-тадбир олувчисиз, дастурни тузувчисиз, маҳкамани ҳокимсиз, санъатни санъаткорсиз, ишни ба- жарувчисиз тасаввур қилиш мумкин бўлмаганидек, аклларни ҳайратлантирган бу коиног хам ўз Яратув- чисига эгадир. М уҳаммад Н уруллоҳ Сайдо Ж азарий Дунёга муҳаббат қўйиш — ўғрилик, зулм, ҳақсиз- лик, адолатсизликларнинг қилинишига, жамиятнинг қонун ва низомлари бузилишига сабаб бўлади. М аҳм уд Асъад Жўшон Бизни дунё ва охират саодатига бошловчи нарса, албатта, Аллоҳнинг энг буюк неъмати — Ақлдир. Абдурауф Фитрат Билиб қўйки, сен ўз дунёнгда амалинг уруғларини экмокдасан. Дунёнг — сенинг даланг. Ўлим они — йиғим-терим замонинг, охират эса хирмонингдир. Нима эккан бўлсанг, ўша нарсани йиғиб-териб оласан, хо- лос. М уҳаммад Н уруллоҳ Сайдо Ж азарий Виз дунёга манманлик учун келмадик. Биз севги учун, бошқаларнинг меҳрини қозониш, махлуқотни яхши кўриш, яратилган нарсаларга шафқат, муҳаббат кўрсатиш учун келдик. Ю нус Эмро Энг жоқил инсон охиратини бировнинг дунёси учун сотган кишидир. Умар ибн Хаттоб Дунё нашъали, аммо асл жойимиз эмас. Охират учун ҳам ҳаракат қилишимиз керак. М аҳм уд Асъад Жўшон Эй инсонлар! Сиз қай замон тугаши сизга номаъ- лум бир умр ичида кун ва тунларингизни ўтказмоқ- дасиз. Агар қўлингиздан келса, бу ҳаётингизни солиҳ амаллар билан ўтказинг. Буни ҳам факат Аллоҳ та- олонинг ёрдами билан амалга ошира оласиз. Ажа- лингиз сиздан ишлаш фурсатини олиб қўймасдан ту- риб, имкониятларингизни ишга солинг, хайрли амал- ларга шошилинг. Зеро, ажалларини унутган, амал- ларини бошқаларга ташлаган кимсалар хам бордир. Зинҳор улар каби бўлманг. Тезроқ бўлинг, ғафлат- да колманг... Яшаётган кишиларга эмас, ўлганидан сўнг улар ортда қолдираётган гўзал нарсаларга ҳавас қилинг! А бу Бакр Сиддщ Сиз ўткинчи бир ҳаёт уйидасиз ва умрингизнинг қолган қисми ҳам ўтишини кутмокдасиз... Унутманг- ки, бу дунё ёлғон ва алдов устига бино бўлган. Усмон ибн Аффон Аллохдан қўрққан кимса жаҳл қилмайди ва хоҳла- ган ҳар ишини бажаравермайди. Агар охират бўлма- са эди, дунёни бу тарзда кўрмас эдингиз. Умар ибн Хаттоб Ҳам дунё, хам охират учун ҳаракат қилмаган одам- ни хушламайман. Абдуллоҳ ибн Масъуд Дунёдаги улушинг сени албатта қидириб топади. Сен ундан кўра охиратдаги улушингга муҳтожроқсан. Бинобарин, сен охиратдаги улушингни танла! М уоз ибн Ж абал Дунёда экинлар экиб-ўрган, баланд кошоналар кур ган, узок вақт завқу сафо сурган дунёнинг ўғиллари, дўстлари бугун қаерда? Дунё уларни ютиб юбормади- ми? Ж алил Аллох дунёга нақадар аҳамият бермага- нидек, сиз хам унга шундай берилманг. Охират учун ҳаракат қилинг. Усмон ибн Аффон Аллох хоҳласа, бу дунёда беради, хоҳласа, охи- ратга қолдиради. Аллоҳ даргоҳидаги ажр-мукофотлар таваккул қилганлар учун дунё манфаатларидан яна- да устун ва битмас-туганмасдир. Умар ибн Хаттоб Дунё ғами ўткинчидир. Абадий қолади, деб сикилма. М уҳаммад Комол Дунё ила охират икки оиласи бор кишига ўхшар. Инсон бирини рози қиларкан, иккинчисини ранжита- ди. А бу Бакр Сиддщ Бу дунёда савоби бўлмаган барча амалларнинг охи- ратда ажру мукофоти ҳам бўлмайди. А б у Сулаймон Дороний Энг катта бойлик Аллох таолодан умид қилиш ва инсонлардан ҳеч нарса кутмаслик. М олик ибн Динор Дунёга интилиб ўлишликдан сақлан! Хотиржам бўлгин, сенга ёзилган ризқ сендан ўзгага берилмас. Ш а ц щ Б алхий Ким бу дунёга истак ва шаҳват кўзи билан қараса, Аллох таоло унинг қалбидаги зухд ва эътиқод нурини ўчиради. Аҳмад Хаворий Бу дунё бошидан-охиригача бир соат гам чекишга арзимайди, бу дунёдаги улушинг, насибанг шунчалар кам экан, умрингни ғамда ўтказиб нима қиласан?! I Я ҳё ибн М уоз Калбни дунё эгалласа, охират у ни тарк этади. А бу Сулаймон Дороний Бойлардан четда юр! Чунки калбингни уларга бог- ласанг, улар билан ҳамтовоқ бўлсанг, улар итоатига тушиб колиб, Роббингдан юз ўгирасан!. Ш а ц щ Балхий О кил н инг дунё талабида бўлиши жоҳилнинг уни (дунёни) тарк этишидан афзалдир. Я ҳё ибн М уоз Ҳар бир нарсанинг тўлови (маҳри) бор. Жаннат маҳри дунё лаззатларидан воз кечишликдир. Абу Сулаймон Дороний Қуръонни йигирма йил ўрганиб, дунё ва охират фарқини тушуниб етдим. Ш ақиҳ Балхий Карам — дунёни унга муҳтожларга ташлаб, юзинг- ни Аллоҳга ўгиришингдир. А бу Ҳафс Ҳаддод Охиратни ўйламай бу дунёда бойлик излаганлар бу дунёда ёки охиратда хор бўладилар. Ҳамдун Қассор Дунёга очкўзлик билан қарама, ғамсиз бўласан, тилингни тийсанг, кечирим сўрашдан фориғ бўласан. М ансур ибп Аммор Дунё кенгдир, оломонга бойдир, биров сенга жафо ҳам қилмас, биров сени истамас ҳам. А бу Абдуллоҳ ибн Ж алло Дунё — подшоҳлар келинчаги ва зоҳидлар кўзгу- си: подшоҳлар у билан мақтанишади, зоҳидлар бу кўзгудаги офатларни кўриб, бурилиб кетишади. М у ҳаммад ибн Али |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling